Ишққа оид 40 қоида. Элиф ШафакЧитать онлайн книгу.
унинг марказида «Ислом дунёсининг Шекспири»
ҳисобланувчи машҳур мистик-шоир Румий образи турган тарихий роман эканини биларди, холос. (Бунда гап «Девон» лирик фалсафий трактатининг, сўфизм таълимоти асосий ғояларини қамраб олинган «Маънавий маснавий» поэмаларининг муаллифи бўлган таниқли сўфий-шоир Жалолиддин Румий (1207–1273) ҳақида кетмоқда).
– У… жуда мистик кўриняпти, – деди мавзуни тезроқ ёпиш учун овозига ҳазиломуз оҳанг бериб.
– Тўғри, – деди у шашти тушган овозда. – Менга қаранг. Балки ҳисобот ёзишингиз учун сизга биз ўйлаганимиздан кўпроқ вақт керакмикин…
Шу пайт Мишелнинг овози ғойиб бўлиб, бошқа ноаниқ овозлар эшитила бошлади.
Элла Мишелнинг бир вақтнинг ўзида бир қанча иш қилаётганини – электрон почтани текшираётганини, ўз ҳаммуаллифларидан бирининг ҳисоботини ўқиётганини, сэндвич еяётганини, тирноқларини силлиқлаётганини ва шуларни қилатуриб, телефонда ҳам гаплашаётганини – кўз олдига келтирди.
– Эшитаяпсизми? – сўради Мишел бир дақиқадан кейин.
– Ҳа, ҳа.
– Яхши. Билсангиз эди, менинг уйим нақд жиннихонанинг ўзи. Мен чиқиб кетаяпман. Шунчаки эсингизда турсин, сизни уч ҳафта вақтингиз бор.
– Эсимда, – шартта кесди Элла, ўзига ишонган одамдай кўрсатишни истар эди у.
– Улгураман.
Аслида эса Элланинг ўзида қўлёзмани баҳолашга хоҳиши бор ёки йўқлигига унчалик ишонч йўқ эди.
Бошида у шошилган ва ўзига ишонган эди. Номаълум муаллифнинг нашр этилмаган романини биринчи бўлиб ўқиш, гарчи муаллиф тақдирида унча катта
бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда муайян роль ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги фикр уни ҳаяжонлантирган эди. Энди эса диққатини ўз ҳаётидан шунчалик узоқ бўлган сўфизмга ва узоқ ўн учинчи асрга бура олишига шубҳаланарди.
Мишел унинг шубҳасини сезгандай эди.
– Сизни нимадир безовта қилаяптими? – сўради у.
– Жавоб бўлмагач, қатъиятлироқ сўради.
– Сиз менга очиғини айтишингиз мумкин.
Бироз жим турганидан кейин, Элла Мишелга тўғрисини айтишга қарор қилди:
– Шунчаки мен тарихий романга диққатимни тўплай олишимга унчалик ишона олмаяпман. Румий ва шунга оид нарсалар мен учун қизиқарли, лекин улар менга буткул нотаниш. Балки менга бошқа бирон нарсани – оддийроқ романни берарсиз.
– Ишга ғалати ёндошиш, – тўнғиллади Мишел.
– Сиз тасаввур эта оладиган муҳитга оид китоблар билан ишлаш осонроқ, деб ўйлайсизми? Бўлмаган гап!
Шу штатда яшаётганингиз учун фақат Массачусетсга оид қўлёзмаларни ўқишингиз керак экан-да.
– Мен буни назарда тутмагандим… – деди Элла ва шу заҳоти бугун бу иборани жуда кўп ишлатганини англади. У эрим бунга эътибор бермадимикин, дея эрига ўгирилди, лекин Дэвиднинг юзидан ҳеч нимани англаб бўлмади.
– Биз одатда ўз ҳаётимизга сира алоқаси бўлмаган китобларни ўқиймиз. Ишимиз шундай. Бу ҳафта менга аввал Теҳронда ишратхона эгаси бўлган ва мамлакатдан қочишга мажбур бўлган эронлик аёлнинг китобини ўқишимга