Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун ЧангЧитать онлайн книгу.
target="_blank" rel="nofollow" href="#n12" type="note">12 фильмида Чарлининг отаси жаноб Бакет билан содир бўлганидек, сиз ўз ишингиздан (ва ҳатто абадий) маҳрум бўлишингиз мумкин13.
Агар компаниянгиз, айтайлик, Хитойдаги арзон импорт туфайли пул йўқотишни бошласа, эҳтимол сиз пастроқ иш ҳақи ёки ёмонроқ иш шароитларини қабул қилишингиз керак бўлади. Ва шу зайлда давом этаверади. Шундай қилиб, бир киши нуқтаи назаридан иш нима эканлигини тушуниш учун биз кўникмалар, технологик инновациялар ва халқаро савдо ҳақида маълумотга эга бўлишимиз керак. Иш ҳақи ва иш шароитлари, меҳнат бозорининг чегаралари ва хусусиятларини ўзгартириш бўйича "сиёсий" қарорларга жуда ҳам боғлиқдир. Шарқий Европа давлатларининг Европа Иттифоқига қўшилиши Ғарбий Европа мамлакатлари ишчиларининг иш ҳақи ва хатти-ҳаракатларига катта тъсир кўрсатди, чунки тўсатдан меҳнат бозорига кўплаб янги ишчилар кириб келди. 19-аср охири ва 20-аср бошларида болалар меҳнатидан фойдаланишга қўйилган чекловлар тескари таъсир кўрсатди: меҳнат бозорида қисқариш юз берди, чунки бирданига потенциал ишчиларнинг аксарияти бозордан олиб қўйилди. Иш вақти, меҳнат шароитлари ва энг кам иш ҳақи тўғрисидаги низомлар кескин оқибатларга камроқ олиб келадиган "сиёсий" қарорларга мисолдир.
Иқтисодиётда кўплаб трансферлар (пул ўтказмалари) мавжуд 14
Ишлаб топишдан ташқари сиз пулни шунчаки кимдандир олишингиз ҳам мумкин, яъни трансферлар ёрдамида. Бундай ўтказмалар маблағлар ёки "натура шаклида", яъни пул ўрнига мол-маҳсулот билан тўлаш, маҳсулот (масалан, озиқ-овқат) ёки хизматлар (масалан, бошланғич таълим) билан бевосита таъминлаш шаклида амалга оширилади. Нақд пул ёки нақд пул ўтказмалари турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради: ота-оналарнинг болаларни қўллаб-қувватлаши, кекса қариндошларига ғамхўрлик қилиш ва маҳалла аъзоларининг, айтайлик, қизингизнинг тўйи учун совғалари.
Баъзи трансферларни "сиз таниган инсонлар" амалга оширади. Шунингдек, ёрдам хайриялари – бегоналарга ихтиёрий равишда пул ўтказмалари мавжуд.
Одамлар баъзан алоҳида, баъзан жамоавий (масалан, корпорациялар ёки жамоат ташкилотлари орқали) бошқаларга ёрдам бериш учун маблағларни хайрия қиладилар.
Миқдорий нуқтаи назардан, хайрия бадаллари кўпинча баъзи одамларни бошқаларни субсидиялаш учун солиққа тортадиган ҳукумат ўтказмалари билан қопланади. Шу сабабли, иқтисодиётнинг кўплаб соҳалари табиий равишда ушбу масалаларга бағишланган – ёки давлат сектори иқтисодиёти деб аталадиган соҳалардир. Ҳатто жуда камбағал мамлакатларда ҳам қийин молиявий аҳволга тушиб қолган одамларни: қариялар, ногиронлар, уйсизлар, очлар учун пул ёки озиқ-овқат (масалан, текин дон) билан таъминлашга қаратилган давлат дастурлари мавжуд. Бироқ ривожланган жамиятлар, айниқса, Европада, бағрикенг бўлган тизимлар ва ўтказиш схемалари ишлаб чиқилган. Бундай тизимлар ижтимоий давлатлар деб аталади; улар прогрессив солиққа тортиш (кўпроқ маош оладиганлар ўз
13
Ҳикоянинг асл сюжетига кўра, жаноб Бакетнинг заводи унинг эгаси одам ўрнини босадиган машина сотиб олгани туфайли банкрот бўлмади.
14
Иқтисодий жиҳатдан пул маблағларини ўтказиш маъносини англатади. Эслатма. ед.