Эротические рассказы

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони ШейЧитать онлайн книгу.

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей


Скачать книгу
жой эмасди. Авваллари бундай бўлмасди. Бир ярим йил аввал ўз ходимларим олдида «1997 йил бошқа қайтмайди», деган эдим. Қандай қилиб ҳаммаси бунчалик тез ўзгарди? Нима бўлди? Қандай қилиб биз «ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун» руҳидаги жамоавий кайфиятдан айни пайтдаги фитна, мавқе талашиш ва мишмишлар ҳукм сурган муҳитга ўтиб қолдик?

      Ўтган йилни ёдга олиб, ишлар орқага кетган ва қизиқишим сусайган бирор ҳолатни эслай олмадим. Компания маданиятининг емирилишига сабаб бўлган ягона бир ходимни кўрсатолмайман.

      Бу минг марта кесиш натижасидаги ўлим5 ёки Хитойдаги сув томчилатиб қийноққа солиш каби эди. Кундан-кунга томчилаб-томчилаб… Ҳар бир томчига ёки ишга ёллашдаги хатоликка чидаш мумкин эди, бу унчалик жиддий муаммо эмасди. Аммо ҳаммасини жамласак, бу азоб эди.

      Мен нима қилишни аниқ билмасдим. Бу фикрни миямдан чиқариб ташладим. Чунки ҳал қилиниши керак бўлган долзарб муаммолар бор эди: Иқтисодиёт яхши ишламаётганди (Россия валютаси билан боғлиқ қанақадир муаммо ва ўзим унчалик тушунмаган узоқ муддатли капитал чўкиши сабабли) ва компанияда даромадимиз тўсатдан тўхтаб қолса, ишни давом эттириш учун етарли пул захирамиз йўқ эди. Қўшимча молиялаштиришни жалб қилиш учун кимошди савдосига тайёрлана бошладик, аммо Россия валютасидаги кутилмаган муаммолар ишимизни ортга сурди. Иқтисодиётимиз ёмонлашганда суғурта сифатида «асос» молиялаштириш айланмасини йўлга қўйишимиз керак эди. Акс ҳолда, йил охиригача банкрот бўлишимиз мумкин эди.

      Сўнгги икки йил ичида биз «Yahoo», «Netscape» ва «Microsoft» компаниялари билан яхши муносабат ўрнатдик. Ушбу компанияларнинг ҳар бири қилаётган ишимизга катта қизиқиш билдирди ва стратегик шериклик имкониятларини аниқлашдан манфаатдор эди. (Мен ҳеч қачон «стратегик шериклик» нимани англатишини ва унинг оддий шерикликдан қандай фарқ қилишини тушуна олмаганман. Лекин ушбу сўзни ким ишлатса, ақлли одамдай кўринарди, шунинг учун бу иборадан фойдаланишни ёқтирардик.)

      Ажабланарлиси шундаки, учала компания ҳам бизнинг меззанин молиялаштириш айланмамизга инвестиция киритишга қизиқиш билдирди. Бундан ҳам ҳайратланарлиси, «Netscape» ва «Microsoft» компанияни тўлиқ сотиб олишга кўпроқ қизиқаётганди.

      Биз уларга нарх камида 250 миллион долларга тушишини айтдик. Бу суммани қаердан ўйлаб топганимизни билмайман, лекин у менга жуда яхши кўринди. «Netscape» ва «Microsoft» иккаласи ҳам музокарани давом эттиришни хоҳлагани яхшилик аломати эди.

      Шундай қилиб, улар тендер бошлаб юборишди.

      Ниҳоят, «Microsoft» энг катта сумма – 265 миллион доллар таклиф қилди, аммо унга бир нечта шартлар қўшилганди. Улар Санжай, Али ва мени «LinkExchange» да яна камида бир йил қолишимизни исташди. Агар мен белгиланган вақт давомида у ерда қолсам, 40 миллион долларга яқин пул билан кетардим. Агар қолмасам, бу миқдорнинг 20 фоизидан воз кечишим керак эди.

      «LinkExchange» энди мен учун қизиқ бўлмаса-да, шу кетишда у ерда яна бир йил ишлашим мумкинлигини англадим. Шунчаки ишдан бўшамаслик учунгина арзимас вазифаларни бажариб туришимга тўғри


Скачать книгу
Яндекс.Метрика