Бепарволикнинг нозик санъати. Марк МэнсонЧитать онлайн книгу.
муваффақиятларимни бўрттириб юбораман”, “Ҳа, айрим ҳолларда бошқаларнинг кўмагига ҳаддан ортиқ ишонаман, ўзим ҳаракат қилишим керак”. Ва уларни тўғрилаш учун ҳаракат қилади. Такаббур кимсалар муаммоларга теран қаролмагани боис ҳаётини яхшилашнинг уддасидан чиқолмайди. Улар ёқимли, бироқ алдамчи тасаввурлар ортидан қувиб, реалликдан узоқлашиб бораверади.
Аммо реал ҳаёт билан тўқнашув муқаррар, ортга сурилган муаммолар эса бир куни эшик қоқиши шубҳасиз. Ҳамма гап уларнинг қачон ва қандай қақшатқич зарба беришида!
Ҳар нарсанинг поёни бор
Эрталаб соат тўққизда қўлларимни жағимга тираганча, биология ўқитувчисининг хромосома ва митоз ҳақидаги бир маромли шовқинига мос ҳаракатланаётган соат милларига термилиб ўтирар эдим. Синфдаги аксарият ўн уч ёшли ўсмирлар сингари мен ҳам жуда зерикардим.
Шу дам кимдир эшикни тақиллатди ва мактабимизнинг директор ўринбосари жаноб Прайс мўралади: “Халақит берганим учун узр, – деди у. – Марк, бир дақиқага мумкинми сени? Нарсаларингни ҳам ўзинг билан ол.”
Ичимда ўйлаяпман: “Одатда, болалар директор ўринбосарини хонага чақирарди, бу гал унинг ўзи мени чорлаяпти. Ғалати-ку!” Лаш-лушларимни йиғиб, ташқарига чиқдим.
Дахлиз бўм-бўш. Қаршимда юзлаб шкаф бўлмалари қад ростлаган. “Марк, менга бўлмачангни кўрсата оласанми?”
“Ҳа, албатта, – дедим ва қопдай жинси шим, катта ўлчамли “Panterа” майкасини кийган ҳолимда даҳлизга қараб одимладим.
Бўлмачага етиб келдик. “Илтимос, уни оч,” – деди жаноб Прайс. Бўлмачамни очдим. У мени четга суриб, бир нечта қайд дафтари ва қаламлардан ташқари менга тегишли бўлган бошқа буюмлар: куртка, спорт формаси солинган сумка ва йўлхалтамни у ердан олди. Сўнг аста қадам ташлаб, жиддий оҳангда ортига қарамай: “Юр мен билан,” – деди. Ўзимни ноқулай ҳис қилишни бошладим.
Унинг хонасига кирганимиздан кейин стулга ўтиришимни сўрагач, эшикни ёпиб, қулфлади. Кейин деразага яқинлашиб, ташқаридан ҳеч кимнинг назари тушмаслиги учун пардани тортди. Кафтим терлаб кетди. Бу одатий чақирув эмаслигини кўнглим сезди.
Жаноб Прайс ўтирган ҳолда нарсаларимни тита бошлади: чўнтакларни текширди, спорт формасини силкитиб, полга қўйди.
Менга нигоҳини тикмасдан деди: “Марк, нимани излаётганимни биласанми?”
“Йўқ”, – деб таажжубландим.
“Гиёҳванд моддани.”
Бу сўз мени бир муддат лол қолдириб, асабимни бузди. “Ни-маа?” Бироз тутилиб ундан: “Қанақа гиёҳванд модда?” деб сўрадим.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.