Эротические рассказы

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс КлирЧитать онлайн книгу.

АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир


Скачать книгу
ёрдам беради. Улар ўзингиз ҳақингиздаги асл тасаввурларингизни шакллантириш воситасидир. Том маънода сиз ва одатларингиз бир бутунсиз.

Бобнинг қисқача мазмуни

      • Хулқ-атворнинг уч қатлами мавжуд: натижалар, жараёнлар ва шахсият.

      • Одатларни ўзгартиришнинг энг самарали усули эътиборни эришмоқчи бўлган натижаларга эмас, балки ким бўлишни исташингизга қаратишдир.

      • Шахсият одатларингиз асосида шаклланади. Ҳар бир қилган ҳаракатингиз қандай турдаги одам бўлишингизга берилган овоздир.

      • Ўзингизнинг энг яхши “мен”ингизга айланиш учун қарашларингизни даврий равишда қайта кўриб чиқиш, шахсиятингизни кенгайтириш ва янгилаб туриш талаб этилади.

      • Одатларни ҳосил қилишнинг асл моҳияти яхши натижаларга эришиш эмас (гарчи улар яхши натижаларга етишга ёрдам берса ҳам), балки ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурларингизни ўзгартиришдир.

      3

      ЯХШИ ОДАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТЎРТТА ОДДИЙ БОСҚИЧИ

      1898 йилда Эдвард Ли Торндейк исмли руҳшунос одатлар қандай шаклланиши ва хулқ-атворимизни бошқарувчи қонуниятлар ҳақидаги ҳозирги тасаввурларимизга асос бўлган тажриба ўтказди. Торндейк ҳайвонларнинг хулқатворига қизиқарди, уларни ўрганишни мушуклар устида ишлашдан бошлади.

      У ҳар бир мушукни жумбоқлар қутиси деб аталадиган қурилманинг ичига солди. Қути шундай қурилган эдики, мушук “ипни тортиш, ричагни босиш ёки платформага чиқишдек оддий ҳаракатлар билан” қути туйнугидан чиқиб кетиши мумкин эди. Мисол учун, қутида ричаг бор. У босилганда қутининг ён деворида туйнук очилади. Шундан сўнг мушук қути ичидан сакраб чиқиб, овқат тўлдирилган идиш томон югуради.

      Кўпчилик мушуклар қутига солинган вақтдан бошлаб ундан чиқишга уринарди. Улар тумшуғини бурчак-бурчакларга суқиб кўрар, тирқишларга панжасини тиқар ва нарсаларни тирнар эди. Бир неча дақиқали тадқиқотлардан кейин улар ўша сеҳрли ричагни босиб қўйиши ҳам мумкин эди. Натижада туйнук очилиб, мушуклар қутидан қочиб чиқарди.

      Торндейк ҳар бир мушукнинг хулқ-атворини кўплаб синовларда кузатиб борди. Дастлаб ҳайвонлар қути ичи да бетартиб равишда ҳаракатланди. Aммо ричаг босилиб, туйнук очилгач, ўрганиш жараёни бошланди. Aста-секин ҳар бир мушук ричагни босиш билан қутидан халос бўлиш ва овқатга эришиш сингари мукофот ўртасида боғланиш мавжудлигини тушуна бошлади.

      Йигирма ёки ўттизта уринишдан сўнг бу хатти-ҳаракатлар шу қадар автоматлашиб, одат тусига кирдики, мушук бир неча сония ичида ҳам қутидан қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Мисол учун, Торндейк кузатувларида “12-рақамли мушук вазифани бажариш учун қуйидагича вақт сарфлади: 160 сония, 30 сония, 90 сония, 60, 15, 28, 20, 30, 22, 11, 15, 20, 12, 10, 14, 10, 8, 8, 5, 10, 8, 6, 6, 7”, деб ёзади.

      Дастлабки учта синовда мушук ўртача 1,5 дақиқада қочиб чиқди. Сўнгги уч синовда эса бу вақт ўртача 6,3 сонияни ташкил қилди. Ҳар бир машқдан сўнг мушуклар камроқ хатоларга йўл қўйиб, уларнинг ҳаракатлари тезроқ ва автоматик бўлиб борди. Мушуклар хатоларни


Скачать книгу
Яндекс.Метрика