Эротические рассказы

1985. Энтони БёрджессЧитать онлайн книгу.

1985 - Энтони Бёрджесс


Скачать книгу
вақтда келди ва ҳал қилинмасдан қолди. Уни ҳал этиш эса, жуда ва жуда мушкул иш.

       Ўйлашимча, мен уни еча оламан.

      Қандай?

       Мана, “Уиган бандаргоҳига йўл”дан парчани тингланг. Оруэлл поезд деразасидан Нортэм харобаларининг орқа ҳовлиларига қарайди: “Яланғоч тошларда тиззалаб ўтириб олган ёш жувон таёқ билан канализация қувурини кавларди. Мен унга яхшироқ разм солишга улгурдим: шакли беўхшов бот 29 лари, совуқдан қизарган қўлларига. Поезд унинг ёнгинасидан ўтиб кетаётганда у бошини кўтарди ва мен унинг нигоҳларини илғашга етарлича яқин келдим. Унинг юзлари думалоқ, рангпар эди… ва бир лаҳзада унда шу қадар ғамгин ҳамда умидсиз ифода балқидики, бунақасини кўриш менга илк бор насиб бўлганди… Аёлнинг юзларидаги қайғу жониворга хос маъносиз изтироб эмасди. У ўзи билан нималар бўлаётганини жуда яхши билар, шафқатсиз қисмат туфайли қутурган совуқда тиззалаб ўтирганини мендан кам ҳис қилмасди… ва таёқ билан сассиқ канализация қувурини кавлаб турарди”. Эсланг, худди шундай образ “1984”да ҳам пайдо бўлади. Романнинг биринчи қисмидаги миссис Парсонс ҳақида айтяпман. Унинг канализация қувури тўлган бўлиб, Уинстон Смит уни тозалайди. Сизифона 30 образ. Паст табақали аёлнинг умидсиз қисмати. Оруэлл ҳақиқий социалист партиядаги каттаконларнинг эмас, канализация қувури билан курашаётган аёлнинг тарафида бўлиши керак деб ҳисоблайди. Лекин бу партияни ҳокимият бошқарувига олиб келмасдан унга ёрдам бериш мумкинми? Партия ҳукуматга келди, бироқ канализация қувури тўлалигича турибди. Реал ҳаёт ва партия доктринасидаги мавҳумлик орасида юзага келган номувофиқлик – мана, нима Оруэллнинг қайғусига сабаб бўлган?

      Қисман тўғри. Аммо бошқача айтамиз. Сиёсий эътиқоддаги муаммолардан бири шунда намоён бўладики, биргина сиёсий партиянинг ўзи инсоннинг ижтимоий эҳтиёжлари тўғрисидаги барча ҳақиқатни ҳам айтишга қодир эмас. Агар айтолганида, у сиёсий партия бўла олмасди. Бироқ мамлакатининг равнақи учун хизмат қилишни хоҳлайдиган виждонли инсон бир партияга алоқадор бўлиши лозим. Бу бирмунча умидсизликни билдиради. Лекин қисман ҳақиқатга олиб борадиган йўлни қабул қилмоқ ҳам даркор. Фақат аҳмоқлар ва ёвузларгина партияга тўлалигича содиқ бўлишга қодир. Оруэлл социалист эди. Шу сабабдан, анъанавий laissez faire31ни ўзида сақлаган келажакни кўра олмади. Ўз шахсий социализмингни реал социалистлар, тенгсиз мантиқ – социализм ўзининг энг чўққисига чиқишини истайдиган одамлар орасида ёлғиз сақлаб қолишинг мушкул.

       Оруэллнинг социализми доктринада кўрсатилганидан кўра прагматик 32 роқ демоқчимисиз?

      Шу томондан назар солинг. У сўлларнинг газетаси “Трибьюн”да ишлаб юрган кезларида эътиқоди мустаҳкамроқ ўқувчиларнинг танқидларига чидашга мажбур бўлган. Уларга Оруэллнинг “ишга” ёрдам бермайдиган, гўёки халақит берадиган адабиёт, масалан, англикан-роялист, шунинг билан бир қаторда эътиқодли тори ҳисобланган Т.С.Элиотнинг


Скачать книгу

<p>29</p>

Бот – бошқа оёқ кийим устига кийдирилган резинали ёки иссиқ оёқ кийим.

<p>30</p>

Сизиф – юнон мифологиясида худоларни ҳақорат қилгани учун тоғдан доимий тушадиган харсангларни юқорига олиб чиқиш билан жазоланган подшоҳ образи. Оғир, лекин фойдасиз меҳнат рамзи.

<p>31</p>

Laissez faire (фр.) – ишнинг ҳолати.

<p>32</p>

Прагматик – прагматизм, яъни обектив ҳақиқатни эмас, балки буржуазия учун фойда келтирадиган нарсаларнигина ҳақиқат, деб ҳисобловчи субъектив идеалистик оқим тарафдори.

Яндекс.Метрика