Эротические рассказы

1985. Энтони БёрджессЧитать онлайн книгу.

1985 - Энтони Бёрджесс


Скачать книгу
халос бўлган О’Брайаннинг садизмидан мантиқлироқ кўринади. О’Брайан ҳокимият ҳақида эмас, кам ўрганилган касаллик ҳақида гапиради. Ўз табиатига кўра касаллик ёки беморни ҳалок этади ёки даволайди. Агар бу феномен касаллик эмас, янги турдаги инсон учун саломатликнинг янги тури бўлса – майли. Лекин биз инсониятнинг эски турига тааллуқлимиз ва янгиси бизни унчалик ҳам қизиқтирмайди. Яхшиси, бизни ўлдиринг, худо ҳаққи, аммо олий тартиботларни йўқ қиладиган янги тур керак эмас. Бизни ёки йўлбарс шунчаки бурдалаб ташлайди ёки марсликларнинг ажаловар нури кулимизни кўкка совуради.

      Ҳақиқат – партиянинг ички ячейкасида: ички оламга беэътибор бўлиш ёки уни ўз хоҳиш-иродасига кўра шакллантириш. Агар қийноқ машинасини қувватловчи электр манбаси панд берса-чи, унда нима бўлади? Демак, электр қандайдир сирли усул ёрдамида ишлаб чиқарилар экан-да! Нефть захиралари тугаб қолса-чи? Онг уларнинг етарли эканлигини тасдиқлай оладими? Модомики, эмпирик50 фикрлаш тарзи қонундан ташқари эълон қилинган экан, фан мавжуд эмас. Техник тараққиёт қурол ишлаб чиқариш ёки шахсий эркинликни бўғишга йўналтирилган. Неврологлар оргазмга қарши восита излашмоқда ва бундан хулоса шуки, психологлар лаззатни йўқ қилиш ва оғриқларни янада кучайтириш йўлларини тадқиқ этишмоқда. Ҳеч қанақа тиббиёт, касалликларни даволаш борасида ютуқлар, органлар кўчируви ва янги дорилар йўқ. Парвоз йўлаги I ҳар қандай номаълум эпидемия олдида ҳимоясиз. Шубҳасиз, жамоа тараққий этаётган бир пайтда алоҳида фуқаронинг касаллиги ва ўлими унчалик ҳам катта аҳамият касб этмайди. “Индивид – бу тўқима, – деди О’Брайан. – Тўқималар чарчоғи – организм учун қувват. Тирноғингизни қирқсангиз, ўласизми?” Бироқ, ички дунё устидаги бу назорат, бедаво дард танани ҳаёт учун курашга тайёрлаган онгни сиқиб чиқарганда, фойдасиз бўлиб қолади. Шубҳасиз, мантиқан ўйлаб қаралганда, тана йўқ бўлиб кетиши мумкин ва Катта Оға ғолиб черков ролида намоён бўлади. Яъни, жон ёки жонлар мувозанати мангуга эмпирейга – саваланувчи таналар ва оғриқдан ўкиришга мажбур этувчи асаб тўқималари йўқ ҳолатга ўтади.

      Табиат, агар уни эътиборсиз қолдирсак ёки у билан аҳмоқона муомалада бўлсак, одатдагидек ўз норозилигини бир вақтлардаги маргарин рекламасидаги каби намоён этади. Партия тасдиқлаган атроф-муҳит ифлосланиши аслида мавжуд эмас. Табиатнинг норозилиги аниқ-равшан. Зилзилалардан қўшфикрлилик ёрдамида халос бўлолмайсан. Жамоавий солипсизм маъбудлар жисмларнинг табиий тартиботини қурғоқчилик ва маҳаллий касалликлар билан жазолаганлари сингари такаббурликни ўзида мужассам этади. Оруэлл одамлар табиатнинг зарарланишидан кўра атом бомбаларидан кўпроқ қўрқишган даврда ижод қилди ва шу важдан ингсоц ибтидоси анча олдинги, табиат ҳаракатсиз ва мулойим бўлган, одамлар у билан кўнглига келган ишни қилган уэллс даврига бориб тақалади.

      Ҳатто лингвистик ўзгаришлар – табиат ҳодисаси ва улар ихтиёрсиз, мустақил тарзда рўй беради.


Скачать книгу

<p>50</p>

Эмпирик (эмпиризим) – тажрибага асосланган идрокни, яъни ҳиссий идрок ва тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб биладиган ва назариянинг аҳамиятини инкор қиладиган фалсафий таълимот, йўналиш.

Яндекс.Метрика