Эротические рассказы

Ахлоқи кабир. АристотельЧитать онлайн книгу.

Ахлоқи кабир - Аристотель


Скачать книгу
табиатшунос олимлар яратганлар. Улар бунда табиий илмларни тавсифлаганлар. Шеър санъатидан энг узоқ саналган нав худди мана шу шеър нави ҳисобланади.

      Аммо акустикага келсак, бу ҳам шеър навларининг бир тури бўлиб, бу нав орқали мусиқа санъати ўргатилади. Бу тур шеър фақат мусиқага хос, холос, бошқа ўринларда ундан фойдаланилмайди.

      Юнон шеъриятини яхши билган кишилардан бизга етиб келган муфассал хабарларга кўра ва ҳаким Арастуга нисбат берилган шеър санъати ҳақидаги мулоҳазаларида ҳамда Томастиюс (Темистий) билан икковидан ташқари юнон китобларини шарҳловчи қадимги олимлар асарларида юнон шеърияти турлари ва уларнинг мазмунлари ҳақида топган гапларимиз мана шулардан иборат. Биз уларнинг баъзи мулоҳазаларида топганларимизга қараганда, улар ўз таснифларининг охирида шу маъноларни улаб кетганлар. Биз уларни қандай учратган бўлсак, ўшандай ҳолда эслаб ўтамиз.

      Энди биз сенга айтсак, шоирлар чиндан ҳам туғма қобилиятли ва шеър битишга тайёр табиатли кишилар бўлади ва улар ташбиҳ ва тамсилга лаёқатли бўладилар. Шоирлар ё шеър навининг кўп турида, ё бўлмаса бир турида ижод қилишга лаёқатли бўладилар. Бир хил шоирлар шеър санъатидан етарлича хабардор бўлишавермайди, балки улар туғма қобилиятларининг яхшилиги билангина қаноат ҳосил қиладилар, улар ўзларининг истеъдод даражаларига кўра иш тутадилар. Бундай шоирлар чинакам мусалжис – мутафаккир шоирлардан саналмайдилар. Чунки уларда шеър санъатини ўзлаштириб олиш учун камолот етишмайди ва бу санъатда турғунлик бўлмайди. Кимки ундай одам шеърини кўриб, у қобилиятли одам экан, деб ўйлаган бўлса, бу шунинг учунки, унинг феъл-атворида шоирларга хос бўлган турқ – кўриниш мавжудлигидангина шундай мулоҳазага келинган. Ё бўлмаса бу хил одамлар чинакамига шоирлар санъатини эгаллаган бўлишади, ҳатто шеър ижодига хос бўлган хусусиятлардан бирортаси ҳам – у қайси шеър турига алоқадор бўлмасин, бари бир, бу қонун-қоидалар ундан қочиб қутулолмайди. Улар шеърият санъатида қўлланиладиган ташбиҳ ва тамсилларни жудаям маҳорат билан ишлатадилар. Бу хил шоирлар чиндан ҳам қобилиятли шоирлар дейишга сазовордирлар.

      Ёки бўлажак шоирлар ўша юқорида айтиб ўтилган аввалги икки табақа шоирлар ва улар феълларига тақлид қилувчилар бўладилар. Булар ўша аввалги иккала табақа шоирлар йўли – ижодини ёдлайдилар. Бу турдагиларнинг ўзларида туғма шеърий табиати бўлмаган ҳолда, шеърий санъат қонун-қоидаларидан хабардор бўлиб туриб, ташбиҳ – ўхшатиш ва тамсил – метафоралар кетидан борадилар. Йўлдан адашадиган ва тоядиган шоирларнинг кўпчилиги худди мана шу табақа шоирлар ичидан чиқади.

      Энди биз сенга айтсак, ўша юқорида айтиб ўтганимиз уч тоифа шоирлар ҳар бири ижодда ё табиийлик, ё мажбурийликдан холи бўлмайди. Бундай дейишдан кўзлаган мақсадим шуки, бир шоир кўпинча мадҳияга ва ё бир яхши сўз айтишга табиатли бўлса, баъзан вазият уни ҳажвий ва бошқа турда шеър айтишга ҳам мажбур қилиб қолади. Айтайлик, бир шоир шеърият навларининг маълум бир навида ижод қилиш санъатини танлаб олган ва ўзини шу хилдагина


Скачать книгу
Яндекс.Метрика