Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
кўринг: улар ҳаётдан нима кутиши мумкин? Шимолдагилар қашшоқликда, тадбиркорларга хос ташаббускорлик, креативлик мавжуд бўлмаган шароитда ёки малакали касбга тайёрлайдиган талаб даражасидаги таълим кўрмасдан ўсади. Уларга мактабда бериладиган билимларнинг аксарияти мавжуд тузумнинг легитимлигини мустаҳкамлашга қаратилган очиқ тарғиботдан иборат. Компьютерларни қўя туринг, уларда китоблар ҳам унча кўп эмас. Мактабни тамомлагандан кейин ҳамма 10 йил давомида армияда хизмат қилиши керак. Шимолий кореялик ўсмирлар уларда хусусий мулк бўлмаслигини, бизнес билан шуғулланолмаслигини ва фаровонроқ ҳаётга эришолмаслигини билади, ҳолбуки, кўплар ҳаёт кечириш учун ноқонуний иқтисодий фаолиятга қўл уради. Шимолий кореялик ёшлар ўз билимларидан фойдаланиш, эҳтиёжлари бўлган ёки ўзлари истаган нарсаларни харид қилиш учун жамғармаларини ишлатиш имкони бўлган бозорларга қонуний рухсат бўлмаслигини ҳам билади. Улар ҳаттоки келажакда қандай ҳуқуққа эга бўлишига ҳам ишончлари комил эмас.

      Жанубдагилар эса яхши таълим олади, уларни меҳнат қилишга ва ўзлари танлаган касб бўйича етук мутахассис бўлишга ундовчи рағбатларга рўбарў бўлади. Жанубий Корея иқтисоди хусусий мулкчиликка асосланган бозор муносабатларига қурилган. Жанубий кореялик ўсмирлар тадбиркор ё ишчи сифатида муваффақиятга эришган тақдирда ўз меҳнатлари ва уринишлари мевасидан қачондир баҳраманд бўлиши мумкинлигини – турмуш шароитларини яхшилаш, машина, уй олиши, тиббий хизматлардан фойдаланишини билади.

      Жанубда давлат иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун ишбилармонлар банклар ва молиявий тузилмалардан қарзга пул олиши, чет эл компаниялари маҳаллий фирмалар билан ҳамкорликка киришиши, фуқаролар уй олиш учун ипотека олиши мумкин. Умуман олганда, Жанубий Кореяда ўзингиз хоҳлаган бизнес тури билан шуғулланиш мумкин. Шимолда эса ундай эмас. Жанубда ходимларни ишга ёллаш, маҳсулот ёки хизматларни сотиш ва ўз пулингизни бозорда ўзингиз истаган тарзда сарфлашга имконият бор. Шимолда эса фақат қора бозорлар мавжуд. Мана шундай турли хил қоидалар Шимолий Корея ва Жанубий Корея аҳолиси ҳаётини тартибга соладиган институтлардир.

      Жанубий Корея ёки AҚШда мавжуд иқтисодий институтлар инклюзив иқтисодий институтлар бўлиб, улар кўп сонли кишиларни ўз истеъдод ва билимларидан имкон қадар фойдаланишга ундайдиган иқтисодий фаолият билан шуғулланиши учун имкон ҳамда рағбат беради, одамларга ўз истаклари бўйича танлов қилишга шароит яратади. Инклюзив бўлиш учун иқтисодий институтларда хусусий мулк дахлсизлиги, адолатли суд тизими ҳамда барча иштирокчилар учун бир хил шароитлар яратилиши каби хусусиятлар бўлиши лозим. У, шунингдек, янги иштирокчиларнинг бизнес оламига кириб келишига йўл бериши ва инсонларда ўз карьераларини ўзлари танлаш имконияти бўлиши лозим.

      Жанубий ва Шимолий Корея, AҚШ ҳамда Лотин Aмерикаси ўртасидаги тафовутдан асосий қоида келиб чиқади. Инклюзив иқтисодий институтлар иқтисодий


Скачать книгу
Яндекс.Метрика