Эротические рассказы

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс КлирЧитать онлайн книгу.

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир


Скачать книгу
йилга келиб, обуначиларим сони икки юз мингга етди ва мен “Penguin Random House” нашриёти билан қўлингиздаги китобни ёзиш бўйича шартнома имзоладим. Обуначиларим кўпайиб борган сари бизнес имкониятларим ҳам кенгайиб борди. Тобора кўпроқ компаниялар мендан одатларни шакллантириш, хулқ-атворни ўзгартириш ва ўз устида доимий ишлаш бўйича маъруза қилишга таклиф этарди. Тез орада AҚШ ва Европадаги анжуманларда асосий маърузачи сифатида қатнаша бошладим.

      2016 йилдан бошлаб мақолаларим “Time”, “Enterpreneur” ва “Forbes” сингари йирик газета ва журналларда мунтазам чоп этила бошлади. Ўша йили мақолаларимни саккиз миллион киши ўқиганини ақлимга сиғдира олмасдим. NFL (Миллий футбол лигаси), NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва MLB (Асосий бейсбол лигаси)даги мураббийлар ёзганларимни ўқиб, уларни ўз жамоалари билан ўртоқлашди.

      2017 йил бошида иш ва шахсий ҳаётда яхшироқ одатларни шакллантиришни истаган инсонлар ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи илғор платформалардан бирига айланган “Habits Academy”га асос солдим. “Fortune-500” рўйхатига кирган нуфузли компаниялардан тортиб ёш стартапларгача раҳбар ва ходимларини ўқишга юбора бошлади. Жами ўн мингдан ортиқ раҳбарлар, лидерлар, менежерлар, мураббий ва ўқитувчилар “Habits Academy”ни муваффақиятли тамомлади. Улар билан ишлаш давомида реал ҳаётда одатларни йўлга қўйиш учун нималар зарур бўлиши ҳақида қимматли билимлар олдим.

      2018 йилда китоб деярли тайёр бўлиб қолганда “jamesclear.com”ни миллионлаб обуначилар ўқир, электрон почтамдаги ахборот бюллетенига эса қарийб беш юз минг киши обуна бўлган эди. Бу рақамлар фаолиятимни бошлаган пайтдаги кутувимга нисбатан шунчалар кўпки, буни қандай изоҳлашни ҳам билмайман.

Бу китоб сизга қандай наф келтиради?

      Тадбиркор ва инвестор Навал Равикант айтганидек, “Яхши китоб ёзиш учун муаллиф бутун борлиғи билан шу китобга айланиши керак”. Китобда келтирилган ғояларни ўзимнинг бошимдан кечириш орқали ўргандим. Жароҳатдан сўнг ўзимни ўнглаб олиш, спорт залида кучимни ошириш, ўйин майдонида яхши натижаларга эришиш, ёзувчи бўлиш, муваффақиятли бизнесни йўлга қўйиш ва масъулиятли етук инсон бўлиш учун кичик одатларга таянишга мажбур бўлганман. Улар менга ўз потенциалимни намоён қилишга кўмаклашган. Ушбу китобни қўлингизда тутиб турар экансиз, сиз ҳам ўз потенциалингизни тўлалигича намоён қилишни истайсиз, дея тахмин қила оламан.

      Китобнинг кейинги қисмларида мен яхшироқ одатларни шакллантиришнинг қадам-бақадам режаси билан ўртоқлашаман. Бу одатлар бир неча кун, ҳафта ёки ой эмас, балки бутун умр сиз билан қолади. Гарчи китобда келтирилган ғояларнинг барчаси илмий жиҳатдан исботланган бўлса ҳам, китоб илмий иш эмас, балки амалий қўлланмадир. Одатларни ўзгартириш ва янгиларини яратиш санъатини тушуниш ва амалда татбиқ қилишни қулай тарзда ёритар эканман, сиз ҳар бир саҳифада ёрқин мисоллар, фойдали маслаҳатлар ва амалий тавсияларга дуч келасиз.

      Китобни ёзиш пайтида асос бўлган биология, нейрология, фалсафа, психология ва бошқалар аввалдан мавжуд. Мен таклиф қилаётганим


Скачать книгу
Яндекс.Метрика