Эротические рассказы

Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. СэлинджерЧитать онлайн книгу.

Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер


Скачать книгу
билиб, кетиш олдидан хайрлашиш учун ёнига кириб ўтишимни сўраб хат қолдирган эди.

      – Бундай қилишингиз шарт эмасди. Шундоқ ҳам сиз билан хайрлашмай кетмасдим.

      – Ўтир, йигитча, – деди қария Спенсер каравотни кўрсатиб.

      Мен ўтирдим.

      – Тобингиз қалай, сэр?

      – Ўғлим, агар бироз бўлса-да ўзимни яхши ҳис қилганимда эди, шубҳасиз, шифокорга борган бўлардим, – деди қария.

      Касаллик силласини анча қуритган кўринарди. У ақлдан озгандек бўғиқ овозда кулди. Ниҳоят, ўзини тутиб олди.

      – Нимага ўйиндамассан? – деди. – Ўйлашимча, бугун энг муҳим беллашув бўлиши керак эди.

      – Ҳа, шундай. Яқиндагина жамоадошларим билан Нью-Йоркдан, қиличбозлик мусобақасидан қайтдим, – дедим мен. Уҳ, унинг каравоти нақ тошнинг ўзгинаси экан.

      Жин урсин, жаноб Спенсер энди жиддийлаша бошлади. Шундай бўлишини билгандим.

      – Шундай қилиб, сизларни ташлаб кетяпман дегин?

      – Ҳа, сэр. Менимча шундай.

      Шунда у эски одати – бош ирғашни бошлади. Умрингиз бино бўлиб жаноб Спенсердек кўп бош ирғайдиган одамни учратмагансиз. Қария жуда кўп ўйланганидан бу одатни орттириб олганми ёки бунга сабаб калласи яхши ишламаслигими, ҳеч қачон билолмайсиз.

      – Профессор Турмер сенга нима деди, йигитча? Тушунишимча, ўртангизда қисқа суҳбат бўлиб ўтган.

      – Ҳа, шундай. Росманасига суҳбатлашдик. Менимча, унинг офисида икки соатларга яқин қолиб кетдим.

      – У сенга нима деди?

      – Ҳа-а, ҳаёт ўйин эканлиги, шунга ўхшаш нарсалар. Бундан ташқари, бу ўйинни қоидаларга биноан қандай ўйнаш кераклигини гапирди. Суҳбат яхши ўтди. Айтмоқчиманки, у гапираётиб жаҳл ҳам қилгани йўқ. Шунчаки, ҳаёт ўйин эканлиги ҳақида тинмай гапираверди. Шунақа.

      – Ҳаёт – ўйин, болакай. Ҳаёт – қоидаларга биноан ўйналадиган ўйин.

      – Ҳа, сэр. Шундай. Буни биламан.

      Ўйин эмиш, ўргилдим. Жа зўр ўйин-да. Агар қойилмақом ўйинчилар билан бир жамоада бўлсанг ҳам майлийди, тан оламан, бу – ўйин. Лекин бирорта ҳам қойилмақом ўйинчи бўлмаган жамоага тушиб қолсанг-чи, у ҳолда бу қанақасига ўйин бўлсин? Ҳеч қанақасига ўйин эмас.

      – Профессор Турмер ота-онанг билан ҳали хабарлашмадими? – сўради жаноб Спенсер.

      – Уларга душанба куни хат ёзмоқчи экан.

      – Ўзинг-чи, ота-онанг билан гаплашдингми?

      – Йўқ, сэр. Улар билан гаплашмадим. Чоршанба оқшоми уйда бўлсам керак.

      – Нима деб ўйлайсан, янгиликни қандай қарши олишаркан?

      – Ҳм, уларнинг жаҳли чиқади, – дедим мен. – Ҳа, аниқ шунақа бўлади. Бу – мен ҳайдалган тўртинчи мактаб, ахир, – дея бош силкиб қўйдим.

      Одатда бошимни кўп силкитаман. “Уф-ф” дедим. Бу ҳам менинг одатларимдан бири. Бир ёқдан сўз бойлигимнинг ҳам пачаваси чиқиб ётибди, бошқа ёқдан баъзида ўзимни ёшимга нолойиқ тутаман. Ўшанда ёшим ўн олтида эди, ҳозир ўн етти ёшман. Баъзида ўзимни ўн уч ёшли боладек тутаман. Бу ўтакетган бемаънилик, сабаби бўйим бир юз саксон сантиметрдан ошиқ, камига оқ сочим


Скачать книгу
Яндекс.Метрика