Эротические рассказы

Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан ПоЧитать онлайн книгу.

Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По


Скачать книгу
совуқ, бепарво қўринган деразалар олдинги ҳиссисиётларимни қўзғаб, янада ларзага солди.

      Шундай қилиб, бу масканда маъюслик ила бир неча ҳафтани ўтказишим керак эди. Бу хонадоннинг хожаси ёшлигида мен билан бир муддат дўст бўлган Родерик Ашер эди; ўша дамлардан бери, узоқ йиллар давомида бизлар кўришмадик. Мен узоқроқда тураман, яқинда ундан хат олдим – хат пойинтарсойинтар бўлишига қарамай, анча дид билан ёзилибди: у менинг ташрифимни ялинибёлвориб сўраган. Ҳар бир мисрада изтиробли хавотир уфуриб турар ди. Ашер даҳшатли жисмоний хасталик… юраги зиқланганидан безовта бўлаётгани, мен унинг ягона дўсти, кўришишга интизор экани, энг муҳими, менинг улфатчилигим уни бироз тинчлантириб, руҳини енгиллаштириши ҳақида ёзганди. Шулар ва шунга ўхшаган изҳорлар самимий ҳаяжон билан баён қилинган, менинг етиб келишимни чин кўнгилдан сўраганди. Мен, албатта, бундан кейин баҳона тополмай қолдим, гарчи бу таклиф менга ғалатироқ туюлсада, уни қабул қилдим.

      Ёшлигимизда ажралмас дўст бўлсакда, дўстим ҳақида унчалик кўп нарса билмасдим. У ҳамиша сипо ва маҳдуд эди. Ашерлар авлоди қадим замонлардан бери тиллардан тушмаган, асрданасрга ўтиб, барча кўтаринки санъатларда мадҳ этилган. Бу оиладагилар мусиқага завқ шавқ билан берилганди. Улар кўпчилик тан олганларни эмас, гўзал, мураккаб ҳамда нафис мусиқий асарларни маъқул кўришарди. Менга оиладаги баъзи бир ҳолатлар аълум эди: Ашерларнинг шажара дарахти қанчалик қадимий, кекса бўлмасин, бу дарахтнинг гуркираб кетган шохлари ҳеч қачон бўлмаган; бошқача айтганда, баъзи бир қисқа муддатли чалкашликларни ҳисобга олмаганда… уруғ бир йўналишда кўпайган. Бунинг сабаби – шохларнинг ёнлама бутоқлари йўқ, исмфамилиялар фақат отадан болага ўтиб келган, ермулкнинг бурунги номи унутилиб, ўрнини мужмаллик, дудмаллик эгаллаганди. Маҳаллий деҳқонлар ҳам уруғ қалъасини, ҳам унинг хожаларини «Ашерлар хонадони» деб аташарди.

      Ҳали айтиб ўтганимдай, кўлга қараб илк муд ҳиш таассуротларим янада кучайди. Шубҳасиз, башорат хислати вужудимни тўла эгаллай бошлаганини сезгандай бўлдим (нега буни аниқ қилиб айтмаяпман ўзи?), улар вужудимни тўла қамрамоқда. Шундай, буни аввалдан билардим, барча сезгиларнинг илдизи – бу қўрқинч. Нигоҳимни кўлдаги тасвирдан уйга қаратганимда, ақлимни бошқа бир нарса банд этди – буни яна тағин хотирлашимга сабаб ўша пайтда мени ғамандуҳга солган ҳистуйғуларимни яна бир бор кўрсатиш. Тасаввурларим шу даражага етдики, қаттиқ ишонганимдан қўрғон устида осилиб қолган қора булутлар теваракатроф, макон билан боғланмаган, қўшилмагандай, лекин ярим ўлик дарахтлар, бўзарган деворлар заҳил буғ билан тўйингандай кўринди.

      Шайтон васвасасидан узоқлашишга ҳаракат қилдим, диққат билан уйнинг ҳақиқий қиёфасини кўздан кечира бошладим. Биринчи навбатда деворларнинг асрлар оша ранглари бўзариб, оқариб кетган туси диққатимни тортди. Сиртини кўкиш моғор босган. Лекин уйни тамомила нураб қолган деб бўлмасди. Тош қатламларнинг бирон жойига зарар етмаган; бинонинг барча қисмлари қадимий тошларга мутаносиб, бинойи дек турибди. Моғорларни ҳисобга


Скачать книгу
Яндекс.Метрика