Эротические рассказы

Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет МоэмЧитать онлайн книгу.

Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм


Скачать книгу
ёзувчилар учун кечириш мумкин бўлмаган, аммо ўғли бўлганлиги туфайли кўз юмиладиган ҳақиқатдан чекинилган жойларни риёкорлик, тентаклик, оҳанжамалик, маккорлик, деб баҳолади. Шахсан ўзим жаноб Стрикленд отаси билан онаси орасидаги келишмовчиликлар тўғрисидаги овозаларни инкор этиш учун Чарлз Стрикленднинг Париждан юборган хатидаги «ҳурматга сазовор аёл» деган иборасини келтирганда шошқалоқликка йўл қўйган, деб ҳисоблайман. Чунки доктор Вейтбрехт-Ротголтс хатнинг асл нусхасини топиб, ундаги очиқ-ойдин ёзиб қўйилган «Хотинимни жин урсин. У ҳурматли аёл. Лекин мен уни аллақачон дўзахда бўлишини афзал билардим» деган сўзларини эълон қилади. Шуни айтиш керакки, ўша вақтларда катта нуфузга эга бўлган черков бундай мулоҳазаларга, табиийки, ола қараган.

      Доктор Вейтбрехт Чарлз Стрикленднинг оташин мухлиси эди, шу туфайли ҳам у барча воситалар билан рассомни қоралайди, дейишга ўқувчиларда асос йўқ. Бундан ташқари, доктор ғоят олижаноб кўринаётган ҳаракатлар тагидаги оқимни бехато сеза оларди. Психопатолог, шу билан бирга, санъатшунос бўлган бу олим онг ости дунёсидан ҳам яхшигина хабардор эди. Бирорта мутасаввуф оддий нарсалар заминидаги яширин маънони ундан яхшироқ англаб етмоғи амримаҳол эди. Мутасаввуф айтилмаган нарсаларни кўра олади, психопатолог эса гапирилмаган нарсаларни ҳам била олади. Олим муаллиф ўз қаҳрамонини таҳқирлаши мумкин бўлган ҳар бир тафсилотни иштиёқ билан ҳикоя қилганини кузатиш мароқли эди. У қаҳрамонининг шафқатсизлиги ва пасткашлигига мисол бўла оладиган бирор ҳолатни топганида худди даҳрийни гулханга ташлаган инквизитор қозисидай хурсандчиликдан энтикади. Муаллифнинг тиришқоқлигига қойил қолса арзийди. Рассом ҳаётига оид арзир-арзимас барча тафсилот ҳам унинг назаридан соқит бўлмаган. Биз бу асар орқали ҳаттоки Чарлз Стрикленд кирхона ҳисоб-китоб дафтарчасига тўлаган-тўламаганигача билиб оламиз. Демак, муаллифнинг назаридан рассом ҳаётининг икир-чикир тафсилотлари ҳам четда қолмаган.

      Иккинчи боб

      Чарлз Стрикленд тўғрисида шу қадар кўп нарса ёзилганки, менинг ҳам у ҳақида бирон нима қоралашим жоизмикин, деб ўйлаб қолдим. Унинг ўз асарлари рассомга қўйилган ҳайкалдир. Шу нарса ростки, мен уни бошқаларга қараганда яқиндан биламан. Илк маротаба уни рассом бўлмасидан илгарироқ кўрганман. Парижда ночор ҳаёт кечирган пайтларида ҳам тез-тез кўриб турардим. Шундай бўлишига қарамасдан, уруш тасодифлари туфайли қисмат мени Таитига улоқтириб ташламаганда ҳеч қачон у тўғрисида ёзмаган бўлардим. Маълумки, рассом ҳаётининг охирги йилларини ўша жойларда ўтказган. Мен Таитида уни яқиндан билган бир қанча одамлар билан танишдим. Шундай қилиб, менда ҳозиргача нисбатан унинг мавҳумроқ бўлиб қолаётган фожиали ҳаётининг ўша даврини маълум даражада ойдинлаштириш имконияти туғилди. Агар кўпчилик ҳисоблаганидек, Стрикленд чиндан ҳам улуғ рассом бўлса, у билан деярли ҳар куни кўришиб турган одамларнинг фикрини эшитиш қизиқарлидир. Тўғрисини айтсам, бундай


Скачать книгу
Яндекс.Метрика