Алвидо, қурол. Эрнест Миллер ХемингуэйЧитать онлайн книгу.
бўлиб кетди дедим, ўликдай бўлдим, ўлганингдан кейин ҳеч гап бўлмайди деганлар хато қиладилар, деб ўйладим. Кейин ҳавода суза бошладим, бироқ олдинга эмас, нуқул орқага кетиб қолардим. Сўлиш олдим, шунда мен ўзлигимга қайтганлигимни англадим. Ер титилиб кетганди, шундоқ бошимнинг олдида мажақланган ёғоч тўсин ётарди. Бошим қалтираб турарди, шунда кимнингдир йиғлаётганини эшитдим. Кейин аллаким гўё қичқиргандай бўлди. Мен қимирлай десам, қимир этолмадим. Мен дарёнинг нариги томонида, бутун дарё бўйлаб милтиқ ва пулемётларнинг отишмасини эшитдим. Бир нарса қаттиқ шалоплади ва мен ёритувчи снарядларнинг осмонга учганини кўрдим, улар ёрилиб, ҳамма ёқ сутдай ёриб кетди, ракеталар учди, миналар портлади, мен буларни бир зум ичида кўрдим. Кейин нақ ёнгинамда кимдир:
«Mamma mia! O, mamma mia!»18 – деди. Мен ўзимни ҳар томонга уриб, ниҳоят, оёғимни бўшатдим, иккинчи томонга ағдарилиб, инграган кишини пайпаслаб кўрдим. Бу Пассини экан, қўлим тегиши ҳамоноқ у чинқириб юборди. У оёғи-ни мен томонга узатган ҳолда ётарди, ўқтин-ўқтин лип этиб тушган ёруғда унинг тиззадан юқориси мажақланган оёқлари кўринарди.
Бир оёғи чўрт узилган эди, иккинчиси эса пайларига ва шимининг увадаларига илиниб турар, дамбадам гўё ўзидан-ўзи лиқир-лиқир қилиб қўярди. У ўз қўлини тишлаб туриб, инграрди: «O, mamma mia, mama mia!» – Кейин: «Dto te Salve, Maria Dio Te Salve Maria»19
– Ё Исо, тезроқ жонимни ол! Христос, жонимни ол, Мamma mia, mama mia. Ё бокира биби Марям, жонимни ол. Чидолмайман. Чидолмайман. Чидолмайман. Ё Исо, ё биби Марям, чидай олмайман. О-о-о-о! Сўнг: «Мmamma mia, mama mia!» деб хирқиради. Сўнг қўлини тишлаганча жим бўлиб қолди, илиниб турган оёғи эса ҳамон қимирлаб турарди.
– Portaferti! – деб қичқирдим ҳовучимни оғзимга қилиб. – Portaferti!20 – Мен Пассинига ёрдам берай деб, уриниб, ўрнимдан жилолмадим. Мен яна ҳаракат қилиб кўрдим, бу сафар оёғим бир оз сурилгандай бўлди. Энди мен тирсагим билан сурила олардим. Пассини жим эди. Унинг ёнига ўтириб, френчимнинг тугмаларини ечдим-да, кўйлагимнинг баридан йиртиб олишга уриндим. Ҳадеганда йиртилавермади, шунда кўйлак четини тишим билан йиртдим. Шунда мен унинг обмоткаси бор эди-ю, деб эсладим. Мен жун пайпоқ кийган эдим, лекин Пассини обмотка ўраб юрарди. Ҳамма шофёрлар шундай қилишарди. Бироқ Пассинининг бир оёғи қолганди. Мен обмотканинг учини топиб, бўшатаётганимда, унинг оёғини боғлаб ўтиришга ҳожат қолмаганлигини, Пассини ўлганлигини кўрдим. Мен ўзимга ишонмай яна қарадим, у чиндан ҳам ўлган эди. Бошқа уч кишига нима бўлганлигини аниқлаш лозим эди. Туриб ўтирдим, шунда миямда худди қўғирчоқнинг кўзи қимирлагандек, бир нарса чайқалиб кетди, кўзимдан ўт чиқди, деб ўйладим. Оёқларим иссиқ ва ҳўл бўлиб қолди, оёқ кийимимнинг ичи ҳам иссиқ ва ҳўл бўлди. Мен ярадор бўлганимни пайқадим, энгашиб, қўлимни тиззамга қўйдим. Тиззам йўқ эди. Қўлим билан пастроқни пайпасладим, тиззам шу ерда эди, айланиб кетганди. Мен қўлимни кўйлагимга артдим, аллақаёқдан яна оппоқ ёруғ қуйилиб кела бошлади, шунда оёғимга қарадим, этим жимирлаб кетди. «Худоё, – дедим, – омон-эсон бу ердан қутқар!» Лекин мен яна уч киши ҳам бўлиши кераклигини билардим. Шофёрлар тўрт киши эди. Пассини ўлди. Уч киши қолади. Аллаким қўлтиғимдан
18
Онажон! (
19
Худо паноҳ бўлсин, Марям! (
20
Замбил (