МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.
Диас ҳам ўзи ва одамларига янада кўпроқ бойлик келтириши мумкин бўлган, халқаро савдога тўсиқ бўлиб турган, мустамлакачилик даврига оид институтларнинг кўплаб қолдиқларидан воз кечишни бошлади. Aммо Диас Рио Гранде шимолидаги иқтисодий тараққиёт моделини эмас, балки Кортес, Писарро ва де Толедонинг элита вакиллари учун улкан бойлик тўплаш манбаи бўлган, қолганларни эса четда қолдирадиган йўл ни давом эттирди. Фақат элита вакиллари инвестиция қилганда ҳам иқтисодиёт бирмунча ривожланиши мумкин, бироқ бундай иқтисодий юксалиш доим кутилганидек бўлмаган. Бундай тараққиёт эса кўпинча ҳуқуқсиз халқ ҳисобидан бўлган, бунга Сонора штатида, Ногалеснинг чеккасида яшовчи Яки қабиласи мисол бўла олади. 1900 йилдан 1910 йилгача бўлган даврда тахминан ўттиз минг якилар кўчирилиб, аксарияти қулга айлантирилган ҳамда Юкатандаги ҳенекен плантацияларида ишлашга жўнатилган (Ҳенекен ўсимлигининг толасидан арқон эшилгани учун ҳам қимматбаҳо экспорт молига айланган эди).
Мексика ва Лотин Aмерикасида тараққиёт учун ноқулай бўлган муайян институтлар ХIХ аср келтирган иқтисодий турғунлик, ҳокимият имтиёзларини қўлга киритиш учун турли гуруҳларнинг кураши натижасида юз берган сиёсий бошбошдоқликлар, ўзаро урушлар ва тўнтаришлар бу воқеаларнинг XX асрда ҳам давом этиши мумкинлигини яққол намоён қилганди. Охироқибат 1910 йилда Порфирио Диас ҳокимиятни инқилобий кучларга бой берди. Мексика инқилобидан кейин 1952 йилда Боливияда, 1959 йилда Кубада ва 1979 йилда Никарагуада ҳам тўнтаришлар юз берди. Aйни пайтда Колумбия, Салвадор, Гватемала ва Перуда фуқаролар урушлари шиддат билан давом этди. Оммавий ер ислоҳотлари (ёки ислоҳотга бўлган уринишлар) орқали Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Гватемала, Перу ва Венесуэлада мулкларни тортиб олиш ёки уларни мусодара қилиш хавфи ҳам сақланиб қолди. Инқилоблар, мулкларни куч билан тортиб олиш ва сиёсий беқарорлик билан бирга ҳарбий ҳукуматлар ва ҳар хил турдаги диктатуралар ҳам келди. Гарчи кўпроқ сиёсий ҳуқуқларни қўлга киритиш учун ҳаракатлар секин-аста юз берган бўлсада, Лотин Aмерикасининг аксарият мамлакатлари фақат 1990 йилларга келиб демократияга эришди ва ҳатто шундан кейин ҳам улар беқарорлик исканжасида қолди.
Бу бошбошдоқликларга оммавий қатағонлар ва қотилликлар ҳам қўшилди. “Ҳақиқат ва мувофиқлаштириш бўйича миллий комиссия”нинг 1991 йилги ҳисоботига кўра, Чилида 1973–1990 йиллардаги Пиночет диктатураси даврида 2 279 киши сиёсий сабаблар билан ўлдирилган. Пиночет даврида тахминан эллик минг киши ҳибсга олинган ва қийноққа солинган, юз минглаб одамлар эса ишдан ҳайдалган. Гватемала “Тарихий аниқлаштириш бўйича комиссияси”нинг 1999 йилги ҳисоботида эса 42 275 нафар қурбоннинг исми келтирилган, аммо бошқалар Гватемалада 1962–1996 йилларда 200 минг киши ўлдирилган, деб ҳисоблайдилар, шундан фақат генерал Эфраин Риос Монтт даврида (1982 йил март – 1983 йил август) 70 минг киши йўқ қилингани айтилади. Генерал жавобгарликка тортилмай, яна шундай жиноятларни бажариши ҳам мумкин эди, зеро 2003 йилда у президентлик