Эротические рассказы

Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон РокфеллерЧитать онлайн книгу.

Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер


Скачать книгу
Европанинг қайси бадавлат кишиси ўзи ўқиган университетга шундай хайрия қила олиши мумкин! Рокфеллернинг охирги ғояси ҳам бебаҳо аҳамиятга эга эди: ёш қизларга таълим бериш, уларни бола тарбиясига тайёрлаш, кейин эса меҳнат қиладиган камбағал аёлларнинг хизматига юбориш. Бу маданий ислоҳот жамият учун сўзсиз катта аҳамиятга эга бўлди, ва ҳозирги кунда Америка ҳукумати Рокфеллер ғояларининг мақсадга мувофиқлигини тан олган ҳолда унинг изидан бормоқда.

      Шу ўринда айтиш мумкинки, буларнинг барчаси ажойиб, барчаси катта аҳамиятга эга, буларда биз Рокфеллер шахсини рад эта олмаймиз. Лекин, шу билан биргаликда Рокфеллер бойлигининг ортишига катта ҳисса қўшган Standard Oil Company катта ножўя шов-шувларга сабаб бўлди. Бу шубҳа-гумонларга тўхталадиган бўлсак, Рокфеллер мемуарларидаги трестнинг асоси ва моҳияти ҳақидаги хотиралар бунга энг яхши жавоб бўла олади. Бундай фикрларнинг ажойиб мантиғига ким эътироз билдира олади, ким буларга қарши нимадир қила олади?

      “Рақибнинг муваффақиятсизлигидан, – дейди Рокфеллер, – амалий муваффақият кутиш жуда кулгили. Умуман олганда, ишбилармон киши ташқи таъсирга мослашувчан бўлади, тўғри, у ўз ишида тўсиқларга учраши мумкин, лекин ҳамиша осонлик билан буни енгиб ўтади. Нима бўлганда ҳам, менинг ҳеч қачон бундай ёлғон тактикани қўллашимга тўғри келмаган. Ҳаётимнинг ягона мақсади ҳамкорлик учун қобилиятлиларни жалб қилиш бўлди, уларни менга қарши эмас, мен билан ишлаш учун мослаштиришга уриндим. Шундай одамлар билан кўришганда, уларни ҳамкорликда ишлашнинг тежамкор эканини, бозорнинг кенгайишига туртки бўлишини, савдо-сотиқни алоҳида бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини тушунтиришни истардим. Агар “рақобатчиларим”ни бу ғоянинг адолатли эканига ишонтира олмасам, Standard Oil Company ҳозир мавжуд бўлмас эди. Наҳотки кимдир мени деб касод бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалиб, Standard Oil Companyга қўшилишга мажбур бўлган одамлар ҳаттоки, душманларимиз тан олган корпорациямизнинг ўзгармас руҳини намойиш этиши мумкинлигига ишонса? Давом этамиз ва тасаввур қиламиз, ўзининг касод бўлишини олдиндан билган одам ҳақиқатан ҳам унга чиқиш йўлини кўрсатувчи ягона шахс билан бирлашишга мажбур бўлади. Лекин бирор кимсанинг қадр-қимматини жоҳилларча топтаган, бор будини тортиб олган бўлсам, ўша одам менинг компаниям ривожи учун мен билан елкама-елка ишлаши мумкинми?”

      Рокфеллер аввало ташкилотчи ва ҳамкорликка тафаккур кучларини жалб қилиш қобилияти билан ажралиб турар эди. У четлаб ўтганларнинг рўйхати жуда узун бўлиб, улар орасида Рокфеллернинг ашаддий рақиблари ҳам бўлган. Трест таълимига тўхталадиган бўлсак, уни инсон кучини тежовчи машина ихтиросининг эффекти деб қабул қилиш ўринли бўлар эди. Машиналар биринчи марта пайдо бўлганида дунё бўйлаб ишчи кучи сезиларли равишда қисқартирилди, кичик тадбиркорлик субъектлари аввалбошда ўз маҳсулотларининг ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлди, кейинчалик эса маҳсулотларини арзонроқ нархда сота бошлади, бу эса истеъмолчи учун


Скачать книгу
Яндекс.Метрика