Все науки. №5, 2022. Международный научный журнал. Ибратжон Хатамович АлиевЧитать онлайн книгу.
14,8 кВт қуёш панелли станция, қуёш энергияси хисобига ишлайдиган 1 та 200литрли сув иситгич ўрнатилди. Бугунги кунда мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари барқарор ишламоқда, улар ишга туширилгандан даврдан буён жами 24 479 кВт. соат электр энергияси ва 1.88Гкал иссиқлик энергияси иқтисод килинди.
Жамият раҳбарияти мазкур йўналишда тўхтаб қолмасдан ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресусларини истеъмолини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи техналогиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларни жорий этиш бўйича 2022—2023 йилларда қуввати 1800—2000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирган. Ушбу лойиха қуввати 1800—2000 кВт бўлган қуёш панеллари «On-Grid» режимида ишлашини хисобга олганда йилиги 7—8 млн кВт қўшимча электр энергияси олиш, ёқилғи энергоресурсларни тежаш, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имконини беради.
6. «Фарғона ИЭМ”АЖ ҳисоботларидан олинди
Хозирги кунда қушимча 60 кВт қуёш панели қозон цехининг шифт қисмига ўрнатилди.
Шунингдек, жамият раҳбарияти ва мутахасисслари томонидан яна бир катта лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бунда маънавий ва жисмонан эскирган ПТ-60-90 (ТГ-3) турбина генераторини Р-100 орқа босимли турбиналари чиқаётган буғ билан ишлашга мўлжалланган янги К-50-1.3 буғ турбинасига алмаштириш таклиф қилинган. К-50-1.3 буғ турбинаси мавжуд ТГ-3 (ПТ-60-90) ўрнига ўрнатилади. Шу билан бирга, электр генератори, трансформатор ва бошқа ёрдамчи ускуналар ўзгармасдан ишлайди.
Натижада йилига 800 миллион кВт / соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш таъминланади. Шу билан бирга, қозонхоналар ва турбина генераторларининг максимал юки саноат корхоналарининг иссиқлик сарфидан қатъи назар таъминланади. Бундан ташқари, бу ўзига хос ёқилғи сарфи ва электр энергияси нархининг пасайишига олиб келади. Технологик ўзгартириш лойиҳаси нинг максимал электр қуввати 157,7 МВт, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1274126 минг кВт соат, йиллик иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1022 Гкални ташкил қилади. Турбина генераторини алмаштириш катта ҳажмдаги қурилиш ишларини ва Фарғона ИЭМ технологик жараёнини жиддий ўзгартиришни талаб қилмайди.
«Фарғона иссиқлик электр маркази» шахарда атмосферага энг катта миқдорда зарарли газларни чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланиб, жадвалда кўриниб турибдики, у бир йил давомида атмосфера ҳавосига ўртача 1205,9 тонна турли чиқиндиларни ташлайди.
7. «Фарғона ИЭМ”АЖ ҳисоботларидан олинди
Корхона атмосферага чиқариладиган асосий чиқиндилар миқдорини рухсат этилган меъёрлар даражасида бўлишини таъминламоқда, бу муҳим масала юзасидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш суръатларини ошириш ва самарадорликни кўтариш билан бирга экологик вазиятга имкон қадар жиддий зарар етказмаслик бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
«Фарғона ИЭМ» да 2000 йилдан кўмирдан воз кечилиб, асосан табиий газ ва ёрдамчи