Эротические рассказы

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович БайджановЧитать онлайн книгу.

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
табиий-иқлимий шароити ва рельефини ва хамда республика ҳудудларидаги ижтимоий-демографик жиҳатларни ҳисобга олиб туриб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ турар жой биноларининг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш замонавий талабларга жавоб бериши ва қурилиш сифатини кўтариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

      Шунингдек қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви ва унинг сони аҳоли зичлиги 10 минг км. квадратда ва ўртача аҳоли сони минг. киши республика харитасида ўз ифодасини топган, буларни лойиҳалашда инобатга олиш лозим. Расм- 5.

      Қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви харитаси

      Ўрганиш жараёнида барча мавжуд бино ва иншоотлардан юқори даражада унумли фойдаланиб, мухандислик хамда ижтимоий инфраструктураси, ахолининг маданий-маиший ва коммунал хизматлари холати хисобга олинган холда канча қишлоқ хўжалик корхоналари биринчи навбатда меъморий-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланди.

      Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кўкаламзорлаштириш қониқарсиз, ер ости сувларини кўтарилиб кетганлиги, ерни шўри кўпайганлигини кўрамиз. Бундай ҳолат Қорақалпоғистон автоном республикасида, Навоий, Бухоро чўлларида, Сирдарьё қишлоқларида, Жиззах чўл зоналарида яққол кўзга ташланади.

      Тоғ, тоғ олди зоналаримизда ҳам қониқарсиз ҳол. Президентимиз ташаббуслари билан республикамизни ҳамма вилоятларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар қишлоқларимизни кўринишида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмалари билан хаёт тарзини тубдан ўзгартириб юборди.

      Бу ерда мутахассислар томонидан бир мунча ландшафт архитектурасига аҳамият берилмоқда. Лекин мавжуд қишлоқларимизда 1960—1980 йиллар давомида қурилган турар-жой ва маиший бинолари хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу қишлоқларда турар жой ва ландшафт архитектурасини янгидан яратиш керак, бунинг учун:

      Қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режалаштириш тузилмаларини ҳамма тармоқларида ишларни бир текисда ривожлантириш талаб этилади:

      – аҳоли пунктларини тузилмасини меъморий талабларини шакллантириш ва ташкиллаштириш.

      – аҳоли пунктларини худудларини зоналаштириш.

      – аҳоли пунктларини тузилмасини фазовий режалаштириш

      Айниқса бу борада посёлкаларини турар жойлар зонасини тузилмасини меъморий режалаштириш ишларини жадаллаштириш лозим бўлади. Бунда

      – посёлкани турар жойлар зонасини тузилмавий режалаштириш элементлари ривожлантириш лозим.

      – посёлкани турар жойлар зонасида режавий ва фазовий тузилма шакллантирилиши ва ташкиллаштирилиши керак.

      Бундай талаблар қишлоқ аҳоли пунктларида маҳалла фуқаролар йиғинига архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини янги поғонага кўтарилишига, замон талабига жавоб беришини таъминлайди.

      Аҳоли пунктларининг турар жойлар зонасини тузилмасини меъморий режалаштириш

      – Аҳоли пунктининг турар жойлар зонасини тузилмасини режалаштириш элементлари

      Расм-1. Аҳоли пунктининг


Скачать книгу
Яндекс.Метрика