Эротические рассказы

Ибтидо. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
– ал-Фадл унинг фикрига қўшилди, – қасамни бузиш борасида камина ҳам иккиланяпман. Лекин ишонаманки, буюк мақсадлар қурбонликларсиз бўлмайди. Мусулмонлар, яҳудийлар, насронийлар, ҳиндуистлар – барчамиз хавф остидамиз. Жаноб Кирш ҳамма эътиқодлар учун умумий бўлган фундаментал ҳақиқатларни заифлаштирмоқчилигини ҳисобга олган ҳолда, кашфиётини шундай тақдим этайликки, жамиятларимизга асло зарар келтирмасин.

      Насронийлар етакчиси эътироз билдирди:

      – Бундан бир иш чиқмайди, деб қўрқаман. Киршнинг янгилигини оммага айтганга яраша, уни нотўғри бўлиш эҳтимолига далиллар кўрсатиб беришимиз ҳам керак. Ана ўшанда кашфиётнинг аҳамияти пасайиб, одамлар иймонларини сақлаб қолади.

      – Нима-нима? – ҳаяжонга тушди ал-Фадл. – Бирор масалада ҳеч қачон хато қилмаган олимнинг кашфиёти нотўғри эканини исботлаймизми? Кирш билан учрашувда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз‐ку, унинг тақдимоти бекам-кўст. Эътироз билдириш иложсиз.

      – Галилео Галилей, Жордано Бруно ёки Коперник кашфиётларини эсланг. Динлар бу каби ҳолатларга биринчи марта дуч келиши эмас. Ҳозир ҳам ўша вақтда бўлганидек, эшигимизни илм‐фан қоқмоқда, – хўмрайди Вальдеспино.

      – Ҳозир гап физика ёки астрономиядаги янгиликлардан кўра чуқурроқ масала устида кетяпти! – ал-Фадл хитоб қилди. – Кирш эътиқодларимизнинг илдизига болта урмоқда. Тарихда нима бўлганини истаганча эслатишингиз мумкин, лекин унутманг, Ватиканингиз босди‐босди қилишга қанчалик уринмасин, алалоқибат, Галилей ғалаба қозонди, унинг илми оламга ёйилди. Кирш билан ҳам шундай бўлади. У ҳам ғолиблик лаззатини тотади. Бунинг олдини олиб бўлмайди.

      Ўртага оғир сукунат чўкди.

      – Юзага келган вазиятга нисбатан муносабатим жуда оддий, – сукунатни бузди Вальдеспино. – Қанийди, Эдмонд Кирш шу кашфиётини умуман қилмаган бўлсайди… Унинг топилмаларини қабул қилишга тайёр эмасмиз. Шунинг учун Киршнинг янгилиги дунё юзини кўрмаслигини афзал биламан, – руҳоний бир зум тин олди. – Шу билан бирга, оламдаги ҳар бир ҳодиса Яратганнинг режасига биноан амалга ошишига ишонаман. Балки қилган илтижоларимиз Парвардигорга етиб бориб, Худонинг ўзи кашфиёт ҳақида оммага ошкор этмасликни Киршнинг қалбига солар.

      Ал-Фадл қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди:

      – Жаноб Кирш Худонинг кўрсатмаларини тинглашга қодир одамлар cирасига киради, деб ўйламайман.

      – Бўлиши мумкин. Лекин мўъжизалар ҳар куни содир бўлади.

      – Кечирасиз‐у, – ал-Фадлнинг фиғони фалакка кўтарилиб, пишқирди, – агар Худо Киршнинг жонини олмаса…

      – Жаноблар! – гапга аралашди Кёвеш вужудга келган зиддият суронини пасайтириш учун. – Қарор қабул қилишда шошмаганимиз маъқул. Бу масала айнан бугун ҳал қилиниши шарт эмас. Жаноб Кирш янгиликни бир ойдан сўнг эълон қилишини айтганди. Келинглар, яхшиси, масалани ҳар биримиз алоҳида чуқур мулоҳаза қилайлик. Бир неча кундан сўнг фикр алмашамиз. Ҳиссиётларга берилмасдан қилинган мушоҳадалар тўғри йўлни кўрсатажак, албатта!

      – Доно маслаҳат!


Скачать книгу
Яндекс.Метрика