Эротические рассказы

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст ГофманЧитать онлайн книгу.

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман


Скачать книгу
сайр қилаётганлар ажабланганидан тўхташар ва аввал бошда эшитилаётган кулгу бирдан ўчганди. Талаба Ансельм (у худди ўша йигитча эди) кампирнинг ғалати гапларини умуман тушунмаган бўлса ҳам беихтиёр титраб кетганини ҳис этди ва текин томошабинларнинг ўзига қаратилган нигоҳларидан қочиш учун қадамини янада илдамлатди. Энди у башанг кийинган шаҳарликлар оқимидан ёриб ўтар экан, ҳамма ёқдан «Эҳ, бечора йигитча! Эҳ, лаънати манжалақи кампир!» деган ғўнғир-ғўнғирни эшитарди. Кампирнинг сирли сўзлари кулгули можарога ғалати тарзда қандайдир фожиона тус берганди, шу сабаб ҳамма олдин умуман назарига илмаган кимсага ҳамтақдирлик билан боқаётганди. Аёл зотига мансублар ўспирин дарозлиги ва истараси иссиқлигини яширин ғазаби янада алангаланаётганлиги боис унинг бесўнақайлигини, шунингдек, кийимининг ҳар қандай урфдан олис бўлганлиги кўзга ташланишини бажонидил кечиришарди; яъни, бевосита унинг шўртан-кулранг фраки шундай бичилган эдики, гўё буни тиккан чевар замонавий андозалар ҳақида орқаваротдан эшитган бўлиши керак, яхши сақланган қора атлас шими эса юриши ва бўй-бастига мутлақо мос тушмайдиган қандайдир магистр услуби тусини берарди.

      Талаба Линковлар чўмиладиган жойига14 олиб борадиган хиёбон охирига етиб келганида деярли димиқиб кетганди. У одимини секинлаштириши керак эди; у кўзини хиёл кўтара оларди, чунки атрофида ҳамон олма ва гуммалар рақсга тушаётгандек туюларди ва йўловчи қизнинг ҳар бир дўстона нигоҳи унинг учун фақат Қора дарвозалар олдидаги заҳарханда тиржайиш аксидек кўринарди. Шу тарзда у Линковлар чўмиладиган жойига кираверишгача етиб келди; байрамона кийинган одамлар сафи у ерга бетўхтов йўл олаётганди. Духовой оркестр мусиқаси ичкаридан тараларди, қувноқ меҳмонларнинг сурони тобора ва тобора кучаяётганди. Бахтиқаро талаба Ансельм сал бўлмаса йиғлаб юбораёзди, зеро, у ўзи учун алоҳида байрам ҳисобланган Меърож кунида Линковлар жаннатининг шоду хуррамлигида иштирок этишни хоҳларди: ҳа, у ишни ром қўшилган ярим стакан қаҳва ва икки ҳиссали пиво шишасигача етказмоқчи бўлганди ҳамда чинакамига базм қуриш учун пулни керагидан кўпроқ ҳам олиб олганди. Ва мана, бир сават олма билан машъум тўқнашиш ёнидаги ҳамма нарсадан жудо қилди. Қаҳва тўғрисида, икки ҳиссали пиво тўғрисида, мусиқа тўғрисида, ясан-тусан қизларга маҳлиё бўлиш тўғрисида, лўнда қилиб айтганда, роса гашт қилиш тўғрисидаги ширин хаёлларни унутса бўлаверарди; у бу ердан секин ўтиб, Эльба ёқалаб ўтган мутлақо хилват йўлга чиқди. У қулаган девордан ўсиб чиққан маржон мевали бута остидаги майсада дилкаш жойни қидириб топди ва ўша ерда чўкиб, дўсти, конректор Паульман совға қилган тамаки билан сархонали мундштукини тўлдирди. Ёнгинасида латофатли Эльбанинг заррин тўлқинлари гувиллаб қирғоққа урилиб чайқаларди; дарё ортида шонли Дрезден ўзининг оппоқ минораларини яшнаб турган ўтлоқлар ва баҳридилни очадиган яшил дарахтзорга туташган тиниқ гумбаз сари дадил ва мағрур кўтарарди, улар ортида, кўз аранг илғайдиган ғира-ширада тишсимон тоғлар узоқ Богемиядан дарак берарди. Аммо, талаба Ансельм атрофга тунд боқар экан, ҳавога тутун булутини бурқситарди ва ниҳоят унинг ўкинчи ушбу


Скачать книгу

<p>14</p>

Линковлар чўмиладиган жой – ўша замонларда Дрезден дарвозалари ташқарисида, Эльба дарёси соҳилидаги хушманзара жой.

Яндекс.Метрика