Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
бўлади. Гарчи бу ижтимоий шароитларнинг кўпини хусусий сектор ва фуқаролар ҳам таъминлаши мумкин бўлса-да, буни кенг миқёсда амалга ошириш кўпинча имконсиз бўлиб, бунинг учун марказлашган ҳокимият бўлиши талаб этилади. Шунинг учун ҳам давлат қонун устуворлиги, тартиб, хусусий мулк ва шартномалар ҳимоячиси, ижтимоий хизматларнинг асосий таъминотчиси сифатида иқтисодий институтлар билан чамбарчас боғланган. Инклюзив иқтисодий институтлар учун давлат керак ва улар давлатдан фойдаланади.

      Шимолий Корея ёки мустамлакачилик даври Лотин Aмерикасида мавжуд бўлган иқтисодий институтларда (мита, энкомиенда, репартимиенто) бу хусусиятлар йўқ. Шимолий Кореяда хусусий мулкчилик мавжуд эмас. Мустамлакачилик даври Лотин Aмерикасида эса хусусий мулкчилик испанлар учун мавжуд бўлиб, ма ҳаллий аҳолининг мулк ҳуқуқи ҳимояланмаганди. Улардан ҳеч бирида аҳолининг мутлақ кўпчилиги ўзлари истаганча иқтисодий қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлмаган, улар оммавий зўрлик объекти эди. Улардан ҳеч бирида давлат ҳокимияти фаровонлик яратувчи асосий ижтимоий хизматлар кўрсатмаган. Шимолий Кореяда давлат ўз мафкурасини тарғиб қиладиган таълим тизимини жорий қилгани ҳолда, аҳолини очарчиликдан сақлашга қодир бўлмади. Мустамлака Лотин Aмерикасида эса давлат эътиборини маҳаллий ҳиндуларга зўрлик ишлатишга қаратди. Мисол кетирилган давлатлардан бирортасида ҳамма учун бир хил шароит ёки адолатли суд тизими йўлга қўйилмаган. Шимолий Кореяда суд тизими ҳокимиятдаги Коммунистик партиянинг қуроли бўлса, Лотин Aмерикасида аҳолининг катта қисмига қарши дискриминация воситаси эди. Инклюзив иқтисодий институтларга тескари хусусиятларни ўзида жамлаган тизимни экстрактив иқтисодий институтлар деб атаймиз. Экстрактив (инглизча “to extract” ажратиб олиш, тортиб олиш) деб номланишига сабаб бундай институтлардан мақсад – жамиятнинг бирор қисмининг даромад ва бойликларини бошқаларга олиб беришдан иборат.

      ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛЛАРИ

      Инклюзив иқтисодий институтлар нафақат одамларга ўз қобилиятларига энг тўғри келадиган ҳунар билан шуғулланишга имкон берувчи, балки барчага ўз иши билан машғул бўлиш учун бир хил шароит яратувчи инклюзив бозорларни юзага келтиради. Яхши ғоя эгалари ўз бизнесларини бошлаши мумкин бўлса, ишчилар самарадорроқ ишлар билан шуғулланиши, фойдаси камроқ фирмалар рақобатбардошлари билан алмаштирилиши мумкин бўлади. Инклюзив бозор механизмлари шароитида ўз касбларини танлайдиган инсонлар билан мита тартиби ҳукм сурган мустамлака даври Перу ва Боли вияда, лаёқатлари ва истакларидан қатъи назар, кумуш ва симоб конларида ишлашга маҳкум қилинганларни солиштириб кўринг. Инклюзив бозорлар фақат эркин бозорлар дегани эмас. ХVII асрда Барбадосда ҳам бозор мавжуд эди. Aммо айни пайтда оролда мулк ҳуқуқи барча учун эмас, бир ҳовуч заминдорлар учун мавжуд бўлиб, колониянинг бозорлари инклюзивликдан анча узоқ эди. Қуллар савдоси тизимли равишда аксарият аҳолини мажбурлаш ҳамда


Скачать книгу
Яндекс.Метрика