МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. РобинсонЧитать онлайн книгу.
ноқонуний равишда ундан кўпроқ олтин ва зумрад беришини талаб қилди. Қирол Богота шундай даҳшатга тушдики, азобли кишанлардан озод бўлиш дардида бутун уйни олтин билан тўлдириш ва уларни испанларга топширишга рози бўлди. Ваъдасини бажариш учун қирол ўз одамларини олтин излашга сафарбар қилди, улар оз-оздан олтин билан бирга жуда кўп қимматбаҳо тошларни келтирдилар. Aммо бутун уйни сира тўлдириб бўлмади ва ниҳоят, испанлар ваъдасини бажармагани учун қиролни ўлдиришларини айтиб, таҳдид қилдилар. Истилочилар раҳбари қонун номидан қиролга қарши жиноий иш очишни таклиф қилди. Қиролни суд қилиб, унга қарши расмий айблов эълон қилдилар. Судя (у экспедиция раҳбарининг ўзи эди) қиролни келишувни ҳурмат қилмасдан ўжарлик қилгани учун қийноққа солишга ҳукм қилди. Уни дибага 5 осиб қийнашди: қорнига қайнаб турган ёғ қуйишди, бўйни ва оёқларини темир ҳалқали устунга боғлашди, икки киши қўлларидан тутиб турди, оёқларининг остидан ўт қўйилди. Aҳён-аҳёнда испанлар қўмондони ҳозир бўлар ва токи қирол уларни кўпроқ олтин билан таъминламагунича секин-аста азоблаб ўлдиришларини айтиб такрор айтарди. Шундай бўлди ҳам, ниҳоят, қирол улар берган азобларга дош бера олмади.
Босқинчиликнинг Мексикада такомиллаштирилган испанча стратегияси ва тартиблари Испания империясининг барча ҳудудларида зўр иштиёқ билан жорий қилинди. Бу тартиб Писарронинг Перуга босқинида, айниқса, самарали чиққан бўлиб, бошқа бирор жойда Перудагичалик натижа бермади. Де лас Касас бу ҳақидаги ҳикоясини шундай бошлайди:
1531 йилда бошқа учига чиққан нобакор бир қанча одам билан Перу қироллигига юриш қилди. У “янги дунё”нинг бошқа ҳудудларида ишлатилган усул ва тактикаларни қўллаш борасида ўзининг ўтмишда ўтган салафлари ишини давом эттиришни қасд қилган ҳолда йўлга чиқди.
Писарро сафарини Перунинг Тумбес шаҳри яқинидаги соҳилда бошлаб, жануб томон юради. 1532 йилнинг 15 ноябрида испанлар инклар императори Aтауальпа қўшинлари қўним топган Кахамарка номли шаҳарга етиб борди. Эртасига марҳум отаси император Ҳуайна Капак тахти учун курашда акаси Ҳуаскарни эндигина мағлуб этган инклар императори Aтауальпа мулозимлари билан испанлар жойлашган манзилга ташриф буюради. У испанлар содир этган ёвузликлар ҳақида, жумладан, қуёш худоси Инти ибодатхонаси вайрон қилинишига оид хабарларни эшитган ва бундан дарғазаб бўлган эди. Кейин нима бўлгани барчага маълум. Испанлар унга тузоқ қўйди ва қопқонга туширди. Улар Aтауальпанинг қўриқчилари ва мулозимларини – ҳаммаси бўлиб икки мингдан ортиқ одамни ўлдирди ва қиролни асир олди. Озод бўлиш учун у битта хонани олтин билан, яна худди шундай ўлчамдаги иккита хонани эса кумуш билан тўлдириб беришни ваъда қилишга мажбур бўлди. Қирол сўзининг уддасидан чиқди, аммо испанлар келишувга хиёнат қилдилар: Aтауальпа 1533 йил июлда дорга осилди.
Ўша йили ноябрда испанлар Инклар империяси пойтахти Кускони ишғол қилди. Қўлга тушган инк асилзодалари ҳам император билан бир хил келишувга кўнишга
5
Aйбдорнинг танасини чўзадиган қадимги қийноқ қурилмаси.