Эротические рассказы

Бепарволикнинг нозик санъати. Марк МэнсонЧитать онлайн книгу.

Бепарволикнинг нозик санъати - Марк Мэнсон


Скачать книгу
қўл силташни ўргатади. Бу китоб кўзларингизни юмган ҳолда бўшлиққа ўзингизни отиб, соғ қолишни, тегирмондан бутун чиқиш борасида сабоқ беради. У сизга камроқ ташвишланиш йўлларини кўрсатиб, камроқ уринишни ўргатади.

      2

      БАХТ МУАММОДИР

      Тахминан, икки ярим минг йил илгари бугунги Непаль ҳудудидаги Ҳимолай тоғлари этагида улкан сарой қад ростлаган эди. У ерда яшаган шоҳнинг оиласида бир куни ўғил фарзанд дунёга келади. Шоҳ бу фарзандининг бутунлай беташвиш ҳаёт кечиришини, қийинчилик нелигини бир зум бўлса-да ҳис этмаслигини истаб, унинг ҳар бир хоҳиши, ҳар битта тилаги сўзсиз бажо келтирилишига шароит яратмоқчи бўлади.

      У сарой атрофига баланд деворлар қурдириб, фарзанди(шаҳзода)ни ташқи оламдан ҳимоялаб қўяди. Шоҳ ўғлини турфа ноз-неъматлар ва совға-саломлар, оғзидан чиққанини бехато бажарадиган хизматкорлар билан ўраб, беҳад эркалашда давом этади. Ҳаммаси режалаштирилгандек бўлади: болакай инсон зотининг кундалик ташвишларидан бебаҳра ўса бошлайди.

      Шаҳзоданинг бутун болалиги шу алфозда ўтади. Аммо ниҳоясиз ҳашамат ва чексиз бойликка қарамасдан унинг ҳаётдан кўнгли тўлмай боради. Ҳамма нарса унга маъносиз ва мақсадсиздай туюларди. Отасига нима беришидан қатъи назар, унга камдай кўринар, қалбига ҳаловат бахш этмасди.

      Охири, бир куни тунда шаҳзода баланд деворлар ортидаги дунёни кўриш учун саройдан қочиб чиқади. Ва ҳаётида илк бора одамзод бошдан кечирадиган азоб-уқубатларга ўз кўзи билан гувоҳ бўлади. У бемор, кексайган, бошпанасиз, дарбадар ва ҳатто ўлаётган инсонларни кўради.

      Саройга қайтган шаҳзода руҳан азобланишни бошлайди. Кўзлари билан кўрган ҳодисаларни ҳазм қилолмай, атрофдаги ҳамма нарса ҳақида хавотир оладиган ва улардан шикоят қиладиган бўлиб қолади. Барча ёшларга хос бўлган сажия билан у ўзига яратилган шароитлар учун отасини айблашга, маломат қилишга чоғланади. Шаҳзода айнан бойлик ва тўқлик уни бахтсизлик жарига етаклаб, ҳаётидан маъно-мазмунни айирганига ишонарди. У қочиб кетишга қарор қилади. Лекин шаҳзода ўзи ўйлагандан-да кўпроқ отасига тортган эди. Унинг онгида ҳам буюк ғоялар акс-садо беради. У нафақат саройни тарк этиш, балки шоҳлик мақомидан, оиласидан, ҳар қандай мулкдан воз кечиш, кўча-кўйда ҳайвонлардек лой ва иркит жойларда ётиб юриш, умрининг охиригача оч-наҳор яшаш, ўзини ҳаёт неъматларидан мосуво қилиб, бегоналар еб ташлаб кетган сарқитлар билан озиқланиш фикрига келади.

      Кейинги оқшом шаҳзода яна сарой деворидан ошиб ўтади. Бу сафар у қайтиб келмайди. Йиллар давомида дарбадар, ялангоёқ гадойдек умр кечириб, жамият нигоҳида энг паст қатламдаги инсонга айланади. Ўзи истагандай жуда оғир аҳволда кун кўради. У касаллик, очлик, оғриқ ва ёлғизликни бошдан ўтказади. Ўзини очлик билан шу қадар чўнг азобларга дучор этадики, ўлиб кетишига бир баҳя қолади.

      Орадан бир неча йил ўтади. Кейин яна бир неча йил… Шундан кейин… Ҳеч нарса рўй бермайди. Шаҳзода уқубатлар ичидаги ҳаёт у кутгандай эмаслигини сезишни бошлайди. Бундай


Скачать книгу
Яндекс.Метрика