Эротические рассказы

Рақамли қалъа. Дэн БраунЧитать онлайн книгу.

Рақамли қалъа - Дэн Браун


Скачать книгу
ўзига тортди.

      Зобит чироқларни ўчирди ва хона қоронғуликка кўмилди.

      – Шошманг, – ҳайқирди Девид, – чироқни ёқинг.

      Хона яна ёришиб кетди.

      Беккер қўлидаги қутини полга қўйиб, ўзи столга яқинлашди, эгилиб, мурданинг чап қўлини синчиклаб текширди.

      Зобит Девиднинг ёнига келиб, бир муддат бармоқларга қараб, хитоб қилди:

      – Шунақаям бадбашара бўладими!?

      Бироқ Девиднинг эътиборини тортган жиҳат қўлнинг майиблиги эмасди. У бошқа нарсани кўриб қолганди.

      – Мурданинг барча буюмлари қутида эканига ишончингиз комилми? – зобитга ўгирилиб сўради у.

      – Ҳа, албатта, бори шу эди, – деди соқчи ҳайрон бўлиб.

      Беккер қўлларини белида тутиб ўйланиб турди. Сўнг полдан қутини олиб, уни бурчакдаги стол устига олиб борди, ичидагиларни пастга ағдарди. Кийимларни эҳтиёткорлик билан қоқиб чиқди, оёқ кийимларини пайтавасигача кўчириб, ичини текширди, пастга қарата силкитди. Ўйлагани амалга ошмади шекилли, ортига ўгирилиб, қовоғини осди.

      – Бирор муаммо борми? – сўради лейтенант ажабланиб.

      – Ҳа, – деди Беккер, – биз ниманидир кўздан қочирдик.

      Ўн учинчи боб

      Токуген Нуматака осмонўпар бинонинг юқори қаватида жойлашган ҳашаматли офисида турганча деразадан Токионинг мовий осмонига тикиларди. Ходимлари ва рақиблари орасида «Сакута сааме» – йиртқич акула номи билан танилган бу тадбиркор сўнгги ўттиз йил ичида Япониядаги барча кўзга кўринган компанияларни рақобатда ортда қолдириб, ҳозир жаҳон бозорини эгаллашига бир қадам қолганди.

      Numetek корпорациясини келажак Microsoft’и даражасига кўтарувчи жуда йирик келишувни амалга ошириш арафасида турган Токугеннинг томирларида адреналин жўш урарди. Ахир бизнес бу уруш, уруш эса ҳамиша завқли бўлади.

      Уч кун олдин бўлган қўнғироқ Токуген Нуматакани бироз шубҳалантирган бўлса-да, ҳозир, ҳақиқатни билгач, гумонлари тарқаб кетганди. У бошига қўнган омад қушини худоларнинг инояти ўлароқ қабул қилди.

* * *

      – Менда Рақамли қалъа калит сўзининг нусхаси бор, – деди америкача сўзлаётган овоз. – Уни сотиб олишни истайсизми?

      Нуматака ичидан отилиб келган қаҳ-қаҳани зўрға тўсиб қолди. Қўнғироқнинг тузоқ эканига ишончи комил эди. Numetek Corp. Энзай Танкадонинг янги алгоритми учун ўта сахийлик билан жуда баланд нарх таклиф этганини сезиб қолган рақиблари ҳойнаҳой пулнинг аниқ миқдорини билиш учун ўйин ўйнашаётганди.

      – Сизда калит сўз бор? – сўради Нуматака ўзини гўлликка солиб.

      – Шундай. Менинг исмим Шимолий Дакота.

      Нуматака кулгисини ичига ютди. Танкадо ўзининг сирли ҳамкори борлиги ҳақида матбуотда бот-бот такрорлагани сабаб Шимолий Дакота ҳақида ҳамма хабар топганди. Умуман олганда, Танкадо шерик билан ишлашни ўйлаб ақлли қарорга келганди; ҳатто Японияда ҳам бизнесменлар ўз ниятига етиш учун жиноятга қўл уриши одатий ҳолга айланиб улгургани сабаб Танкадонинг ҳаёти хавф остида эди. Бироқ ҳозир бирор фирма Танкадога нисбатан ғирром ҳаракат қиладиган бўлса, калит сўз тарқатиб юбориларди,


Скачать книгу
Яндекс.Метрика