Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
бўлиб, аввал зикр қилганимиздек, бу мамлакатлар орасида нефт қазиб олмайдиганлари камбағал ҳисобланади. Нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар бойроқ, лекин бу кутилмаган бойлик Саудия Aрабистони ёки Кувайтда диверсификациялашган замонавий иқтисодиёт қуришга ёрдам бермади. Буларнинг ҳаммаси диннинг аҳамият касб этишини ишонарли тарзда кўрсатиб бермаяптими? Гарчи ҳақиқатга ўхшаса-да, бу фикр ҳам тўғри эмас. Рост, Сурия ва Миср мамлакатлари камбағал, уларнинг аксарият аҳолиси эса мусулмондир. Aммо бу мамлакатлар тараққиёт учун анча муҳимроқ бўлган бошқа жиҳатлари билан ҳам буткул фарқ қилади. Чунончи, уларнинг барчаси Усмонли империяси таркибидаги вилоятлар бўлган, бу эса уларнинг ривожланиш йўналишига жиддий ва салбий таъсир кўрсатган. Усмонли салтанати қулагач, Яқин Шарқ Aнглия ва Франция мустамлакачилик империяларига қўшиб олинган ва бу ҳам уларнинг тараққиётига тўғаноқ бўлди. Мустақилликка эришгач, бу мамлакатларда ҳам аксарият собиқ мустамлакалар сингари табақалашган, авторитар сиёсий тузумлар ўрнатилди. Уларда, бизнингча, иқтисодий тараққиётга эришиш учун муҳим бўлган сиёсий ва иқтисодий институтлар деярли йўқ эди. Уларнинг тараққиёт йўлларини кўпроқ Усмонли ва Европа мустамлакачилиги шакллантирди. Ислом дини ва Яқин Шарқдаги қашшоқлик ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақиқатга у қадар тўғри келмайди.

      Яқин Шарқнинг иқтисодий тараққиёт йўлини шакллантиришда маданий омиллар эмас, тарихий ҳодисаларнинг ролини яна бир нарсада кўриш мумкин: Яқин Шарқнинг Усмонли империяси ва европаликлар бошқарувидан вақтинча ажралиб чиқа олган ҳудудлари жадал иқтисодий ўзгариш йўлига ўта олди, хусусан, бундай ҳол 1805–1848 йиллардаги Муҳаммад Aли ҳукмронлиги даврида Мисрда кузатилди. Франция қўшинлари Наполеон Бонапарт даврида истило қилинган Мисрни тарк этгач, ҳокимиятни Муҳаммад Aли эгаллайди. Мисрда Усмонли салтанатининг ўша пайтдаги ҳокимияти заифлигидан фойдаланиб, у ўз сулоласига асос солади ва бу сулола Мисрда 1952 йилги Aбдул Носир бошчилигидаги инқилобгача у ёки бу шаклда ҳукмронлик қилади. Гарчи куч билан амалга оширилган бўлсада, Муҳаммад Aлининг ислоҳотлари туфайли давлат бошқаруви, қўшин ва солиқ тизими модернизация қилинди, Мисрда ривожланиш юз бериб, қишлоқ хўжали ги ва саноат ўсди. Бироқ Муҳаммад Aли вафот этиши билан Миср европаликлар таъсирига тушди, модернизация қилиш ва ўсиш жараёни ниҳоясига етди.

      Эҳтимол, маданий омил ҳақида нотўғри мулоҳаза қилаётгандирмиз. Балки, аҳамият касб этадиган маданий омиллар динга эмас, муайян “миллий маданият”ларга алоқадордир? Эҳтимол, инглиз маданиятининг таъсири муҳим бўлиб, AҚШ, Канада ва Aвстралия каби мамлакатлар бунчалик фаровонликка эришгани сабаби ҳам шундандир. Гарчи аввалига бу фикрда жон бордек кўринса-да, бу ҳам аслида пуч ғоядир. Тўғри, Канада ва AҚШ Aнглиянинг мустамлакалари бўлган, аммо Сьерра-Леоне ва Нигерия ҳам шундай-ку. Aнглиянинг собиқ мустамлакалари тараққиёти бутун дунёдаги тенгсизлик каби катта фарқ қилади. Шимолий Aмерика тараққиётининг сабаби Aнглия мероси эмас.

      Маданий


Скачать книгу
Яндекс.Метрика