Эротические рассказы

Сармоядор. Теодор ДрайзерЧитать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
қолган тақдирда, ўзининг ер участкаларини гаровга қўйиш орқали ҳам анча-мунча пул топиши мумкин эди. Унинг Жирард банки билан алоқаси яхши – банк директори жаноб Дэвис уни яхши кўрар ва Фрэнк вақти келса, бу банк унга кредит ҳам беришига ишончи комил эди. Энди фақат капиталини шундай жойлаштириши керакки, у тинмай зарар кўрмаган ҳолда ўсиб борсин. Фрэнкнинг фикрича, борган сари тармоқланиб кетаётган кўнка линияси яхши фойда бериши кутилаётганди.

      Бу пайтга келиб Фрэнк от ва энг яхши арава сотиб олди – бу унга беш юз долларга тушганди, сўнг Сэмпл хонимни бирга айланиб келишга таклиф қилди. Аёл аввалига таклифни рад этди, бироқ кейин рози бўлди. Фрэнк Сэмпл хонимга ўзининг муваффақиятлари, режалари, қўлига осмондан тушгандек келган ўн беш минг доллар ва ниҳоят, ҳисоб-вексель иши билан шуғулланмоқчи экани ҳақида гапириб берди. Сэмпл хоним йигитнинг отасини келажакда Учинчи миллий банкнинг вицедиректори лавозими кутаётганини яхши тушунар, бунинг устига, Каупервуднинг оила аъзолари унга ёқарди. У Фрэнкнинг ўзига нисбатан муносабати оддий дўстлик эмаслигини энди тушуна бошлаганди. Бу ўспирин балоғат ёшидаги эркак эди ва аёл ҳам унга қалбан интилишни ҳис этаётганди. Бироқ бу хонимнинг ўзига жуда кулгили туюларди. У йигитдан катта, бева, бунинг устига ҳозир ёлғиз, тинчгина яшарди. Бироқ йигитни ҳеч қандай сабаб тўхтата олмаслигини сўзларидан кўра кўзлари кўпроқ айтиб турарди.

      Каупервуд ўзини алдамаётган ва бу аёлга муносабатини идеаллаштирмаётган ҳам эди. Гўзал Лилиан уни ҳам жисман, ҳам руҳан ўзига тортарди – у бошқа нарсани тушунишни истамасди. Бирорта аёл шу пайтгача уни ўзига бу қадар боғлаб қўя олмаганди. Бироқ энди бошқа аёллар уни қизиқтира олмаслиги ёки қизиқиши мумкин эмаслиги айни пайтда унинг хаёлига келмас, оила муқаддаслиги ҳақидаги гаплар унинг учун худди деворга гапирилгандек аҳамиятсиз эди. У Сэмпл хонимнинг пулига кўз тикмаётганди, бироқ унинг пули борлигини билгани сабаб бу маблағни аёл учун фойда келтирадиган айланмага қўя олишига ишончи комил эди. У аёлга етишиш истагида яшар, ҳатто келажакда пайдо бўладиган болаларини ҳам тасаввур қилиб кўрарди. У аёлни севишга мажбурлай оладими, олдинги ҳаётини хотирасидан буткул ўчириб ташлай оладими – жуда ҳам билгиси келарди. Ғаройиб ҳиссиёт! Ҳатто айтиш мумкинки, ғалати бузуқлик!

      Барча қўрқув ва шубҳаларига қарамай, Лилиан Сэмпл Фрэнкнинг ўзига нисбатан ғамхўрликларини қабул қилаётган ва ўзи ҳам сезмаган ҳолда йигитга боғланиб бораётганди. Бир куни уйқуга ётишдан олдин у пардоз столи олдига келиб, кўзгуда диққат билан юзини, яланғоч елкаси ва қўлларини кўздан кечирди. Қанчалар чиройли! Узун ва ноодатий бўялган сочларини томоша қиларкан, аёлни тушуниб бўлмайдиган ҳаяжон босди. У ёш Каупервуд ҳақида ўйлади, бироқ шу заҳоти кўз олдида марҳум жаноб Сэмплнинг қиёфаси пайдо бўлди ва аёл дарҳол бу нарса қандай гап-сўзга сабаб бўлиши мумкинлигини кўз олдига келтириб, уятдан қизариб кетди.

      – Мени кўришга бу қадар тез-тез келишингиз сабаби нимада? – эртаси куни Фрэнк келганида йигитчадан сўради аёл.

      – Ўзингиз


Скачать книгу
Яндекс.Метрика