Эротические рассказы

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст ГофманЧитать онлайн книгу.

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман


Скачать книгу
руҳий изтиробга солган оловли истак талвасали қайғули шавққа айланди: «Оҳ, агар бу сиз, тилла илончалар бўлсангиз эди, оҳ! Куйласангизчи, куйланг! Сизнинг қўшиғингиз қанотларида яна мафтункор ёқимли мовий кўзчалар келади, оҳ, сизлар шу ерда, тўлқинлар остида эмасмисиз?» Талаба Ансельм шундай деб ҳайқирар экан, худди қайиқдан сувга сакрамоқчи бўлгандек, кескин ҳаракат қилди.

      «Сиз, тақсир, қутуриб кетдингиз!» – қичқириб юборди эшкак эшувчи ва унинг камзули этагини ушлаб олди.

      Талаба ёнида ўтирган қизлар ваҳимага тушганларидан бақириб, қайиқнинг нариги томонига ташланишди; рўйхатчи Геербанд конректор Паульманнинг қулоғига нималарнидир шивирлади, унинг жавобидан эса Ансельм фақат «Ҳали унда бундай тутқаноқ кузатилмаганди» деган сўзларнигина уқди. Шу ондаёқ конректор талаба Ансельмнинг ёнига ўтди, киноя билан, лекин бошлиққа хос жиддий тусда деди:

      – Жаноб Ансельм, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

      Талаба Ансельм сал бўлмаса ўзидан кетаёзди, зеро унинг қалбида ўзи жиловлашга беҳуда уринаётган телбанамо кураш бошланганди. У Антон боғи ёнидаги мушакбозликнинг сувдаги аксини тилла илончалар порлаши деб қабул қилганини тушунган эди, албатта, шунга қарамасдан қандайдир нотаниш туйғу – ўзи бу хуррамлик эканлигими, ситам эканлигими билмасди, – талвасали тарзда кўкрагини сиқарди; ва эшкак эшувчи эшкакини сувга урганида, сув ғазабдан чайқалар ва шовуллар, бу шовқинда унга сирли шивирлаш ва жилдираш эшитиларди: «Ансельм, Ансельм! Биз ҳаммамиз олдингда сузаётганимизни наҳотки кўрмаётган бўлсанг? Сингилча сенга боқмоқда ишон, ишон, бизга ишон!» Ва унга сув аксида уч мовий оловли тасмачани кўраётганига ўхшарди. Лекин кейин у сувга бу ердан мафтункор кўзчалар кўриниб қолмасмикин, деб қўмсаш билан тикилганида порлаш фақатгина яқин-орадаги ёруғ деразалар шуъласи эканлигига ишонч ҳосил қиларди. Ва у ўз-ўзи билан олишган ҳолда дамини чиқармай ўтирарди. Аммо конректор Паульман янада қатъийроқ такрорлади:

      – Жаноб Ансельм, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

      Ва талаба тўла тушкунликда жавоб қайтарарди:

      – Эҳ, илтифотли жаноб конректор, агар сиз Линков боғи девори олдида, маржон мевали бута остида, кўзим очиқ ҳолида қандай ажойиб нарсаларни туш кўрганлигимни билганингизда эди, сиз, албатта, жазавадан ўзимни тутолмай қилганларимни кечирардингиз…

      – Ҳей, ҳей, жаноб Ансельм! – унинг сўзини бўлди конректор, – сизни ҳамиша баобрў йигит деб ҳисоблаб келганман, лекин очиқ кўз билан туш кўриш ва кейин тўсатдан сувга сакраш истагингиз, мени кечиргайсизу, фақат ақлдан озганлар ёки аҳмоқлар билан рўй бериши мумкин!

      Талаба Ансельм дўстининг қаҳрли нутқидан ниҳоятда хафа бўлганди, бироқ шу пайт гапга Паульманнинг катта қизи, ўн олти яшар, лобаргина, гулдай очилаётган Вероника аралашди.

      – Лекин, азиз дадажон, – деди у, – жаноб Ансельман билан қандайдир антиқа бир нарса содир бўлган чамаси, ва у, эҳтимол, бу ўнгида бўлган деб ўйлаётган бўлиши


Скачать книгу
Яндекс.Метрика