Эротические рассказы

Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен КовиЧитать онлайн книгу.

Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - Стивен Кови


Скачать книгу
НАЗОРАТ. НАЗОРАТСИЗЛИК

      Дуч келадиган муаммоларимиз қуйидаги гуруҳлардан бирига тегишли бўлади:

      1. Бевосита назорат (феъл-атворимизни қамраб олган муаммолар).

      2. Билвосита назорат (бошқа одамларнинг феълатворини қамраб олган муаммолар).

      3. Назоратсизлик (ечишнинг имкони йўқ муаммолар. Масалан, ўтмишимиз ёки объектив ҳақиқатлар.)

      Проактив ёндашув ҳар уч турдаги муаммоларни ҳал қилишга илк қадам «Таъсир доирамиз» ичида амалга оширилиши керак деб ҳисоблайди.

      «Бевосита назорат муаммолари»ни ечиш учун кўникмаларимиз устида ишлаш лозим. Улар, шубҳасиз, «Таъсир доира»миз ичида жойлашган. Натижа «Шахсий ғалабалар» бўлади (1, 2, 3-кўникмалар).

      «Билвосита назорат муаммолари» таъсир услубимизни ўзгартириш орқали ҳал қилинади. Уларнинг ечими «Умумий ғалабалар» ҳисобланади. (4, 5, 6-кўникмалар). Шахсан мен эмпатия, дағдаға, мисол келтириш, ишонтириш каби бир-биридан фарқли ўттиздан ортиқ таъсир услубларини аниқлаганман. Кўпчиликнинг репертуарида ушбу услублардан атиги уч ёки тўрттаси жой эгаллайди. Аксарият кишилар таъсир ўтказишни тушунтиришдан бошлайди. Бу услуб иш бермаса, ё қўл силтайди ёки жанжаллашади.

      Кимнидир «қолипга солувчи» самарасиз, алмисоқдан қолган услубларни қўллаш ўрнига, таъсир ўтказишнинг янги усулларини ўрганишим мумкинлиги қандай соз!

      Назоратсиз муаммоларни ҳал қилиш учун чеҳрангиздаги ифодани ўзгартиришингиз – жилмайиб, оқиллик билан бу муаммоларни қабул қилишингиз, ёқмаса ҳам улар билан бирга яшашни ўрганишингиз даркор. Шу тариқа улар сизни назорат қилишига изн бермайсиз. Аноним алкоголиклар жамиятидаги дуода шундай жумлалар бор: «Парвардигор, ўзгартирилиши мумкин ва лозим бўлган ишларни ўзгартириш учун ўзинг мадад бер. Ўзгартириб бўлмайдиган вазиятларни қабул қила олишим учун бағрикенглик билан сийла. Уларни фарқлай олиш донолигини бер».

      Бевосита, билвосита ёки назоратсиз бўлишидан қатъи назар, муаммонинг ечимига илк қадам қўлингизда турибди. Кўникмаларимизни ривожлантириш, таъсир усулларимизни ўзгартириш ҳамда назоратсиз муаммоларимизга қай кўз билан қараш – буларнинг бари «Таъсир доирамиз»да жойлашган.

ТАЪСИР ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

      Маълум вазиятга реакция кўрсатиш орқали бутун вазиятимизга кучли таъсир ўтказишимизни англаш жуда илҳомбахш ҳолат. Бу худди кимёвий формуланинг бир қисмини ўзгартириб, бутунлай янги модда ҳосил қилишга ўхшайди.

      Серғайрат одам раҳбарлик қилувчи бир ташкилот билан бир неча йил ишладим. Раҳбар жуда иқтидорли, ижодкор эди – буни ҳамма биларди. Бироқ у диктатура бошқарувидан фойдаланарди. У қўл остидагиларга югурдакдек муомала қиларди: «Буни олиб кел… Анавини олиб кел… Уни қил… Энди буни бажар – қарорни мен бераман!»

      Охир-оқибат, раҳбар жамоани ўзига қарши қилиб қўйди. Ходимлар йўлакларда тўпланиб, бошлиғидан бир-бирига шикоят қиларди. Улар худди вазиятни яхшиламоқчидек, жуда узоқ ва аниқ суҳбат қурарди. Лекин муҳокамаларнинг охири кўринмас, шу йўл билан улар раҳбарнинг ожизлигини баҳона қилиб, ўзларини


Скачать книгу
Яндекс.Метрика