АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс КлирЧитать онлайн книгу.
бошлаганда сиз чизиқли ўсишга умид қиласиз. Дастлабки бир неча кун, ҳафта ва ҳатто ойлар ичида ҳам айтарли натижа ололмаганингиздан кейин умидсизликка тушиб қоласиз. Ўзингизни бир жойда қотиб қолгандек ҳис қиласиз. Бу геометрик прогрессияни бошқа ҳар қандай жараёндан фарқлаб турувчи асосий белгидир. Энг яхши натижалар энг охирида кузатилади.
Aйнан шу ҳолат узоқ вақт давом этадиган одатларни ҳосил қилишдаги асосий қийинчиликлардан биридир. Одамлар у ёки бу одатига кичик ўзгартириш киритиб кўради. Ҳадеганда натижа олавермагач, иштиёқи сўниб, саъй-ҳаракатларини тўхтатиб қўяди. “Бир ойдан бери югуряпман, аммо нега танамда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаяпти?” деб ўйлайсиз. Бундай фикрлаш билан устунликка эришиб олгандан кейин яхши одатларни ўз ҳолига ташлаб қўя бошлайсиз. Бироқ одатлар айтишга арзигулик натижа бериши учун уларни узоқ вақт такрорлашингиз керак. Бу давр мен “Яширин потенциал платоси” деб атайдиган босқичдан ўтиш учун зарур.
Aгар бирон-бир яхши ишга одатланиш ёки ёмон иллатдан қутулишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, бу ҳали ўз устингизда ишлаш қобилиятини йўқотганингизни англатмайди. У шунчаки сизнинг Яширин потенциал платосидан ҳали ўтиб улгурмаганингизни билдиради. Қаттиқ меҳнат қилишингизга қарамасдан муваффақиятга эришмаётганингиздан нолиш бу худди ҳароратнинг минус тўрт даражадан минус бир даражагача ўзгарганда ҳам муз эримаётганидан шикоят қилишга ўхшайди. Хавотирланманг, саъй-ҳаракатларингиз зое кетмаяпти, улар жамланиб бормоқда. Барча ўзгаришлар нол даража ҳароратдан ўтганингиздан сўнг бошланади.
Яширин потенциал платосидан ўтиб олганингиздан сўнг одамларнинг кўзига бирдан муваффақиятга эришгандек кўринасиз. Aтрофдагиларга узоқ вақт қилган меҳнатингиз эмас, балки кескин ўзгариш кўринади. Фақат ўзингизгина бундан анча вақт олдин бошлаган ва ҳеч қандай ўзгариш қилмаганингизда ҳам давом эттирган саъй-ҳаракатларингиз бугунги муваффақиятингиз учун пойдевор бўлганини биласиз.
Буни геологик босимга қиёслаш мумкин. Ер юзасидаги икки тектоник плато миллионлаб йиллар давомида бирбирига ишқаланиб туради. Улар ўртасидаги босим астасекин ортиб боради. Сўнг кунларнинг бирида худди аввалгисидек яна бир марта ишқаланиш юз беради. Aммо бу сафар босим ортиқча бўлиб кетди. Оқибатда зилзила юз беради. Ўзгаришлар бирдан содир бўлишидан аввал узоқ муддатли тайёргарлик даврини талаб қилади.
Мукаммалликка эришиш ҳам сабрни талаб қилади. Миллий баскетбол ассоциациясининг (NBA) энг муваффақиятли жамоаларидан бири – “San Antonio Spurs” жамоасининг кийиниш хонасида Якоб Рилснинг сўзлари ёпиштирилган эди. Ушбу ижтимоий ислоҳотчи шундай деган эди: “Ўзимни чорасиз қолгандек ҳис қилганимда сангтарош усталарни кўргани бораман. Уста тошга болға билан юз марта уради. Харсангда ақалли битта ёриқ пайдо бўлган бўлса ҳам майли эди. Aммо бир юз биринчи зарбадан кейин тош ўртасидан иккига бўлинади. Бироқ бу охирги зарбанинг таъсири эмас, балки ундан олдинги барча зарбаларнинг маҳсулидир”.
2-расм. Биз кўпинча ўсиш чизиқли бўлади деб ўйлаймиз. Ҳеч бўлмаганда