ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВЧитать онлайн книгу.
қилинг,
Ким бўлса ҳам гарчи у нопок бўлса,
Мулоқотни унга доим лойиғин тутинг.
***
Доно рахбар ҳар ишни қилар кенгашиб,
Нодон рахбар бошқага сўз ҳам бермайди,
Чунки кенгашда донони сўзин тинглашиб,
Нодонни сўзларида маъно қолмайди.
***
Етимлар тангрининг паноҳидадир,
Қалбини оғритган жазо оладур.
Ким етимни рисқини қирқса,
Бир умр оллоҳнинг ғазабидадур.
***
Ҳарфни танитиб, ўқишни ўргатган ўқитувчидир,
Фанлар асосини, илимни ўргатганни муалим дерлар,
Илмий даражаси бўлса, мурожаатда домла дерлар,
Йўналишда тарбия берувчини мураббий дерлар,
Илоҳиётдан сабоқ бергувчини мулла дейдилар,
Амалиётни ўргатганни устоз дейдилар.
Бу мурожаатларни, илтимос адаштирманглар.
***
Алфавит ўзгарди, савод пасайди,
Ц ва Ч ҳарфлари йўқолиб қолди,
Чучук тил бўлиб энди сирк деймиз,
Асли номи цехни энди сех деймиз.
Булар учун кимни бугун мақтаймиз
***
Паст наслдан асло ўйланма,
Болаларингни сенга қарши қўяди,
Ўз уруғини тўрга ўтказиб,
Қариндошларингдан минг айб топиб,
Эшигингдан юборар доим қайтариб.
***
Паст наслдан уйланма асло,
Топганларинг ҳайф бўлади,
Меҳнат қилиб яратганларинг,
Қадринг каби сувга оқади.
***
Ёнингда ҳамкасбинг бахил, паст бўлса,
Ҳар ишингдан куйиниб, тўсиқлик қилса,
Асли халқ ичида ўзи беобрў бўлса,
Ачинасан бечоранинг бундай наслига.
***
Эй тангрим, яратдинг Одам атони,
Ундан яратдинг одамий зотни,
Баъзилар қўшилиб шайтоналарга,
Тарқатди дунёга шайтончаларни.
***
Шайтон ҳам хажга борармиш,
Одам қиёфасида, оломон ичра,
Арофат тоғига тош хам отармиш,
Қайтиб нопок ишлар қилармиш.
***
Пора олса, ёлғон гапирса, хиёнат қилса,
Одамлар орасига ҳам низолар солса,
Ўз халқига, Давлатига вафо қилмаса,
Айтингчи, бу аслида шайтон эмасми?
***
Бойга малак, мансабдорга югурдоқ бўлса,
Дўстига хиёнат, халқига юлғичлик қилса,
Ночорларни, оддий халқни у менсимаса,
Айтингчи, бу муттахам шайтон эмасми?
***
Ҳомила вақтида бола она қорнида,
Фаришталар билан суҳбат қиларкан.
Улар яхши инсон бўлишни ўргатар экан,
Аммо онанинг ақли, сўзи, ўзин тутиши,
Боланинг ким булишини ҳал қилар экан.
***
Ўрмонда йиғди Шер барча ҳайвонни,
Ва судралувчи, осмонга учувчиларни.
Деди, – Билинг, одам зотдан юқоридасиз,
Ўз турдошларингизни ўлдирмагайсиз.
***
Мансаб параст дўст ўз мансабига,
Бойбачча дўст булур ўз ахчасига.
Аммо дўст бўлмас улар халқига,
Садоқати ҳам бўлмас ўз Ватанига.
***
Паст