Эротические рассказы

Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт ФицджеральдЧитать онлайн книгу.

Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд


Скачать книгу
деворлар шип-шийдам эди. Бир оз нарига ўтсангиз, суратдаги товуқ умуман товуқ эмаслигини, балки бошига шляпа кийган, ёноқлари бўртиб чиққан, ёши бир жойга бориб қолган кампир эканини пайқайсиз. Стол устида “Таун Тэттл” номли журналларнинг эски сонлари, “Пётр деб аталмиш Симон” номли китоб ҳамда бир нечта журналлар бетартиб ҳолда сочилиб ётарди. Уилсон хоним уйга кириши биланоқ кучукчани эркалай бошлади. Лифтчи бола истар-истамас ичига похол солинган қути ва сут излаб кетди; бир оздан сўнг қути ва сут билан бирга бир тунука идишда итлар емишини ҳам олиб келди. Том жавондан бир шиша ичимлик олиб финжонларга қуйди.

      – Мен ҳаётимда бор-йўғи икки маратаба маст бўлганман, – деди Том.

      Уилсон хоним тортинмай-нетмай, Томнинг тиззасига ўтириб олдида, кимгадир қўнғироқ қила бошлади. Чекишни баҳона қилиб, ташқарига чиқдим. Ортимга қайтиб кирсам, меҳмонхонада ҳеч ким кўринмади. Мен бир бурчакка тиқилиб олганча стол устидаги китобнинг бутун бир бобини ўқиб чиқдим. Шароб ичиб олганим сабаблими ёки ҳамма нарса чалкаш тасвирлангани учунми, китобдаги воқеаларга тушуна олмадим. Том билан Миртл (биз биринчи қадаҳдан сўнг Уилсон хоним билан бир-биримизнинг исмимизни айтиб чақира бошлаган эдик) меҳмонхонага чиқиб келдилар. Чақирилган меҳмонлар йиғила бошладилар.

      Уй бекасининг синглиси Кэтрин қадди-қомати келишган, кўпни кўрган ўттиз ёшлар чамасидаги қиз экан. У юзига ҳаддан ташқари қалин қилиб упа суртган, калта қирқилган малла сочлари устига шляпа кийиб олганди. Қошлари худди чизиб қўйгандай. Қўлларига алламбало тошлар тақиб олган. Кэтрин хонага дадил қадам ташлаганча зумда кириб келди ва уйдаги мебеллларга уй бекасидек бир қур назар ташлашидан, ҳойнаҳой у шу ерда яшаса керак, деб ўйладим. “Шу ерда яшайсизми”, деб сўраганимда, у хандон отиб кулиб юборди, сўнг дугонаси билан меҳмонхонада яшашини айтди.

      Пастки қаватда яшовчи жаноб Мак-Ки кўринишидан рангпар, хотинчалиш кимсага ўхшаб кетарди. Афтидан, яқиндагина соқолини олган бўлса керак, юзида совун кўпиги қолиб кетганди. Ичкарига киргач, хийла вақт назокат ила йиғилганлар билан сўраша кетди. У мен билан сўрашар экан, “санъат аҳлидан эканлигини айтди”; кейинчалик унинг сураткашлигини билдим, деворда осиғлиқ турган Уилсон хонимнинг онаси портретини чизган экан. Мак-Кининг хотини ўта заҳар, овози ўткир, шу билан бирга гўзал ва хумор кўзли аёл эди.

      У менга мақтаниб, эри унга уйлангандан буён 127 марта суратга олганлигини айтди.

      Уилсон хоним кийим-бошини алмаштиришга улгурганди – энди у хонанинг у бошидан-бу бошига юрганида ҳилпирайдиган қаймоқранг юпқа матодан тикилган кўйлак кийиб олганди. Бу кўйлак унга жуда ярашган, чиройини очиб юборганди. Кундуз куни устахонада мен кўрган бу аёл тамоман ўзгариб кетганди. У кибрҳаво билан таманноли қадам ташларди. Унинг хандон отиб кулишлари, ноз-карашмалари-ю, имо-ишоралари ва қийшанглаши тобора ортиб бормоқда эди.

      – Эҳ, жонгинам, – дерди у синглисига баланд овозда, – йиғилганлар сендан дандай қилиб бирон нарса ундирсак экан, деган ўйда ўтиришибди. Ўтган ҳафта бир аёл келди, оёғимнинг тирноқларини олиб, бўяб кетди. Бу иши эвазига катта пул талаб қилса бўладими!

      – Ўша


Скачать книгу
Яндекс.Метрика