Эротические рассказы

Ахлоқи кабир. АристотельЧитать онлайн книгу.

Ахлоқи кабир - Аристотель


Скачать книгу
мулки ўлди ободу халқи ғаний,

      Яқиндурки, маъмур ўлур махзани…

      Яъни, агар подшоҳ адолатни бунёд этса, мулки – эл-юрти ҳам обод, халқи ҳам бадавлат ва шод, хазинаси ҳам мўл-кўл бўлади. Давлат хазинаси адолатсиз ундирилган бойлик билан тўлганида эса подшоҳ, вазирлар халқнинг қарғишига учрайди. Халқ бой-бадавлат, фаровон ҳаёт кечирганида хазина тўлса, давлат ҳам бойийди.

      Навоий фикрича, агар шоҳ халқнинг дилини ранжитар экан, ўз жонини дўзах ўтига тайёр қилган бўлади. Халққа зулм қилган шоҳ ёки ҳоким аслида бу зулмлар ўзига қайтишини тушунмайди. Қуръон оятларида келганидек, «Улар фақат ўзларига зулм қилувчилардир». Навоий бундай одамлар ҳақида «Зулмкорликни ўзига мақсад қилиб олганлар эл кўнглига ёқмайдиган, номи бу дунёда ҳам (яхши маънода) тилга олинмайдиган бадном кишилардир», дейди. Бу тоифа шахслар, Навоий фикрича, бошқа оламдан ўзларига жой ахтариб ўтирмайдилар, чунки улар ҳеч қаерда тўхтамай, тўппа-тўғри жаҳаннамга равона бўлмоқлари лозим. Қайси шоҳ адолатдан узоқлашса, ўз жонига жабр қилади. Агар шоҳ ёки ҳоким адолат ҳунарини касб қилиб олса, унинг қўлидан фақат яхшилик келади.

      Адолат булоғидан сув ичганлар бу табаррук булоқнинг кўзини очган раҳбарни доимо дуо қилиб, унга ҳамиша яхшилик, икки олам саодатини тилай дилар. Адолатпарвар инсон Навоий назарида абадий ҳаётда жаннат булоқларидан қониб сув ичади.

      Арастунинг Искандарга яна бир насиҳати барча замонларда раият, халқ билан подшоҳ, ҳокимлар ўртасида чиқадиган низоларнинг олдини олиш учун муҳим аҳамиятга моликдир. Навоий «Садди Искандарий»нинг 26-бобида ёзишича, подшоҳ Арастудан «ҳар қандай низоларни хирад – ақл, донолик рад этади, бирор ноёб жойда – йўл топилғаймуки, анда низолар келиб чиқмаса?» – деб сўрайди.

      Арасту бу саволга шундай жавоб беради: «Ақл низоларни рад этиши тўғри, аммо баъзида ақл низони ҳам зарур, деб билади. Биров (подшоҳ ёки вазир) нодилпазир – халқ кўнглига ёқмайдиган иш қилади (солиқларни ҳаддан оширади ва ҳоказо). Бундан норози томон дарҳол низо чиқармай, ўз норозилигини одоб, маданият билан айтиши зарур».

      Аммо подшоҳ, вазир шунда ҳам ўжарлик қилиб, халқ ман этган ишни тарк этмаса, икки орада низо чиқиши табиийдур. Яхши одамларнинг подшоҳга насиҳати ҳам қаттиқ ва қўпол сўзлар билан эмас, мулойим оҳангда, аниқ қилиб айтилса яхши.

      Форс адабиёти тарихида асрлар давомида ўқиладиган «Арастунинг Искандарга насиҳати»да анча қаттиқ гаплар ҳам учрайди. Аммо булар барчаси доно, фойдали насиҳатлардир.

      Арастунинг бундай доно маслаҳатларига амал қилган Искандар адолат билан жаҳонни фатҳ этди. Бу – Навоий Искандари. Асл Искандар устози Арастунинг насиҳатларига ҳар доим амал қилганми?

      Искандар ҳаётини ишончли манбаларга асосланиб тадқиқ этган австриялик атоқли тарихчи Фриц Шахермайер ўз китобида унинг подшоҳлик тахтига ўтириши билан қилган ишларини муфассал ёритган. Тарихчининг ёзишича, Искандар отаси Филиппга суиқасд қилиб ўлдирган жиноятчини топиб, қатл этгач, бу ишга алоқадор ва алоқасиз жуда кўп одамларни «келгусида тахтга даъвогар бўлмасин» деб, битта қолмай ўлдиртиради.


Скачать книгу
Яндекс.Метрика