Эротические рассказы

Сармоядор. Теодор ДрайзерЧитать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
махлуқининг чангалида қоларди. Ёш Каупервуд ҳар куни дарсдан бўшаганидан сўнг шу ерга келар ва аквариумда юз бераётган ҳаёт-мамот курашини берилиб томоша қиларди.

      Бир куни у бурнини ойнага тираганча витрина олдида туриб қолди. Кальмардан ҳеч қандай шаклсиз бир парча қолган, унинг халтачаси ҳам деярли бўш эди. Қисқичбақа, афтидан, жанговар ҳаракатга тайёр бўлиб аквариумнинг бир бурчагида турарди.

      Фрэнк бутун бўш вақтини ана шу қатъий курашни берилиб томоша қилишга кетказаётганди. Энди жуда тез орада, балки бир соатдан сўнг, балки эртага кальмардан ҳеч нарса қолмайди: қисқичбақа уни еб битиради. Фрэнк аквариумнинг бурчагидаги яшил, мисдек товланаётган ҳалокат келтирувчи машинага қаради. Қизиқ, бу тез бўлармикин? Балки, бугун бўлар. Кечқурун бу ерга яна бир келиб кетиш керак.

      Кеч кирди. Нима бўлди? Кутилаётган нарса содир бўлди. Витрина олдида бир тўда одам тўпланиб турарди. Қисқичбақа бурчакка тиқилиб олган, унинг олдида деярли еб тугатилган, иккига бўлинган кальмар ётарди.

      – Ниҳоят етиб олди! – деди боланинг ёнгинасида турган аллаким. – Мен бу ерда анчадан бери турибман, бир соатлар олдин қисқичбақа кутилмаганда бир сакраб, уни ушлаб олди. Кальмар чарчаб қолганди, ортиқ кучи қолмаган бечоранинг. У қочмоқчи бўлди, аммо “овчи”га айнан шу керак эди. У қачондан бери ўз қурбонининг ҳар бир ҳаракатини кузатар ва мана бугун, ниҳоят, уни еб тугатди.

      Фрэнк кўзларини катта очганча олдидаги даҳшатли манзарага қараб турарди. Эсиз, у айни шу дақиқани ўтказиб юборибди. Бир сониягина у қисқичбақага ем бўлган кальмарга ачиниб кетди. Кейин эса нигоҳини ғолибга қаратди ва бирдан фикри ўзгарди. “Худди шундай бўлиши керак эди, кальмарга эпчиллик етишмаётганди…” У кўз олдида бўлиб ўтган бу ҳодисани тушуниб етишга ҳаракат қилди. “Кальмар қисқичбақани ўлдира олмасди – унинг ҳеч қандай қуроли йўқ. Қисқичбақа ўлдира олиши мумкин эди – у жуда яхши қуролланган. Кальмарнинг ейдиган нарсаси йўқ эди, қисқичбақанинг олдида эса ўлжа – кальмар бор эди. Бу нимага олиб боради? Бошқа йўл йўқ, кальмарнинг пешонасига ўлим ёзилган, ўзга йўл бўлиши мумкин эмас!” – у уйига етиб келгунга қадар шундай хулосага келиб бўлганди.

      Ушбу ҳодиса Фрэнкнинг ёдида ўчмас из қолдирди. У ўзини анчадан бери қийнаётган “Ҳаёт қандай қонуният асосига тузилган?”деган саволга умумий жавоб олганди. Ҳамма тирик жонзотлар ана шундай – бири иккинчисининг ҳисобига кун кечиради. Қисқичбақалар кальмарлар ва бошқа жонзотларни ейди. Қисқичбақаларни ким ейди? Албатта, одамлар. Ҳа, албатта, мана гап нимада! “Одамничи?..” шу заҳоти ўз-ўзидан сўради Фрэнк. Наҳотки одамлар ҳам бир-бирини еса? Йўқ, ёввойи ҳайвонлар одамларни ейиш орқали кун кўриши мумкин. Яна ҳиндулар ва одамхўрлар ҳам. Кўп одамлар денгиз тўфонлари ва бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳалок бўлишади…

      Одамлар бир-бирининг ҳисобига яшашига Фрэнкнинг ишончи комил эмасди, бироқ улар бир-бирларини ўлдиришларини яхши биларди. Урушларни қаранг, кўчадаги жанжаллар,


Скачать книгу
Яндекс.Метрика