Эротические рассказы

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
ва иш ҳақи борасида рўй бера бошлаган ўзгаришларни тўхтатишга уриниши натижа бермади. 1381 йилда деҳқонлар қўзғолон кўтарди, ҳатто Уот Тайлер бошчилигидаги исёнчилар Лондоннинг катта қисмини қўлга киритди. Гарчи қўзғолончилар тўлиқ мағлубиятга учраган ва Уот Тайлер қатл қилинган бўлсада, “Меҳнаткашлар тўғрисидаги қонун”ни жорий қилишга ҳаракат бошқа кузатилмади. Меҳнатнинг феодал тартиби тобора самарасини йўқотди, Aнглияда инклюзив меҳнат бозори пайдо бўлиб, иш ҳақи оша бошлади.

      Ўлат дунёнинг аксар қисмига етиб борди ва аҳолининг катта қисми қирилиб кетди. Шу сабабдан ўлатнинг Шарқий Европага демографик таъсири унинг Aнглия ва Ғарбий Европадаги асорати билан бир хил бўлди. Ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар ҳам ўхшаш эди. Ишчи кучи кам, қолаверса, одамлар кўпроқ эркинлик талаб қила бошлади. Бироқ Шарқда иш анчагина тескари тус олди. Меҳнат ресурсларининг камайиши инклюзив меҳнат бозорида иш ҳақининг ошишини билдирарди. Aммо бу феодалларни меҳнат бозорини экстрактив шаклда, деҳқонларни эса қарамликда сақлашга руҳлантирди. “Меҳнаткашлар тўғрисидаги қонун” тажрибасида кўрганимиздек, Aнглияда ҳам буни амалга оширишга уриниш бўлган эди. Aммо инглиз меҳнаткашларида мақсадга етиш учун етарлича куч топилди. Шарқий Европада эса бундай бўлмади. Ўлатдан сўнг Шарқий Европадаги ер эгалари кўпроқ ерларни ўзлаштиришни ва мулкларини кенгайтиришни бошлади. Ҳолбуки, шусиз ҳам уларнинг мулки Ғарбий Европадаги феодалларникидан каттароқ эди. Шаҳарлар борган сари кичрайиб, аҳолиси камайиб борди. Ишчилар эса эркинроқ бўлиш ўрнига аввалги эркидан ҳам маҳрум бўла бошлашди.

      Бунинг асоратлари 1500 йилдан сўнг, Ғарбий Европада шарқда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: буғдой, жавдар ва чорвага талаб пайдо бўлганида яққол намоён бўлди. Aмстердамга импорт қилинадиган жавдарнинг саксон фоизи Эльба, Вистула ва Одер дарёлари водийларидан келарди. Тез орада Ҳолландияда ўсиб бораётган ташқи савдонинг ярми Шарқий Европа ҳиссасига тўғри келди. Ғарбда талаб ўсиб борар экан, шарқдаги ер эгалари маҳсулот ҳажмини ошириш мақсадида ишчи кучи устидан назоратни кучайтирди. Ўрта асрлар бошидагидан кўра бошқачароқ ва оғирроқ бўлган янги тизим “Феодализмнинг иккинчи даври” номини олди. Феодаллар ижарачиларига берилган ер учун солинган солиқ миқдорини ошириб, ҳосилнинг ярмини олиб қўя бошлади. 1533 йилда Корчиндаги (Польша) феодаллар учун қилинган барча ишларга пул тўланарди. XVII аср бошларига келиб эса ишчиларнинг қарийб ярми ҳақ тўланмайдиган мажбурий меҳнатга маҳкум қилинди. 1500 йилда Мекленбургда (Шарқий Германия) ишчилар йилига бир неча кун текинга ишлаб беришларига тўғри келган бўлса, 1550 йилда ҳафтасига бир кун, 1600 йилда эса ҳафтасига уч кун текинга ишлаб бериш шарт қилинди. Ишчиларнинг фарзандлари хўжайин учун йиллар давомида текинга хизмат қилишга мажбур эди. Венгрияда 1514 йилда феодаллар ер устидан мутлақ ҳукмронликка эга бўлган. Қонунга кўра, ҳар бир ишчи ҳафтасига бир кун текинга ишлаб бериши керак эди. 1550 йилда ҳақ тўланмайдиган кунлар ҳафтасига икки кунга оширилган бўлса, аср охирига


Скачать книгу
Яндекс.Метрика