Уч мушкетёр. Александр ДюмаЧитать онлайн книгу.
ишни ҳеч кимга билдиргим йўқ.
– Менга қаранг, – деди д’Артаньян. – Биз Атоснинг уйи ёнидамиз… Ҳа, тўғри.
– Атос деганингиз ким?
– Дўстларимдан бири.
– У уйида бўлса-ю, мени кўриб қолса-чи?
– У уйида йўқ, сизни уйга киргизиб, калитни ўзим билан олиб кетаман.
– Қайтиб келиб қолса-чи?
– Қайтиб келмайди. Зўр келса, менинг бир аёлни бошлаб келганимни, ўша аёл уйидагилигини унга айтишар.
– Лекин, бу нарса менинг обрўимни тўкиши мумкин, шунга ақлингиз етадими ўзи?
– Сизнинг нима ишингиз бор? У ерда сизни ҳеч ким танимайди. Бунинг устига биз шундай аҳволдамизки, одоб-подоб деб ўтирмасак бўлади.
– Яхши, дўстингизникига юра қолинг. У қаерда туради?
– Феру кўчасида, шу ердан икки қадам нарида.
– Кетдик.
Улар шу томонга югуриб кетишди. Худди д’Артаньян ўйлаганидек, Атос уйида йўқ эди. Д’Артаньян Атоснинг дўсти сифатида ўзига эътирозсиз берилгувчи калитни олиб, зинадан чиқди-да, Бонасе хонимни биз юқорида тавсиф этган шинам уйга киргизди.
– Ўз уйингиздай бемалол ўтиринг, – деди у. – Тўхтанг: эшикни ичидан қулфлаб олинг ва уч марта тақиллатмагунча ҳеч кимга очманг… Мана бундай. – У икки марта сирасига хийла қаттиқ, учинчи марта паузадан кейин сустроқ қилиб, уч марта тақиллатди.
– Яхши, – деди Бонасе хоним, – энди йўл-йўриқ бериш навбати меники.
– Қулоғим сизда.
– Луврга боринг ва Эшел кўчасига қараган дарвозани тақиллатинг. Жерменни сўранг.
– Яхши, Кейин-чи?
– У нима ишингиз бор, деб сўрайди, сиз жавоб ўринга: Тур ва Брюссел деган икки сўзни айтинг. Ўшанда у амрингизни бажо келтиради.
– Мен унга нимани буюраман?
– Қироличанинг маҳрами жаноб де Ла Портни чақириб беришини.
– У чақириб берса ва жаноб де Ла Порт чиқса-чи?
– Сиз уни ҳузуримга юборасиз.
– Жуда соз. Лекин, сизни яна қачон ва қаерда кўраман?
– Мен билан жуда учрашгингиз борми?
– Албатта!
– Унда бу тўғрида ғам ейишни менга қўйиб беринг-у, хотирингиз жам бўлсин.
– Сўзингизга ишонаман.
– Кўнглингиз тўқ бўлсин.
Д’Артаньян Бонасе хонимга унинг кичкина жуссасини қамраб олишга қодир энг шайдойи назар ташлаб, таъзим қилди ва зинадан туша туриб, орқасидан эшик ёпилгани ва калит қулфда икки марта айланганини эшитди. Зум ўтмай, у Луврга етди. Дарвозага Эшел кўчаси томондан яқинлашган пайти соат ўнга занг ургани қулоғига чалинди. Биз ҳозиргина тавсиф этган воқеаларнинг ҳаммаси атиги ярим соат ичида ялт этиб ўтиб кетди.
Ҳаммаси худди Бонасе хоним айтгандай содир бўлди. Паролни эшитгач, Жермен таъзим қилди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас Ла Порт дарбон хонасида ҳозир бўлди. Д’Артаньян ҳаммасини икки оғиз қилиб сўзлаб берди ва Бонасе хонимнинг қаердалигини маълум қилди. Ла Порт адресни икки марта такрорлаб, йўлак томонга шошилди. Лекин, икки қадам ҳам босмасдан у қўққис изига қайтди.
– Йигитча, – деди у д’Артаньянга юзланиб, – бир маслаҳат беришга рухсат эти