Эротические рассказы

Алиф. Пауло КоэльоЧитать онлайн книгу.

Алиф - Пауло Коэльо


Скачать книгу
менда жавоб йўқ. Билганим бир нарса: йўлчи юлдузга интилиб яшалмаган умр – бекор ўтказилган умр. Мен билан бундай бўлишига йўл қўя олмайман. Зарур бўлса, саёҳатларимни йил охиригача давом эттиришга ҳам тайёрман.

      Ҳозир Тунисда, шу номдаги мамлакат пойтахтидаман. Китобхонлар билан учрашув ҳадемай бошланади. Худога шукурки, зал тўлибди. Икки маҳаллий зиёли мени йиғилганларга таништириш учун тайёргарлик кўрмоқда. Улардан бири кириш сўзининг матнини кўрсатди. Нутқ қисқагина, ошиб борса икки дақиқалик. Бошқасининг китобларим тўғрисидаги нутқи анчагина экан – камида ярим соатлик.

      Координатор узун нутқ эгасига учрашув бир соатга ҳам бормаслигини, унинг нутқини тўлиқ ўқиш учун вақт етмаслигини хушмуомалалик билан тушунтиради. Нутқ муаллифига осон бўлмаганини тушуниб, унга ачинаман. Аммо координатор ҳақ: мен ўз китобхонларим билан бевосита мулоқот қилиш учун бу ердаман. Қисқа баҳсдан сўнг муаллиф тадбиримизда иштирок этмаслигини маълум қилиб кетиб қолди.

      Учрашув бошланди. Саломлар ва ташаккурлардан кейин йиғилганларга бу ерга бирор нарсани тушунтириш учун келмаганимни ва учрашувимизни монолог эмас, балки жонли мулоқот тарзида олиб бормоқчилигимни айтдим.

      Бир аёл китобларимда ёзган белгилар ҳақида сўрайди. Улар қанақа бўлади? Унга ҳар бир шахс учун алоҳида белгилар борлигини, умримиз давомида оғир синовлардан ўтиб, хатолар қилиб, Яратган бизни ўзи белгилаган йўлга йўналтираётганини англаб етганимизча белгиларни ажратишни, танишни ўрганиб боришимизни тушунтираман. Яна бир китобхоннинг тахминича, мени Тунисга ҳам белгилар олиб келган. Тафсилотларга тўхталиб ўтирмай, шундайлигини тан ола қоламан.

      Суҳбат давом этади, вақт ўтиб боради ва хотима ясаш фурсати етади. Мен таваккалига олти юз иштирокчи орасидан ўрта ёшлардаги мўйловли одамни танлайман ва сўнгги саволни беришни сўрайман.

      – Менинг саволим йўқ, – дейди у. – Мен фақат бир ном айтмоқчиман.

      У айтган ном – Барбазан-Деба. Бу ҳозир мендан минглаб чақирим олисдаги ибодатхона. Бу ерга содир бўлган мўъжизага шукрона сифатида санамча эҳсон қилгандим ва айнан шу ерда сафарга жўнаш олдидан Яратгандан мадад сўрагандим.

      Унга нима жавоб қилишни билмайман. Саҳнада мен билан ўтирганлардан бири ўша пайтдаги ҳолатимни шундай тасвирлаганди:

      Худди ер айланмай қолган ва вақт ҳам тўхтагандай эди. Ақл бовар қилмас ҳолат юзага келди: нотаниш китобхон ўша ибодатхона номини айтганда мен сиз ва рафиқангиз кўзларига қалққан ёшларни кўрдим.

      Сиз бирдан тилдан қолдингиз ва юзингизни табассум тарк этди. Кўзларингиз ёшга тўлди. Киприкларингиз учидаги ёш томчилари сўроқсиз пайдо бўлгани учун узр сўраётгандек қалтираб турарди.

      Ҳатто менинг ҳам нафасим бўғилди. Кўзларим билан хотиним ва қизимни қидиришга тушдим; ҳар доим ҳаяжонли дақиқаларда шундай қиламан. Улар залда эдилар ва ҳамма каби улар ҳам нигоҳлари билан сизга хайрихоҳлик ва далда бўлишга уринишарди.

      Мен ичимда Кристинадан ёрдам сўрадим, нималар содир бўлаётганини англашга, бу сукунатни қандай бузишга уринардим. Ва кўрдимки,


Скачать книгу
Books sex-story
Яндекс.Метрика