Эротические рассказы

Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт ФицджеральдЧитать онлайн книгу.

Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд


Скачать книгу
мажбур эдим. Бундан ўзимни ноқулай ҳис эта бошладим.

      Орадан бир оз вақт ўтгач, Дэзи Том каби, ўзининг қандайдир юқори табақали яширин жамият аъзолигига ҳуқуқи борлигини айта бошлади, унинг чеҳрасида мағрурона табассум ўйнарди.

      Алвонранг хона чироқлар нури остида киши кўзига янаям тароватли кўринарди. Том уйнинг бир бурчагида қунишиб ўтираркан, Бейкер хоним унинг ёнида чўқ тушиб, қандайдир журнални майин овозда, гўё алла айтаётгандек ўқимоқда эди. Том диққат билан Бейкер хонимга қулоқ солар, ҳар замонда бошини ирғаб ҳам қўярди. Том журналда босилган хабарларга жуда қизиқиб қолди. Янада берилиб тинглай бошлади. Остонада бизни кўрган Бейкер хоним худди огоҳлантиргандек қўлини силкиб қўяркан:

      – Давоми келгуси сонда, – дея сўнгги жумлани ўқиб, журнални бир чеккага қўйиб қўйди-да, ўрнидан турди.

      – Соат ўн бўлди, – деди Байкер хоним деворга осиғлиқ турган соатга қараб.

      – Қизалоқнинг ухлайдиган вақти ҳам бўлди.

      – Эртага Уэстчестерда Жорданнинг мусобақаси бор, – деди Дэзи.

      – У ерга барвақт бориши керак.

      – Э, сиз Жордан Бейкер экансиз-да! – дея уни эсладим, чунки бу чеҳрани мен жуда кўп маротаба Ашвилл ва Хот-Спринг ва Палм-Бич журналлари саҳифаларида кўргандим. У ҳақидаги аламли миш-мишларни ҳам эшитган эдим. Булар анча ёдимдан кўтарилаёзибди.

      – Тунингиз хайрли бўлсин! – деди Жордан.

      – Илтимос, мени соат саккизда уйғотсангизлар.

      – Барибир туролмайсан, – деди Дэзи.

      – Йўқ, тураман.

      – Тунингиз хайрли бўлсин, жаноб Каррауэй. Сиз билан ҳали кўришамиз, – деди Бейкер хоним.

      – Албатта кўришасизлар, – унинг гапини тасдиқлади Дэзи.

      – Сизларни унаштириб қўйсакмикин, деб ўйлаяпман. Ник, тез-тез келиб тур. Сизларни яқиндан танишиб олишингизга кўмаклашаман. Икковингизни бир хонага холи қўйиб қўяман ёки қайиқда сайр этарсизлар, хуллас, бирон нарса ўйлаб топарман.

      – Хайрли тун! – деди Бейкер хоним зинадан юқорига кўтарилар экан. – Мен ҳеч нарсани эшитганим йўқ.

      – Жордан ажойиб қиз, – деди Том бир оздан сўнг.

      – Ҳали у ёққаҳали бу ёққа мусобақага бориб куни ўтяпти. Қиз бола уйжойли бўлиши ҳам керак-да.

      – Ким унга йўқ деяпти, – совуққонлик билан деди Дэзи.

      – Ким бўларди, унинг ҳамтовоқлари-да.

      – Унинг яқин қариндоши – юз ёшни қоралаган ёлғиз холаси. Энди Ник ундан хабар олиб туради, тўғрими, Ник? У бизникига ҳар шанбада келади. Оила қурса, ҳаёти ўз ўрнига тушиб кетади, деб ўйлайман.

      Дэзи билан Том бир-бирларига индамай қараб қўйдилар.

      – Бейкер хоним_ Нью-Йоркданми? – сўрадим мен.

      – Луисвиллдан. Ёшликдаги дугонам. Бахтли, беташвиш ўтган йилларимдан хотира.

      – Сен айвонда Ник билан сирлашаётганмқдинг? – бехосдан сўради Том.

      – Сирлашаётгандинг?!.

      – Дэзи менга қараб қўйди.

      – Тушунмадим. Биз ирқлар ҳақида суҳбатлашаётгандик, шекилли. Ҳа, ҳа, айнан шу ҳақда. Суҳбат ўз-ўзидан бошланиб кетганини биз ҳатто сезмай ҳам қолибмиз.

      – Ник, сен бўлмағур гапларга


Скачать книгу
Яндекс.Метрика