Эротические рассказы

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
Кубро, Аз-Замахшарий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳалқимизнинг аллома фарзандлари қатори Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳам бор ҳақиқатни айтиш учун кенг имкон очилди. Она юртида ўз Ватани учун жонини, умрини бахшида қилган ҳалқимизнинг даҳо фарзандлари қатори Жалолиддин Мангубердининг ҳам таваллуд санаси нишонланиши ота-боболаримизга бўлган чексиз иззат-эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

      Жалолиддин Мангуберди Хоразм тарихида эмас, бутун Туркистон, бутун ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ўз ўрнига, ўз салоҳияти ва мавқеига эга кучли тарихий шахс ҳисобланади. Бунга ўтмишдан бир мисол: Хоразмга қарши кўпдан хужум қилиб, бу ўлканинг бойликларини талаш илинжида юрган мўғул феодаллари сардори Чингизхон Хоразмшоҳга мактуб йўллаб, осонлик билан таслим бўлишини, «ота-ўғил» тутинишни таклиф этади. Бироқ Хоразмшоҳ Муҳаммад Султон бу таклифни рад этиб, Чингизхон юборган элчилар карвонини мусодара қилиб, элчиларни қирғин қилади. Бундан ғазабланган Чингизхон 1219 йилнинг сентябрь ойида катта қўшин тортиб келади. Беш ойлик ҳужумдан сўнг энг кучли суворийлар, тош отувчи ва ўт сочувчи ўша замоннинг қудратли қуроллари билан таъминланган Чингизхон қўшинлари Хоразмшоҳлар пойтахти Урганчни тор мор қилади. Бойликларини топтайди. Хоразмшоҳнинг ўзи Каспий денгизнинг Манғишлоқ ярим оролида қувғинликда оламдан ўтади. Унинг фарзанди Жалолиддин Мангуберди отаси васиятига кўра тахтга ўтириб, Ватан ҳимоясига отланади. Мард Жалолиддин ниҳоятда кучли таркибга эга Чингизхон аскарларини биринчи бора мағлубиятга учратади. Бундан ҳатто Чингизхоннинг ўзи ҳам ҳайратланиб, тан бериб айтадики «Менинг тўртта ўғлим бор. Агар 40 ўғлим бўлганида ҳам, биргина шу мард Жалолиддинга алмаштирган бўлар эдим». Душманларда ҳам ана шундай ҳавас уйғотган эди у. Жалолиддин ўн йилдан зиёд Чингизхон лашкарлари билан аёвсиз ва бешавқат жанглар қилди. Озарбайжон, Грузия давлатларини забт этди, у мамлакатларда ўз номини абадийлаштиришга жазм қилиб, олтин-кумуш, мис тангаларда зарб эттирди.

      Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги йўлида ўз оиласидан жудо бўлди, ўзи ҳам шу йўлда жонини қурбон қилди. 1231 йил Курдистоннинг Майаффкин тоғлари яқинидаги Айдар қишлоғида талончилик билан шуғулланаётган курд қароқчилари томонидан ухлаб ётганида найза санчиб ўлдирилди.

      Ватан шарафини ҳамиша баланд тутган қаҳрамон саркарданинг ҳаёти шундай ниҳоясига етди. Бироқ унинг мислсиз жасорати, садоқати, меҳр-мухаббати авлодларга бир умр сабоқ бўлиб қолди. Унинг тақдири, қисмати ҳақида қатор тарихий, бадиий асарлар ёзиб қолдирилган. Мангубердининг шахсий котиби Муҳаммад Аннасавий буюк саркарданинг ҳаёти, жанг тафсилотлари ҳақида «Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаётининг тасвири» номли китоб битган. Бу асарни истеъдодли шоир ва ёзувчи Сотим Аваз ўзбек тилига таржима қилиб, «Ёзувчи» нашриётида чоп эттирди. Таниқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода «Жалолиддин Мангуберди» номли тарихий драма ёзди. Машҳур олим Зиё Бунёдов, элдошларимиз Эркин Самандар, Омон


Скачать книгу
Яндекс.Метрика