Эротические рассказы

Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович СиндаровЧитать онлайн книгу.

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров


Скачать книгу
дея бошим қотди. Ким қилган бўлсаям, тезроқ топила қолсайди, деган ўйга бордим. Йўқса, гумоннинг бир учи менга қадалишини хаёлдан ўтказиб, қўрқиб кетдим. «Ўлдираман, терингга сомон тиқаман!» дея пўписа қилганимга пушаймон бўлдим. Кўнглим сезган экан, икки кун ўтмай мени сўроққа чақиришди…

      – Қотиллик қуроли бўлмиш – пичоқнинг сизнинг мошинангиздан чиққани хусусида нима дейсиз? – гуруҳ раҳбари саволни сал «суяштириб» берди.

      – Ҳайронман… мошинанимни кўчада очиқ қолдирмайман, – ўйланиб жавоб қилди айбланувчи. – Икки кунда анчагина одамни мошинамга чиқардим. Терговчига эслаганимча ёзиб берганман. Шаҳар катта бўлса… кўпчилиги нотаниш кишилар… Қайси бири ёдда қолсин.

      – Мана сиз ёзиб берган рўйхат, – деди Санжарбек жиноят ишига тиркалган қоғозга тикилиб, – нима деб ўйлайсиз, шулардан қайси бири шу ишни қилган бўлиши мумкин?

      – Уларнинг отини ҳам, кимлигини ҳам билмасам… бировга қуруқ туҳмат қилиб қўйишдан кўрқасан киши.

      – Мошинангизни очиқ қолдирмаган бўлсангиз, – саволни бошқачароқ қўйди гуруҳ раҳбари, – шу йўловчилардан бири пичоқни сизнинг мошинангизга ташлаб қўйгани аниқ. Бу ишни қилаётган шахсда қандайдир ҳаяжон, қўрқув аломатлари бўлади. Шу маънода бирортасидан шубҳангиз борми?

      – Кўп ўйладим, – деди Худоёр бошини қашилаб, – асосан, аёллар, қизлар, кексалар… Улар бунақа иш қилмаса керак?! Қолганлари ҳам туппа-тузук эркаклар…

      – Худоёр ака, нима, терговга ёрдам қилишни хоҳламаяпсизми? – кутилмаганда Жўрабой ташланиб қолди. – Ҳеч кимдан шубҳангиз бўлмаса, демак, мошинага пичоқни ўзингиз қўйгансиз! Ёдингиздан чиққан бўлиши мумкин…

      – Э-э-э, укажон, тушунмадим, иситмангиз борми? – айлабанувчи киракашлигига борди, – бировни ўлдириб, пичоқни мошинасида сақлайдиган тентакка ўхшайманми? Ўша матоҳни ким ташлаб қўйганини билмасам, нима қилай? Ўзларинг ҳам – бир гала одам ҳақиқий қотил кимлигини тополмаяпсизлар-ку!

      – Келинглар, асаббузарлик қилмасдан, дўппини бир четга қўйиб, мушоҳада қилиб кўрайлик, – гуруҳ раҳбари талабага яширинча кўз қисиб, муросага чақирган бўлди. – Худоёр ака, шубҳали шахс сизнинг мошинангизга тасодифан чиқиб қолмаган. Улар сизни обдан кузатган. Қулай пайтни топиб, йўлингизга чиқиб, қўл кўтарган. Масалан, сиз уйингиздан чиққан пайт ёки бир манзилга бориб, қайтиб чиқаётганингизда сизга рўбарў бўлишган.

      – Йўловчиларни, асосан, бекатлардан, йўлма-йўл олиб кетаверамиз, – ўйланиб туриб, жавоб қилди Худоёр, – уйдан чиқишда деганингизга биттаси ёдимга тушди… Кўчамизнинг бошидаги Муҳиддин дўхтирнинг уйи ёнидан бир қизгина чиққанди…

      – Хўш, хўш, хўш, – сергакланди терговчи, – дўхтирнинг уйидан чиқдими?

      – Қаердан чиққанини кўрмадим. Тутнинг соясида турган экан, йўлимга чиқиб, қўл кўтарди. Миндириб олдим. «Муҳиддин аканикига меҳмонга келдингизми?» деб сўрадим, жавоб бермади, тўрсайиб, юзини тескари бурди.

      – Ёши нечаларда эди? Кўриниши қанақа?

      – Ёш қизча, ўн етти-ўн саккизларда бўлса керак, ўрта бўйли, тўшдор,


Скачать книгу
Яндекс.Метрика