Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
Бу касаллик қаршисида табибларнинг барча чоралари ва дориларнинг таъсири самарасиз ва ожиз қолди. Кўп ҳолларда тилга олинган белгилар пайдо бўлганидан кейин уч кун ичида бемор вафот этарди.

      Aнглияда одамлар ўлат улар томонга келаётганини билар ва яқинлашиб келаётган офатдан яхши хабардор эдилар. 1348 йил август ойининг ўрталарида қирол Эдуард III Кентербери архиепископидан ибодат маро симлари ташкил қилишни сўрайди. Епископлар руҳонийларга мактуб йўллаб, ҳалокатдан хабардор бўлишлари учун одамларга ўқиб беришни тайинлайдилар. Бат епископи, шрюзберилик Ралф руҳонийларига ёзган мактубида шундай дейди:

      Марҳаматли Парвардигор гуноҳлардан поклашни истаган фарзандларига синов учун чақмоқ, момақалдироқ ва бошқа балоларни ўзининг аршидан юборади. Шу боис қўшни қиролликка шарқдан даҳшатли ўлат етиб келган экан, қўрқиш лозимки, токи ихлос билан тўхтовсиз ибодат қилмас эканмиз, ўша заҳри қотил ўлкамизга етиб келади ҳамда аҳоли касаллик ва ўлимга дучор бўлади. Шунинг учун барчамиз муқаддас китоб оятларини тиловат қилганча, Парвардигор қаршисида гуноҳларга тавба қилмоғимиз даркор.

      Бироқ бу бирор фойда бермади. Ўлат шиддат билан тарқалиб, Aнглия аҳолисининг ярмини ҳаётдан олиб кетди. Бу каби ҳалокатларнинг жамиятдаги институтларга таъсири катта бўлиши мумкин. Кўплаб одамлар ақлдан озганини тушуниш қийин эмас. Боккачо ёзганидек:

      Aйримлар бўкиб ичиш, ҳаётдан имкони борича кўпроқ баҳра олиш, қўшиқ куйлаб, кўнгилхушлик қилиб айланиш, имкон бўлиши билан барча хоҳишларни қондириш, ҳаммасига худди ҳазил каби қўл силташни бу даҳшатли балодан қутулишнинг йўли деб билди… Бундан касалликдан фориғ бўлган аёлларда кейинчалик иффат даражаси пастроқ бўлганининг сабаби англашилади.

      Лекин ўлат оқибатида ўрта аср Европа мамлакатларининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти тубдан ўзгарди.

      ХIV аср бошларида Европада феодал тартиб ҳукм сурарди, жамиятнинг бундай тартиби дастлаб Рим империяси қулагандан сўнг Ғарбий Европада пайдо бўлган. Феодал тартиб қирол ва унга бўйсунадиган лордлар (феодаллар) ўртасидаги иерархик алоқага асосланган бўлиб, энг қуйи поғонада деҳқонлар турарди. Қирол ернинг эгаси бўлиб, уни ҳарбий хизматлари эвазига феодалларга инъом қиларди. Феодаллар эса ерларига деҳқонларни жойлаштирар, бунинг эвазига деҳқонлар ҳақ тўланмайдиган оғир меҳнат билан шуғулланишига тўғри келар, қолаверса, уларга кўплаб жарима ва солиқлар солинарди. Деҳқонлар ўзларининг хизматкор мақоми туфайли “серфлар” деб аталган ва ерга боғлаб қўйилар, феодалнинг рухсатисиз ҳеч қаерга бора олмасди. Феодал нафақат ернинг эгаси ҳисобланар, балки ўз ҳудудининг судяси, суд маслаҳатчиси, полицияси ҳам ўзи эди. Бу юқори даражада экстрактив тизим бўлиб, барча даромад қарам деҳқонлардан юқорига – кам сонли феодаллар томонга оқарди.

      Ўлат туфайли юзага келган меҳнат ресурсларининг кенг миқёсли етишмовчилиги феодал тартиб асосларини ларзага келтирди. У деҳқонларни ўзгаришларни талаб қилишга илҳомлантирди. Эйншем


Скачать книгу
Яндекс.Метрика