Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
ва Франциядаги маслакдошларига нисбатан бадавлатроқ ва сон жиҳатдан ортиқроқ эди.

      Aнглия, Франция ва Испаниянинг XVII асрдаги турли хил ривожланиш йўллари институтлар ўртасидаги майда тафовутларнинг бурилиш нуқталаридаги аҳамиятини яққол кўрсатади. Бурилиш нуқталарида асосий ҳодиса ёки омилларнинг бир нуқтада кесишиши мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятнинг мавжуд мувозанатини издан чиқаради. Бурилиш нуқталари, худди Мао Цзэдуннинг 1976 йилда вафот этиши коммунистик Хитой учун бурилиш нуқтаси бўлгани каби фақат бир давлат тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ кўпинча бурилиш нуқталари, худди мустамлакачилик сиёсати ва мустамлакаликдан озод бўлиш жараёни Ер юзининг катта қисмига таъсир қилгани каби бир қанча мамлакатлар ҳаётига таъсир кўрсатади.

      Бундай бурилиш нуқталари муҳим, чунки босқичмабосқич ўзгаришлар йўлида экстрактив сиёсий ва иқтисодий институтлар ўртасидаги мустаҳкам алоқа ҳамда ўзаро боғлиқлик туфайли юзага келган ўтиб бўлмас тўсиқлар мавжуд. Бу мустаҳкам алоқа занжири зарарли алоқа занжирини пайдо қилади. Мавжуд вазиятдан манфаатдор кишилар бадавлат ва яхши уюшган бўлиб, улар иқтисодий имтиёзлари ва сиёсий қудратини олиб қўядиган катта ўзгаришларга қарши самарали кураша оладилар.

      Бурилиш нуқтаси юз берган пайтда, аҳамият касб этадиган майда фарқлар айнан институтлардаги дастлабки тафовутлар бўлиб, улар мамлакатларнинг ҳар хил реакцияларига сабаб бўлади. Aйнан шунинг учун институтлардаги нисбатан кичик тафовутлар Aнглия, Франция ва Испаниянинг бутунлай бошқа ривожланиш йўлларидан кетишига олиб келди. Бу йўллар европаликларга трансатлантик савдо муносабатлари орқали иқтисодий имкониятларни яратган бурилиш нуқтасининг натижаси бўлди.

      Бурилиш нуқталарида ҳаттоки кичик тафовутлар ҳам улкан аҳамият касб этади ва, табиийки, институтлардаги фарқ қанча катта бўлса, мамлакатлар танлаган ривожланиш йўлларидаги фарқ ҳам шунча катта бўлади. 1588 йилда Aнглия ва Франциядаги институтларнинг фарқи кичик бўлган бўлса, Ғарбий ва Шарқий Европа ўртасидаги тафовут анча каттароқ эди. Ғарбда Aнглия, Франция ва Испания каби кучли марказлашган мамлакатларда яширин конституциявий институтлар (парламент, Генерал штатлар ва Кортес) мавжуд эди. Қолаверса, уларнинг иқтисодий институтларида ҳам бирмунча муштараклик бор эди, масалан, крепостнойлик ҳуқуқи мавжуд эмасди.

      Шарқий Европанинг йўриғи бошқа. Масалан, Польша–Литва қироллиги Шляхта деб аталган элита табақа томонидан бошқарилган, улар ҳатто қиролларни сайлаш учун сайлов ўтказа оладиган даражада қудратли эди. Қирол ҳокимияти “Қуёш қирол” – Людовик ХIV давридаги Франция каби авторитар бўлмаса-да, шляхтанинг бошқаруви чекланмаган ва экстрактив сиёсий институтлар Франциядаги билан бир хил эди. Шляхта мамлакатдаги ерлар ва бир жойдан бошқа жойга кўчиш ҳамда бошқа иқтисодий ҳуқуқлардан маҳрум қарам деҳқонларнинг аксариятига эгалик қиларди. Янада шарқроқда – Россияда эса император Пётр I ўзининг


Скачать книгу
Яндекс.Метрика