Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
ҳар хил, аммо бир-бирини тўлдирувчи ҳо латлар борки, экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисодий ўсиш кузатилиши мумкин. Биринчидан, ҳаттоки иқтисодий институтлар экстрактив бўлса ҳам, иқтисодий ўсиш элита вакиллари ресурсларни ўзлари назорат қиладиган, катта фойда келтирадиган соҳаларга йўналтирганда содир бўлиши мумкин. Бунга ХVII–ХVIII асрларда Кариб оролларида экстрактив институтлар шароитларида ўсиш рўй бергани яққол мисол бўлади. Aксарият аҳоли плантацияларда абгор шароитларда ишлайдиган, аранг кун кечирадиганлар ва қуллардан иборат эди. Кўпчилик очарчилик ва дармонсизликдан ҳалок бўларди. ХVII–ХVIII асрларда Барбадос, Куба, Ҳаити ва Ямайкада заминдорлардан иборат бўлган кичик бир гуруҳ барча сиёсий ҳокимиятга, мол-мулкка ва қулларга эгалик қиларди. Кўпчилик аҳолида ҳеч қандай ҳуқуқлар бўлмагани ҳолда, ер эгаларининг мулк ва даромадлари жуда яхши ҳимояланганди. Aҳолининг катта қисмини аёвсиз эксплуатация қилган экстрактив иқтисодий институтларга қарамасдан, бу ороллар дунёдаги энг бой ҳудудлар қаторида эди, чунки бу ерларда шакар ишлаб чиқарилар ва уни жаҳон бозорларида сотиш мумкин эди. Фақат заминдор ер эгаларининг сиёсий ҳокимияти ва даромадларига таҳдид бўлган янги иқтисодий соҳаларга ўтишга эҳтиёж туғилганда ороллар иқтисодий ўсишдан тўхтади.

      1928 йилги биринчи беш йиллик режалаштиришдан то 1970-йилларгача Совет Иттифоқида юз берган иқтисодий ўсиш ва саноатлаштириш жараёни бошқа бир мисол ҳисобланади. Сиёсий ва иқтисодий институтлар анча экстрактив бўлган ва бозорлар бутунлай чекланганди. Шунга қарамай, Совет Иттифоқи жадал иқтисодий ўсишга эриша олди, чунки давлат қишлоқ хўжалигида самарасиз фойдаланилган ресурсларни саноатга йўналтира олган эди.

      Экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисо дий ўсишнинг иккинчи тури мавжуд тузум инклюзив иқтисодий институтларнинг қисман ишлашига рухсат берган ҳолда юз беради. Экстрактив сиёсий институтларга эга кўп мамлакатлар бунёдкор бузғунчилик қўрқуви туфайли инклюзив иқтисодий институтлардан қочади. Бироқ турли мамлакатларда элитанинг ҳокимиятга эгалик қилиш даражаси турлича бўлади. Aйрим мамлакатларда элитанинг мавқеи мустаҳкам бўлиб, сиёсий ҳокимиятга таҳдидлардан етарлича ҳимояланган. Шунинг учун улар айрим инклюзив иқтисодий институтларга рухсат бериши мумкин. Ёки тарихий вазият шундай бўлиши мумкинки, унда айрим инклюзив иқтисодий институтларга эга экстрактив сиёсий тузум мерос қилиб олинади ва янги раҳбарият уни тақиқламасликка қарор қилади. Бу экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисодий ўсиш юз беришининг иккинчи кўринишидир.

      Жанубий Кореянинг генерал Пак Чон Ҳи даврида жадал саноатлашишга эришгани бунга мисолдир. Пак Чон Ҳи 1961 йилда ҳарбий тўнтариш йўли билан ҳокимиятга келган. У AҚШ қўлловига эга эди ва иқтисодий институтлар асосан инклюзив бўлган мамлакатни бошқаради. Пак Чон Ҳининг ҳокимияти авторитар бўлса-да, мавжуд ҳукумат иқтисодий ўсишни таъминлашдан хавф сезмайди ва фаол равишда уни қўллабқувватлайди.


Скачать книгу
Яндекс.Метрика