Эротические рассказы

1985. Энтони БёрджессЧитать онлайн книгу.

1985 - Энтони Бёрджесс


Скачать книгу
Уинстон Смитнинг ғазабини босишга тўғри келади ва бу ҳолатда Петруччо ролида О’Брайан намоён бўлади.

      Партия солипсизми ушбу терминнинг анъанавий талқинидан фарқли равишда анчагина соғлом ҳамда бамаънироқ (ва, албатта, изчилроқ ҳам). Solus ipse ўзида маконни мужассамлаштирган, аммо замон ундан ташқарида бўлиб, мавжудлик шартларидан бири, дейиш мумкин. Аммо, мантиқан олиб қараганда, ягона онг агар ягона воқеликда мавжуд бўлса, ўзида барчасини, жумладан, вақтни ҳам мужассамлаштирмоғи лозим. Бундан ташқари мантиқнинг ўзини ҳам. Туйғулар – бор-йўғи “мен”нинг хизматкорлари ва улар бенуқсон эмас. Туйғулар алдамчилигини ҳеч ким инкор этолмайди. Биз иллюзияни ҳақиқатдан қандай фарқлаймиз? Фақатгина органларга таяниш ақлга тўғри келмайди. Ёлғизгина “мен” – бу номоддий, ишончли ва нима ҳақиқат-у, нима ёлғонлигини белгиловчи моҳият. Ушбу ягона атрибутдан “мен”нинг (у тасдиқланган, ўзгармас, барҳаёт, пок – пировард воқелик бўлмоғи учун) ке ракли улушини ажратиб олиш учун уни фақатгина жамоавий “мен”га айлантириш лозим.

      Негадир, ушбу ўлмас, қудратли, ҳар ерда ҳозир, инсонларни назоратда тутиб турувчи ғоя, умидсизлик ва ғамгинликдан кўра, руҳиятга кўтаринкилик бағишлайди. Инсоният тарихи – бу унинг атрофдагиларни назорат этиш мақсадида олиб борган ўжар курашлари тарихи. Мағлубиятларнинг асосий сабаби эса ҳар доим танаси қариган, ақли ривожланишдан ортда қолган алоҳида индивиднинг калтафаҳмлигидир. Жамоавийликни кўтаринг ва алоҳида шахсни камситинг, шунда тарих инсониятнинг кетма-кет ғалабаларига гувоҳ бўлади. Аслида, ингсоц тарихи ҳам шундай.

      Жамоа ягона онг каби ҳаракатланиши учун унинг барча аъзолари ёки ячейкалари кўрган-билганлари тўғрисида якдил бўлишлари керак. Индивидуал кузатув олиб бориш ва хотира партиянинг қарорларини ҳақиқат сифатида қабул қилиши учун ҳар лаҳзада қўшфикрлилик дея номланган услубдан фойдаланилади. Реаллик муҳим фурсатга тенглаштирилади. Ўтмиш бугунни белгиламайди, аксинча, бугун ўтмишни модификациялайди. Ҳаммаси туюлгани сингари даҳшатли эмас. Жамоавий онгнинг хотиралари архивларда бўлмоғи лозим. Архивларни эса – ўзгартирмоқ даркор. Яна бир қадам ташлаймиз: ўтмиш мавжуд эмас, сабаби биз уни яратишда эркинмиз. Қачонки, яратилган бир ўтмиш бошқаси билан зиддиятга борса, қўшфикрлилик ишга тушади. Унинг аниқ изоҳи Океания ҳамжамиятининг зарурий, шу туфайли ўлдирилмайдиган душмани Эммануэль Голдстейн қаламига мансуб бўлган “Жамоавий олигархия назарияси ва амалиёти” китобида келтирилади. Мана ўша сўзлар:

      “Қўшфикрлилик бир вақтнинг ўзида икки хил қарама-қарши маслакка таяниш қобилиятини бил диради. Партия интеллегенти ўз хотираларини қайси томонга ўзгартиришни яхши билади; аниқроғи, нима ҳақиқат билан фириб бераётганлигини ҳис қилади; демак, қўшфикрлилик ёрдамида ҳақиқат дахлсиз қолганлигига ўзини ишонтиради. Бу жараён онгли равишда юз бермоғи лозим, бўлмаса уни бекаму кўст амалга оширолмайсан. Шунингдек, идроксиз ҳам бўлмоқ даркор, акс ҳолда ёлғон ҳисси, унинг ортидан айбдорлик туйғуси юзага чиқади. Қўшфикрлилик – ингсоцнинг қалби, шу сабабли партия уни қасддан алдаш йўли орқали, ўз мақсадига элтувчи


Скачать книгу
Яндекс.Метрика