Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун ЧангЧитать онлайн книгу.
у бир оз бўлса-да, сизга қизиқарлидир. Эҳтимол, сизда у билан танишиб чиқиш учун кучли истак пайдо бўлган бўлиши ҳам мумкин. Aхир, ҳамманинг тасаввуридаги иқтисод бу мураккаб соҳадир. Айтайлик, физика каби бошни қотирадиган даражада эмасдир, лекин барибир, уни тушуниш учун инсондан яхшигина куч ва ҳаракат талаб қилинади. Баъзиларингиз радио орқали чиқиш қилган иқтисодчиларни эсларсиз, балки, уларнинг мулоҳазалари ишончли бўлмаса-да, сиз уларга ишонгансиз. Чунки нима бўлганда ҳам улар мутахассислар, сиз эса бу мавзуга оид биронта ҳам китоб ўқимагансиз.
Иқтисодиёт назарияси чиндан ҳам шунчалик мураккабми? Aгар у содда ва енгил тушунтирилса, йўқ, албатта. Ўзимнинг аввалги “Капитализм ҳақида сизга айтилмайдиган 23 сир”1 китобимда иқтисодиёт назариясининг 95
фоизи бор-йўғи математика ва махсус атамалардан фойдаланилган ҳолда мураккаб тус берилган соғлом фикр, холос, деган қарашимни ҳам айтиб ўтганман.
Иқтисодиёт – мутахассис бўлмаганлар учун, чиндан ҳам, тушунарсиз кўринадиган ягона соҳа эмас. Иқтисодиётми, сантехника ёки тиббиёт бўладими, махсус билимни талаб қиладиган ҳар қандай касбда, мутахассислар ўзаро мулоқотга киришадиган касбий тил бошқа одамлар учун мураккаблик қилади. Тўғрисини айтганда, аниқ ва техник фанни талаб қиладиган барча соҳалар аслидан кўра анча мураккаброқ кўринишга эга бўлади, бу эса, бундай мутахассислар ўз хизматлари эвазига оладиган юқори тўловларни оқлайди.
Буларнинг барчасига қарамай, иқтисодиёт кенг жамоатчиликни ўзидан четлаб ўтишда катта муваффақиятларга эришди. Етарлича билимлари бўлмаса ҳам, одамлар иқлим ўзгариши, бир жинсли никоҳ, Ироқдаги уруш ва атом электростанциялари каби турлича саволларга ўз фикрларини билдиришга мойилдирлар. Лекин иқтисод ҳақида гап кетганда, кўпчилик ўз нуқтаи назарига эга бўлиш у ёқда турсин, ҳатто қизиқиш билдирмайди. Бир эслаб кўрингчи, охирги марта қачон евронинг келажаги, Хитойда бойликнинг табақаланиши ёки AҚШда ишлаб чиқариш саноати истиқболларини муҳокама қилгансиз? Ваҳолангки, бу муаммолар сиз қаерда яшашингиздан қатъи назар ҳаёт тарзингизга таъсир кўрсатиши мумкин. Эҳтимол, улар иш истиқболига, маошингизга ва ҳатто нафақангизга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин, лекин сиз бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмагансиз.
Бу тушунарсиз ҳолат севги, яшаш жой, ўлим ва уруш мавзуларидан фарқли ўлароқ иқтисодий мавзулар унчалик даражада ҳис-туйғуларимизга таъсир қилмаслиги билан боғлиқ. Одамлар, айниқса, сўнгги бир неча ўн йилликларда иқтисод ҳам физика ёки кимё каби фан эканли гига ва ҳар бир саволга фақат битта тўғри жавоб борлигига ишонишганлиги учун хам бу фан ривожланди. Шунинг учун мутахассис бўлмаганлар мутахассисларнинг фикрини фақат ишонч билан қабул қилишлари ва ўзларини жуда мураккаб саволлар билан безовта қилишни тўхтатишлари керак. Гарвард университетининг иқтисод профессори ва ушбу фан бўйича энг машҳур дарсликлардан бирининг муаллифи Грегори Манкив шундай дейди: “Иқтисодчилар ўзларини олим сифатида кўрсатишни яхши кўрадилар”. Буни менинг ўзим ҳам тез-тез қўллаб тураман. Бакалавриат талабаларига маъруза ўқиётганда, мен онгли равишда иқтисодни фан сифатида тушунтираман, шунинг учун ҳеч бир талаба бу курсни вақтинчалик қоидаларга амал қиламан деган фикр билан ўрганишни бошламайди".
Китобни ўқиб чиққач, иқтисод ҳеч қачон физика ёки кимё ҳақида гапирилгандаги фанга айланиб қолмаслигини тушунасиз. Иқтисодиётда жуда кўп турли мактаблар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири мураккаб воқеликнинг турли томонларини таъкидлаб, турли ахлоқий ва сиёсий қадрият мулоҳазаларини ифодалайди ва улардан маълум хулосалар чиқаради.
Бундан ташқари, ҳеч бир иқтисод мактаби ўзи йўналтирилган соҳаларда ҳам ҳодисаларнинг ҳақиқий ривожланишини олдиндан айтиб бера олмайди, чунки одамлар молекулалардан ёки жисмоний объектлардан фарқли ўлароқ ўзларининг хоҳиш-истакларига эга.
Иқтисодиётда ягона тўғри жавоб йўқлиги сабабли, буни фақат мутахассисларнинг эътиборига ҳавола қилиб бўлмайди. Шундай экан, ҳар бир масъулиятли фуқаро ҳеч бўлмаганда иқтисодиёт ҳақида бирор нарса билиши керак. Бу билан мен, қалин дарслик олиб, бу фан бўйича бирон бир нуқтаи назарни ўрганиш керак, демоқчи эмасман. Мен ҳар хил турдаги иқтисодий мулоҳазаларни ўрганиш ва танқидий фикрлашни ривожлантириш зарурати ва маълум бир маънавий қадриятлар ва сиёсий мақсадлар нуқтаи назаридан берилган қайси ёндашув иқтисодий шароитда энг оқилона эканлигини тушуниш ҳақида гапиряпман (эътибор қилинг, мен ҳеч қандай қарорларнинг тўғрилигини тасдиқламаяпман). Бундай вазифани бажариш учун иқтисодга ўзгача нигоҳ билан қарайдиган қўлланма керак ва умид қиламанки, сизнинг қўлингизда шундай китоб турибди.
Бу китоб бошқа китоблардан нимаси билан фарқ қилади? Бир фарқи шундаки, мен ўқувчиларимга жиддий ёндашаман. Ва бу ҳазил эмас. Бу китоб мураккаб абадий ҳақиқатларнинг қисқача баёни эмас. Мен сизни иқтисодиётни таҳлил қилишнинг турли усуллари билан таништираман ва сиз турли ёндашувлар билан имкониятларни баҳолай оласиз. Иқтисодиёт назариясининг фундаментал услубий масалаларини, масалан, ушбу фанни фан деб ҳисоблаш мумкинми ёки унда ахлоқий қадриятлар қандай рол ўйнаши керак, каби масалаларни муҳокама қилишдан бош тортмайман. Мен турли хил иқтисодий
1
Чанг Ха Жун. 23 та сир. Улар сизга капитализм ҳақида нималар ни гапирмайдилар. М.: AСТ, 2014.