Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. Кэл НьюпортЧитать онлайн книгу.
олмайди ва уни ҳар ким эплаши мумкин.
Бошқача айтганда, тармоқ воситалари асрида, ақлий меҳнат ходимлари теран ишни тобора саёз муқобилига айлантириб бормоқда – худди тармоқ роутерларига ўхшаб узлуксиз равишда электрон хатлар жўнатади ва қабул қилади, ўша чалғитувчи воситаларга қисқа вақт кириб чиқиш учун тез-тез чалғийди. Теран тафаккур талаб қиладиган ишлар – янги бизнес стратегияни ишлаб чиқиш ёки катта грант олиш учун лойиҳа ёзиш каби салмоқли ишлар бундай шароитда чалкаш, пароканда бўлган, сифати хира тортган самарани беради. Бундан ҳам ёмони, юзаки ишлашга берилиш ортга қайтмас жараён эканлигини кўрсатувчи далиллар кўпайиб бормоқда. Саёз ишлаб вақтингизни ўтказиб, бора-бора теран ишлашга бўлган лаёқатингизни умрбод йўқотасиз.
“Интернет менинг диққат жамлаш ва мулоҳаза қилиш қобилиятимни сусайтирмоқда ва мен бу борада ёлғиз эмас эканман”, дея тан олади журналист Николас Карр ўзининг 2008 йили “Atlantic”да чиққан тез-тез тилга олинувчи мақоласида. Карр ўз мулоҳазаларини Пулицер мукофотининг финалига чиққан “Саёзлар” китобида янада кенгайтирди. “Саёзлар” асарини ёзиш учун Карр кулбага кўчиб ўтиб, алоқадан батамом узилишига тўғри келди.
Тармоқ воситалари ишимизни теранликдан саёзликка томон тортаётгани янгилик эмас. “Саёзлар” интернетнинг миямизга ва ишлаш тарзимизга таъсири ҳақидаги сўнгги вақтларда чиққан китоблар орасида биринчиси эди. Кейинги китоблар сирасига Уильям Пауэрснинг “Ҳамлетнинг ‘BlackBerry’си”, Жон Фриманнинг “Электрон почта зулми” ва Алекс Сожунг-Ким Паннинг “Паришонхотирликка мубталолик” асарлари киради – буларнинг барчасида тармоқ воситалари бизни узлуксиз диққат талаб қиладиган ишимиздан чалғитиши, айни чоғда, диққатимизни сусайтириши ҳақида сўз боради.
Мавжуд далилларнинг етарлилигини ҳисобга олган ҳолда, мен ушбу китобда уни яна қайта асослашга вақт сарфламоқчи эмасман. Умид қиламанки, тармоқ воситаларининг теран ишлашга қанчалик салбий таъсир кўрсатиши борасида якдил бўла оламиз. Шунингдек, бу ўзгаришнинг ижтимоий оқибатлари ҳақидаги давомли баҳслардан ҳам тийиламан, чунки бунақа баҳслар боши берк кўчага етаклайди. Мунозаранинг бир тарафида Жейрон Лэниер ва Жон Фриман каби техно‐скептиклар бундай тармоқ воситалари ҳозирги ҳолатда камида жамиятга зарар етказишидан ташвиш чекаётган бўлса, иккинчи тарафида, Клайв Томпсон сингари техно‐оптимистлар уларнинг жамиятни қай даражада ривожлантираётгани ҳақида бонг урмоқда. Мисол учун, “Google” хотирамизни сусайтириши мумкин экан, аммо энди кучли хотирага заруриятнинг ўзи йўқ, чунки ҳозир билишимиз керак бўлган нарсаларни ундан осонгина қидириб топишимиз мумкин.
Бу фалсафий мунозарада тараф олмайман. Бу масалага бўлган қизиқишим янада прагматик ва индивидуал жиҳатга йўналган: саёзликка томон силжиётган ишлаш маданиятимиз (фалсафий жиҳатдан хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин) бу оқимга қарши сузаётган озчилик учун катта иқтисодий ва шахсий имкониятларни очиб беряпти – бу имкониятдан яқинда ёш,