Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон РокфеллерЧитать онлайн книгу.
тан олди, лекин у энди ҳеч қандай эркин пулларга эгалик қилмасди. Ниҳоят, шунда мен унга банкир ролини ижро этиш таклифини бердим. У рози бўлди ва бунга қаршилик қилишга ҳеч қандай асос йўқлигини айтди. Бу қарор икки томонга ҳам катта фойда келтирди. Мен унинг то ҳозирга қадар ўша пайт бошлаган ишимнинг ривожига ҳисса қўшган ишончи ва ўзимга нисбатан илиқ муносабатини миннатдорлик билан хотирлайман.
Принципларда қатъий турмоқ керак
Генди менинг биргина сўзимга ишонди, бизнинг энди йўлга қўйилажак ишимизни кучли тижорий принциплар ва обдан ўйланган режа асосига қурилганига ишонч билдирди. Шу билан бирга, бир кун қабул қилинган тижорий принципларда қатъий тура олишнинг нақадар мушкул бўлиши ёдимга тушади. Бир кун, ишимизнинг бошланиш арафасида, бизга кўплаб транспортларни ишониб топширган энг яхши мижозларимиздан бири юк етказилиши ёки тегишли ҳужжатнинг топширилишидан олдин жорий юк учун бўнак берилишини сўради. Албатта, мижозни сақлаб қолиш жуда муҳим эди, лекин мен компаниянинг молия масалалари раҳбари сифатида яхши мижозни бой бериш хавфига қарамай, бу илтимосни қондириб бўлмайди деб ўйладим.
Вазият жуда кескин тус олди, шеригим менинг қарашларимни тор деб ҳисоблагани ва бу ишга фаол қаршилик кўрсатганим учун мендан гина қилди, кейин ўзим мижознинг олдига бориб, илтимосини қондиришнинг иложи йўқлигини тушунтириб кўришга қарор қилдим. Чунки мен ҳар доим ҳар қандай тушунмовчиликни бартараф қилишнинг уддасидан чиқар эдим. Бу каби истисно ҳолатда эса менинг бундай ҳаракатларимга шеригимнинг норозилиги шундай қилишимга туртки бўлди. Мижоз билан шахсан гаплашиб, бундай хатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатларга олиб келишини тушунтиришим кераклигини ҳис қилардим. Мен гапирадиган нутқимни хаёлан тайёрлаб бўлгандим ва уни мантиқий ҳамда ишонарли деб топиб, хаёлан ундан қониқиш ҳам туярдим.
Тижоратчининг олдига бордим ва илтимосини амалга оширишнинг имкони йўқлигини батафсил тушунтирдим. Лекин унинг жаҳли чиқиб кетди, мен эса янги машаққатни бошдан кечиришга мажбур эдим – шеригим олдида ўзимнинг ишонтира олиш қобилиятим омад келтирмаганини тан олишим керак эди.
Албатта, шеригим асабийлашиб кетиб, жаҳли чиқди ва қимматли мижозимизни йўқотдик деб ўйлади. Лекин мен қачонлардир қабул қилган иш юритиш услубимдан воз кеча олмас эдим, биз эса принципларимизда қатъий турдик ва мижознинг сўровини бутунлай рад этдик. Ўжар мижозимиз ҳеч нарса бўлмагандек, илтимосининг рад этилганига қарамай, биз билан ҳамкорлигини давом эттирганида биз ҳайратга тушдик ва ишимиздан қониқиш ҳис қилдик.
Бир муддат ўтгач бу ишда таниқли бир маҳаллий банкир, норвалкалик Жон Гарденер ҳам иштирок этганини билиб олдим, у ҳам бизнинг мижозимиз билан ҳамкорликда ишлар экан. Кейинчалик, Гарденернинг ўзи мижозимизни бўнак сўрашга ундаган, деган фикрга бордим. Бу воқеа орқали уларнинг фирмамиз ва унинг иш принциплари билан танишуви биз учун фойдали бўлди ва бизни бир поғона баландга кўтарди.
Ўша вақтда мен ўз меҳнатим натижасини излай бошладим,