Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан ПоЧитать онлайн книгу.
шоирлар кўп. Байрон, Пушкин, Лермонтов, Николаз Бараташвили, Сергей Есенин, Усмон Носир, Асқар Қосим ва яна кўп даҳо ижодкорлар. Улар гарчи кўп яшамаган, кўп нарсалар ёза олмаган бўлсалар ҳам ёниқ, ўлмас асарлар қолдириб, даҳо ижодкорлар сирасидан жой олганлар. Улар яратган асарлар ҳамиша ҳайрат ва ҳаяжон билан ўқилади, ардоқланади, эллардан элларга ўтиб, ошуфта қалбларга оташ, аланга солиб, аср лар оша яшайверадилар.
Америкалик шоир ва носир, танқидчи Эдгар Аллан По ана шундай барҳаёт ижодкорлар қаторида туради. Унинг ижоди адабиёт мухлислари юрагидан теран жой олган.
Ўтган асрнинг ўрталарида Тошкентдаги обуна китоб дўконларида “Жаҳон адабиёти кутубхонаси” туркумига кирган 200 жилдли асарлар мажмуаси сотила бошлаганди. Аъло навли қоғозда босилган қалин муқовали бу китоблар ни томоша қилиб кўзимиз тўймасди. Аммо улар ни сотиб олишга қўлимиз калталик қиларди, бирбир кўздан ўтказиб, баъзан қўлимизга олиб варақлаб қўярдик. Ана шунда Эдгар По деган катта ёзувчи яшаб ўтганидан хабардор бўлгадик. Кейинчалик “Адабиёт қомуси”да Эдгар По ҳақидаги каттагина мақола орқали бу ёзувчининг қисмати билан танишдик, собиқ иттифоқнинг турли шаҳарларида чоп этилган асарлари ни ўқишга муяссар бўлдик… Мана, ҳозир оғир ҳаёт йўлини босиб ўтган бу ёзувчининг асарларидан ўзбек ўқувчилари ҳам бемалол баҳраманд бўла бошлади. Дастлаб унинг айрим шеърлари Ёқуб Хўжамбердиев, Ҳамид Исмоиловларнинг таржимасида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида, “Буюк Темур” достони ва бир туркум шърлари эса Миразиз Аъзам таржимасида “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинди.
Кейинчалик шоир Фахриёр ҳам “Буюк Темур” достонини “Темурбек” номи билан “Жаннатмакон” журналида чоп эттирди. Ёш таржимон Дилшода Иброҳимова ҳам бу ижодий мусобақада кучини синаб, “Буюк Темур”ни инглиз тилидан ўзбекчага ағдарди (“Талабалар дунёси” журнали, 2010 йил, 4сон). Яқинда нинг шеърлар ва ҳикоялардан тузилган сара асарлари “Камолот кутубхонаси” туркумида (“Янги аср авлоди”, Т., 2016 йил) “Буюк Темур” номи билан ўқувчиларга тақдим этилди.
Кўрамизки, қисқа бир муддат ичида Эдгар По ижоди ўзбек китобхонларига манзур бўла бошлади. Бунинг асосий сабаби, биринчи навбатда америкалик ёзувчининг улуғ ватандошимиз – Соҳибқирон Амир Темур образи тасвирланган “Буюк Темур” достони билан боғлиқ. Эндигина ўн саккиз ёшга тўлган навқирон йигитча Амир Темурнинг шуҳрати, шоншавкатга тўла музаффар юришларидан илҳомланиб, буюк инглиз шоири лорд Байронга хос романтик кўтаринки руҳ билан бу достонга қўл уриб, катта муваффақиятга эришди. Ўз навбатида ўзбек ўқувчилари ҳам ижод остонасига эндигина қадам қўйиб, Шарқ дунёсига катта меҳрмуҳаббатини ёниқ мисраларда жаранглатолган Эдгар По достони ни қувонч билан қаршилади. Қисқа умри давомида самарали ижод этган америкалик бу ёзувчи жиддий ижодий изланиш лар маҳсули бўлган етмишдан ортиқ ҳикоя ва достонлар, ажойиб шеърлар, адабийтанқидий мақолалар яратиб, фақат америка адабиёти эмас, жаҳон адабиётининг таниқли намояндасига айланди. Айниқса, саргузаштдетектив жанр ривожига муносиб ҳисса қўшди. Таниқли тадқиқотчиларнинг қайд этишича, у ҳикоячиликнинг миллий жанрига асос солган бўлиб, унинг яратувчиларидан ҳисобланади, икки аср дан бери бу жанр Америкада муваффақиятли ривожланиб, жаҳон новеллистикасига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда[1]. Эдгар По асарларида муваффақиятли қўлланган адабий усуллар кейинчалик Артур Конан Дойл, Г. Честертон ва бошқа йирик адиблар томонидан ривожлантирилди.
Эдгар По қаламига мансуб “Лигейя”, “Морг кўчасидаги қотиллик”, “Тилла қўнғиз”, “Ҳикоя нинг эффекти”, “Вақт ўроғи”, “Қора мушук” ва бошқа кўп новеллалар жанрнинг нодир намуналари ҳисобланади.
Азиз китобхон!
Мана, қўлингизда машҳур америка адиби Эдгар Аллан Понинг “Тик қоялар қиссаси” деб номланган бир қатор нодир ҳикояларидан иборат янги китоби турибди. Бу таржималар ҳам адиб ижоди ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади, янгиянги номаълум қирраларини очиб беради. Уни истеъдодли шоир ва таржимон, таж рибали ношир Рауф Субҳон таржима қилган.
Биз бу китобдан жой олган “Метценгерштейн ёхуд оловли от тилсими”, “Ашерлар хонадони таназзули”, “Мумиё билан суҳбат”, “Морелла”, “Оломон одами” ва бошқа ҳикояларни ўқиб, адибнинг хаёлот дунёси кенглигига қойил қоламиз, даҳшатли воқеаларга гувоҳ бўламиз, мистик саргузаштлар оламидаги сирли ҳодисаларга дуч келамиз. Ёзувчи сир сақлаш усули орқали хаёлимизни сеҳрлаб, бизни номаълум, нотаниш ҳодисалар дунёсига бошлаб киради, ҳаяжонга солади, ажойиб тақдирли кишиларнинг руҳий олами, қувонч ва изтиробларига шерик қилади. “Минг бир кеча” ёки бой ўзбек халқ эртакларига ўхшаб кетадиган бу ҳикояларнинг ҳаммаси катта қизиқиш билан ўқилади.
Улар изтироб чекаётган, ҳайратлар дунёсида ночор кезаётган, изланаётган турли қисматли кишилар билан бизни таништиради. Уларни ҳаяжон ва ҳайрат ичида ўқирканмиз, ёзувчининг тасаввур, хаёл уфқлари кенглигига, маҳоратига, тасвирнинг аниқлигига қойил қоламиз. Таржимон бизни ана шу сирли, сеҳрли дунё ичига бошлаб киради, Эдгар По мислсиз жасоратлар билан кўтарила олган юксакликларга етаклаб чиқади. Асарни бундай жозибали, мароқли, оҳангдор усулда таржима қилиш учун, албатта, катта шоирона қалб бўлиши зарур. Рауф Субҳонда ана шундай улкан қалб бор. У ҳалол шоир.
Мана,
1
“Буюк Темур”. Акмал Саидов ёзган кириш мақоладан олинди. Т.: “Янги аср авлоди”, 2016, 13бет