Эротические рассказы

Элжернонга аталган гуллар. Дэниел КизЧитать онлайн книгу.

Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз


Скачать книгу
солиб туради.

      Бу ер унга жуда ёқади. Пол шифт ва деворлардан ҳам оппоқроқ. Оёқ кийимининг тагчарми худди қор билан қопланган, ун доначалари оёқ кийимининг тешикларига, боғичларининг толаларига, қўлидаги чизиқларга тўлиб қолган.

      Чўккалаб ўтириб олади ва катта «Д» ҳарфли кепкаси кўзларигача тушиб қолади. У ун, ширали хамир, нон ва пишириқларнинг ҳидини ёқтиради. Печка ичида олов чирсиллаб ёниб, унинг уйқусини келтирмоқда.

      Ширин ҳидлар… Илиққина жой… Унинг кўзи илинди…

      Тўсатдан у бир томонга оғиб кетиб, йиқила бошлади ва бор оғирлиги билан полга урилди. Кимдир ўтиб кетаётиб, ухлаётган новча йигитни оёғи билан тепиб ўтиб кетибди…

      Фақат шу ҳодисаларни эслай олдим. Улар кўз олдимда аниқ ва равшан намоён бўлди, аммо уларнинг ҳеч бирини тушунмадим. Худди шу ҳолат кино кўрганимда ҳам юз берар эди. Кинонинг мазмунини уни уч ёки тўрт марта кўрганимдан кейингина тушунишни бошлардим. Доктор Штраусдан сўрашим керак.

      14 апрель

      Доктор Штрауснинг айтишича, кечаги ҳисоботимда ёзган хотираларим жуда ҳам қизиқ экан ва улар-ни қоғозга туширишим шарт экан. Кейин иккаламиз уларни муҳокама қилар эканмиз.

      Доктор Штраус – психиатр ва нейрожарроҳ. Мен уни олдин оддий доктор деб ўйлардим. Бугун эрталаб унинг олдига борганимда, муаммоларимни ҳал қила олишим учун ўзимни англаб етишим қай даражада муҳим эканлигини айтди. Менинг ҳеч қандай муаммоим йўқ дедим.

      У кулиб юбориб, ойна олдига борди.

      – Чарли, ақлинг, идрокинг ривожлангани сари, муаммоларинг кўпаяверади. Сенинг ақлий ривожланишинг ҳиссий ривожланишингдан анча олдинлаб кетган, шу сабабли, менимча, биз сен билан ҳали бундай мавзуларни бирга кўп муҳокама қиламиз. Агар сенга қачондир ёрдам керак бўлиб қолса, албатта, бу ерга тортинмай кела олишингни эслатиб қўймоқчиман.

      Унинг гапларига кўра, қачондир менинг хотираларим ва тушларим паззл бўлаклари сингари ўз жойларига тушиб, ягона бир расмни ташкил қилар экан ва мен бунинг ёрдамида ўзим ҳақимда кўп нарсаларни билиб олар эканман. Инсонлар мен ҳақимда нима деганликларини аниқ эслашим ўта муҳим экан.

      Авваллари буларнинг ҳеч бирини билмасдим. Демак, тўлиқ ақлли бўлсам, мени тинч қўймаётган саволлар жавобини топиб оламан; кўчадаги болалар, Ҳерман тоғам, ойим, дадам – ҳаммаси ҳақида билиб оламан. Ва ўшанда мен тамоман тугайман ва менинг миям шикастланиши мумкин.

      Хуллас, ҳафтада икки марта доктор Штраус олдига бориб, мени ташвишлантираётган мавзуларни айтиб бераман. Иккимиз ўтирамиз ва доктор Штраус мени тинглашни бошлайди. Бу терапия деб аталади. Бундай суҳбатлардан сўнг мен ўзимни яхши ҳис қилишим керак. Мени энг ташвишлантирган муаммо бу аёллар ҳақида ҳеч нарса билмаслигим эканлигини тан олдим. Унга Эллен билан бўлган рақсимизни ва ундан кейинги воқеаларни айтиб бердим. Ўша пайт ўзимни ўта ноқулай ҳис қилдим – бирдан совуқ тер босиб, бошимда ғўнғиллаган овоз пайдо бўлди ва кўнглим айниб кетди. Лекин доктор Штраус ҳеч қандай хавотирсиз, мен билан базмдан сўнг содир бўлган ҳодиса фанда эҳтилом


Скачать книгу
Яндекс.Метрика