Эротические рассказы

Ибтидо. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
тўғрисида сиздан аввалроқ шундай баёнот берамизки, топилмангизнинг аҳамиятини пасайтириб, дунёга солаётган таҳдидингиз миқёсини камайтирамиз… Сиз туғдираётган хавф миқёсини ўзингиз ҳам тасаввур қилолмайсиз ҳатто. Қўнғироғингизни кутаман ва сабримни синашни маслаҳат бермайман, жаноб Кирш.”

      Шу ерда хабар якунланди.

      Вальдеспинонинг таҳдидли товуши ҳатто Лэнгдонни ҳам сескантириб юборганди. Бу сесканиш Эдмонднинг яқинлашаётган эълонига бўлган қизиқишини баттар кучайтирди.

      – Хўш, сен қандай жавоб бердинг?

      – Ҳеч қандай, – деди Эдмонд телефонини чўнтагига қайта жойларкан. – Вальдеспинонинг хабарини қуруқ таҳдид деб қабул қилдим. Раҳнамолар кашфиётимни эълон қилгандан кўра ўзи билан гўрга олиб кетишни афзал биларди, бунга иймоним комил. Қолаверса, тақдимотнинг бугун бўлишидан бехабар бўлгани сабабли улар ҳеч қанақасига янгиликни мендан олдин эълон қила олмаслигини билардим. Шунга кўпам хавотирга тушмадим, – Кирш гапдан тўхтаб, Лэнгдонга назар солди. – Ҳозир эса… Билмадим… Епископнинг овозидаги нимадир… миямга ўрнашиб қолди…

      – Ҳаётим хавф остида, деб ўйлаяпсанми? Шу ерда, шу бугун?

      – Йўқ‐йўқ. Меҳмонлар рўйхати қаттиқ назорат қилинди. Бу бинонинг хавфсизлик тизими ҳам бекам‐кўст ишлайди. Шунчаки… Омма олдига чиққанимда нима бўлишидан ташвишланяпман… – шундай дегач, Эдмонд тўсатдан ҳушига келган одамдек узр сўрай кетди: – Ғирт аҳмоқона гапларни гапиряпман. Томоша олдидан бўладиган ҳаяжон таъсири чоғи… Вальдеспино тўғрисидаги фикрларингизни билмоқчи эдим, бошингизни кўп қотириб юбордим.

      Лэнгдон диққат билан Эдмондни кўздан кечирди. Шогирдининг ноодатий тарзда оқариб кетган юзи, беғубор кўзларида қотиб қолган қўрқув аҳвол яхши эмаслигини кўрсатарди.

      – Фикрим шундай: қанчалик жаҳлини чиқарган бўлма, Вальдеспино икки дунёда ҳам ҳаётингга дахл қилмайди.

      Чироқлар нимадандир сигнал бергандек яна ўчиб‐ёнди.

      – Ҳа майли, раҳмат сизга, – Кирш соатига қаради. – Боришим керак. Кейинроқ кўришсак бўладими? Кашфиётнинг айрим жиҳатларини сиз билан муҳокама қилиб олмоқчиман.

      – Албатта.

      – Жуда соз. Намойишдан кейин тўс‐тўполон кўтарилиши турган гап, ўшанда сиз билан холи гаплашиб оламиз, – Эдмонд ташриф қоғозини чиқариб, орқасига нимадир ёзди ва Лэнгдонга тутқазди. – Ҳаммаси тугагач, такси ушланг ва мана шу ташриф қоғозини унга беринг. Исталган маҳаллий такси ҳайдовчиси сизни қаерга олиб боришни тушуниб олади.

      Лэнгдон қўлидаги митти тўртбурчак картанинг орқасига қараб, бирор маҳаллий меҳмонхона ёки ресторан манзили ўрнига кўпроқ сирли кодга ўхшаш ёзувга кўзи тушиб, ажабланди.

BIO ES346

      – Эдмонд, шуни кўрсатишим керакми ҳайдовчига?

      – Худди шундай. У қаерга боришни тушунади. Соқчиларга сизни ўша ерда кутиб олишини айтиб қўяман. Ўзим ҳам иложи борича тезроқ етиб боришга ҳаракат қиламан.

      “Соқчилар?” Лэнгдоннинг қовоғи уйилди. “BIO ES346 қанақадир яширин илмий лабораториянинг шартли номига ўхшайди.”

      – Бу


Скачать книгу
Яндекс.Метрика