Эротические рассказы

Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз АйтматовЧитать онлайн книгу.

Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов


Скачать книгу
ВКП (б) Марказий Қўмитасининг сиёсий хатолари”. Шундан кейин Қирғизистон республикаси раҳбарлари, шу жумладан Тўрақул Айтматов ҳам қора рўйхатга тиркалиб, бошида ҳалокат булутлари тўплана бошлайди. Бедодлик ўз комига аёли ва болаларини ҳам тортиб кетиши мумкинлигини сезган ота, бу ўзининг нобуд бўлишидан ҳам каттароқ фожиа эканлигига ақли етиб, уларни тезда Москвадан жўнатиб юборади. Фрунзеда ҳам қатағондан омон қола олмасликлари, хотинини ҳибсга олишса, болалари етимхонага топширилиб, кейин уларни топиб олиш амри маҳол бўлишини тасаввур қилиб, Наимага фақат овлоқ овулдагина бу машъум қатағондан омон қолишлари мумкинлигини уқтиради. Келажаклари – болаларини асрашни ўтинади. Бу уларнинг охирги учрашувлари – биргаликдаги бахтли ҳаётларининг охири эканини нигоҳи билан беихтиёр билдиради. Болаларининг тўнғичи, ниҳоятда таъсирчан, фавқулодда қалб, нодир савқи табиий соҳиби Чингиз отаси поездга чиқариб қўяётгандаёқ ҳаммасини тушунади, энди етим қолишаётгани, оиланинг каттаси экан, онасига ёрдамчи бўлиш, укаларига ғамхўрлик қилиш ўзининг вазифаси эканлигини юракдан англаб, тўққиз ёшида болалиги билан хайрлашади. Поезд юриши билан, юқори қаватдаги ўринга аранг чиқиб олар экан, кўнгли вайрон, ўпкасини ҳеч тўхтатиб ололмас, бироқ йиғисини ҳеч кимга кўрсатишни истамай, девор томонга ўгирилиб олади… Улар Маймоқ станциясида поезддан тушиб, Сувонқул тоғасининг аравасида овулга аранг етиб оладилар. Алимқул аммасиникида сиғиндидай жойлашадилар. Москвага кетишдаги қувончларидан асар ҳам қолмаган, Шимолдан мусибат орқалаб келишгандай эдилар…

      Ақл-ҳушли, меҳрибон Наима эрининг тақдиридан ташвишланиб, тегишли идораларга тинимсиз хатлар йўллаб, Тўрақулни сўроқлайди. Охири бир энлик ёлғон жавоб хати олади. “Ўн йилга қамалиб, хат ёзиш ҳуқуқидан маҳрум этилди”. Ҳолбуки, у 1937 йил охирида ҳибсга олиниб, тез орада Фрунзега келтирилиб, қамоққа тиқилган ва 1938 йил кузида шаҳар яқинидаги овлоқ жойда 137 маҳбус қаторида отиб ташланиб, яширинча кўмиб юборилган эди… (Бу ҳақиқат эса 57 йилдан кейин тўла-тўкис маълум бўлади…)

      Советлар юртида жамоалаштириш сиёсати кечар, социалистик жамиятни энг самарали ва фойдали тузум бўлишини хом хаёл қилишганларидан, оқибатини ўйламасдан ажабо ишларни ҳаётга татбиқ этишарди. Қирғиз отларининг зоти марказни қониқтирмайди. Калтабақай отларнинг бўйини ўстириш учун бўйчан Дон айғирлари олиб келинади. Маҳаллий шароитни билмасдан заҳарли ўтни еб қўйиб ҳаром қотган отнинг ўлими сабабини билиш учун келган рус ветеренари умуман қирғизчани билмас, йилқичилар орасида эса бу воқеани рус тилида тузукроқ тушунтирадигани топилмайди. Икки томоннинг ҳам боши қотиб турганда, кимнингдир эсига Ойимхон энанинг ўн ёшли набираси, Чингиз тушиб қолади.

      Ўша куни набирасининг таржимонлиги бутун овулнинг ютуғи сифатида баҳоланганидан қувонган Ойимхон момо кечга томон ўзлариникига йилқичи овулдошлари ва меҳмон ветеренарни зиёфат дастурхонига таклиф этади. Жонлиқ сўйишади. Меҳмонлар ёш Чингизни


Скачать книгу
Яндекс.Метрика